Ҳадис дарслари (39-дарс)
Ислом ва иймоннинг баёни ҳақида
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Шарҳ: Аввало, ушбу ҳадиснинг ровийси Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳунинг қисқача таржимаи ҳоллари билан танишиб чиқайлик.
Исмлари Абдуллоҳ, кунялари Абу Абдурраҳмон, оталари Умар ибн Хаттоб, оналари Зайнаб бинти Мазъундир. Абдуллоҳ ибн Умар ҳали балоғат ёшига етмай, оталари билан Маккада Исломга кирдилар. Бадр ва Уҳуд жангларида қатнашиш учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан рухсат сўраганларида, ёшлари кичик бўлганлиги сабабли рухсат бермадилар. Лекин Хандақ жангига чиққанлар. Ана шу вақтда Ибн Умарнинг ёшлари ҳали ўн бешдан ўтмаган эди. Оталари билан бирга Мадинага ҳижрат қилдилар. Ёшлари йигирмага етганда Маккани фатҳ этишда иштирок этдилар.
Абдуллоҳ ибн Умар ёшлик вақтларидан тақводор, иффатли эдилар. У кишини Қурайш ёшлари ичида нафсига молик кишилардан, деб танишарди. Кишилар орасида сахийлик ва ростгўйлик билан ҳам машҳур эдилар. Аллоҳ йўлида ҳақдорлар учун бир кунда юзта туяни инъом этганлари ривоятларда келади. Доимо етим ва мискинлар билан бирга овқатланиб юрар, агар бирор маърака қиладиган бўлсалар, унга фақат етим ва камбағалларни таклиф қилар эдилар. Албатта, бу сахийликлари фахр ёки мақтов учун эмас, балки Аллоҳ йўлида бўлар эди. Абдуллоҳ ибн Умар зоҳидлардан эдилар. Дунёга мойил ҳам бўлмас ва унга ортиқча ҳаракат ҳам қилмас эдилар, балки ундан баданларини тўсгудек кийимни, эгилган беллари тўғри бўлгудек таомни умид қилар эдилар, холос.
Ибн Умар кечалари кўп намоз ўқиб, доим Қуръон тиловат қилиб, Аллоҳни кўп зикр қилардилар. Агар огоҳлантирувчи, қўрқитувчи оят эшитсалар, кўзларига ёш ёмғир каби қуйилиб келарди. Ибн Умар туннинг кўп қисмида намоз ўқиб чиқар, тонг саҳарларда эса истиғфор айтиб, йиғлаб чиқардилар.
Улуғ зотлардан Товус раҳматуллоҳи алайҳи: «Ибн Умардан кўра тақволи, Ибн Аббосдан кўра билувчироқ кишини кўрмадим», дейди.
Батафсил: 🔗 ушбу ҳаволада
📚 @hadisislomuz 🕋 @islomuz

1- عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم:
بُنِيَ الْإِسْلَامُ عَلَى خَمْسٍ شَهَادَةِ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَأَنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ اللهِ وَإِقَامِ الصَّلَاةِ وَإِيتَاءِ الزَّكَاةِ وَالْحَجِّ وَصَوْمِ رَمَضَانَ.
رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ وَالنَّسَائِيُّ.
1. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ислом беш нарсага бино қилингандир: «Лаа илааҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Расулуллоҳ», деб шаҳодат келтириш, намозни тўкис адо этиш, закот бериш, ҳаж қилиш ва Рамазон рўзасини тутиш», дедилар».
Бухорий, Муслим, Термизий ва Насаий ривоят қилганлар.