УЛУҒЛАРИМИЗНИНГ ТАРБИЯ БОРАСИДА ТУТГАН ЙЎЛЛАРИ
Улуғ аждодларимиз, муҳтарам устозларимиз фарзандга таълим беришда беназир йўл тутганлар. Улар фарзандга панд-насиҳат қилиш билан бир пайтда унга солиҳ амаллар қилдириб, амалиёт ҳам ўтказганлар, бизга ҳам бу тарбия усулини айтиб ўтганлар. Мисол учун, хонадонга тиланчи келса, эҳсонингизни айнан фарзандингиздан бериб юборинг. Уйингизга бирон нарса олиб келсангиз, катта фарзандингизга бериб, ука-сингилларига тақсимлашни буюринг.
Аслида бола табиатан ҳамма нарса ўзиники бўлишини истайди. Сиз эса бу ишлар билан унга инфоқ қилишни, бағрикенг бўлишни, бир сўз билан айтганда, инсонийликни ўргатасиз. Масжидга борганида унга пул бериб, масжиддаги хайрия қутисига ташлашни буюринг, токи бу солиҳ амаллар унга ҳам одат бўлсин. Шайхларимиз фарзандларини шу тарзда тарбия қилганлар.
“Солиҳ фарзанд қандай тарбия қилинади?” китобидан.
@mehrob_uz
Дўстларингизга ҳам улашинг:
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/hasan_ibn_sobit_masjidi