Тилла тиш қўйдириш жоизми?
❓Савол: Мусулмон киши тилла ёки кумуш тиш қўйдириши мумкинми?
📩 Жавоб: “Мўътабар тўрт мазҳаб фуқаҳолари ҳам зарурат бўлганда тилла ва кумушдан тиш қўйдириш ёки қимирлаб қолган тишни мустаҳкамлашни жоиз деб билганлар” (“Қувайт Фиқҳ энциклопедияси”).
Кумуш тиш қўйиш дурустлигига мужтаҳид имомларимиз иттифоқ қилишган. Тилла тиш борасида Имом Аъзамдан икки хил (яъни дуруст ва дуруст эмас, деган) ривоят келган (Имом Таҳовий, “Мушкилул осор”).
Имом Ҳоким “Мунтақо” китобида бундай дейди: “Агар бир кишининг тиши қимирлаб қолса ва уни тилла ёки кумуш билан мустаҳкамлаб қўйса, Имом Абу Ҳанифа ва Имом Абу Юсуф наздида зарари йўқ” (“Фатавои ҳиндия”).
“Имом Муҳаммад қимирлаб қолган тишни тилла ёки кумуш билан мустаҳкамлашни жоиз кўрган” (“Раддул муҳтор”).
Бу масаланинг ечими борасида мазҳаб ичидаги мужтаҳид даражасига етган олим Имом Кархий, тишларни тилла билан қотириб қўйишни жоиз деб билган (“Бадоеъус саноеъ”).
Машҳур олим Зафар Аҳмад Усмоний бундай дейди: “Тилла тиш қўйишнинг жоизлиги биз моил бўлган ишдир. Имоми Аъзам ҳақида, (иккинчи сўзларида) шу фикрга қайтганлар, деб биламиз”.
Қолаверса, салафи солиҳлардан Кўфа амири Муғийра, Ҳасан Басрий, Мусо ибн Талҳа, Басра қозиси Абдуллоҳ ибн Ҳасан, Абу Ҳамза, Абу Навфал, Язид Ришк раҳматуллоҳи алайҳим ва бошқаларнинг тилла тиш қўйдирганлари ва тишга тилла қоплаганлари ҳақидаги ривоятлар бор (“Эълоус сунан”).
Демак, зарурат бўлганда (яъни фақат зийнат учун эмас, балки тишлар касалланганда) эркаклар ҳам тилладан тиш қўйдириши мумкин.
Тишлар қопланганда остига сув тегмай қолади, деган эътирозга олимлар: “Тишларнинг усти қопланиши “жабира” (жароҳат устига боғланган латта) ҳукмида бўлади ва остига сув тегмаса, зарари йўқ. Киши қоплама тиш қўйдираётган пайтда таҳоратли бўлса, ҳар хил шубҳа ва мулоҳазаларга ўрин қолмайди”, деб жавоб берадилар. Таҳорат ва ғуслда қоплама тишнинг усти ювилса, остини ювгандек бўлади. Валлоҳу аълам.
“Фатволар тўплами”дан.
@mehrob_uz
Дўстларингизга ҳам улашинг:
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/hasan_ibn_sobit_masjidi