Postlar filtri


"Ҳаёт ниқоблар томошаси эканини англаганимда, унга очиқ юз билан кирганимдан уялдим"
P,S. Франц Кафка


Қимматли кадрларни топиш қийин, лекин уларни йўқотмаслик ундан ҳам қийин.

Aйниқса, раҳбар 6 та асосий хатодан 1 ёки бир нечтасига мунтазам равишда йўл қўйса:

1️⃣ Ҳаддан ортиқ иш юклаш
Ҳаддан ортиқ иш юкланган ходим тезда ишдан совийди. Кўнгли совиб борар экан, иш унумдорлиги ҳам йўқолади. Ишдан совиганини сезганда, нафақат жаҳли чиқади, балки ишларини жуда ёмон бажараётганини ҳам сезади. Натижа битта — ишдан кетиш.

2️⃣ Яхши бажарилган иш учун эътироф ва мукофотларнинг йўқлиги
Ҳеч ким барча ҳаракатлари «ўзи шундай бўлиши керак» деб қабул қилинишини ва раҳбариятнинг эътиборига лойиқ эмаслигини ҳис қилишни хоҳламайди. Эътибордан четда қолган меҳнаткашлар ўз ҳаракатлари учун ҳеч бўлмаганда илиқ сўз айтиладиган жойдан кетишмайди.

3️⃣ Инсонийлик ва ғамхўрликнинг йўқлиги
Ҳаётда ҳар хил вазиятлар бўлади: касаллик, жароҳат, уйда муаммолар. Буларнинг барчаси иш унумдорлигига таъсир қилади. Бундай вазиятда ғамхўр раҳбар қўл остидагиларнинг аҳволи, ёрдам керакми ёки йўқлиги ҳақида қайғурса, бефарқ раҳбар эса бепарво ўтиб кетади. Ходимнинг эса кўнгли оғрийди.

4️⃣ Мажбуриятларни бажармаслик.
Март ойида меҳнат таътили ваъда қилдингиз ва бермадингизми? Маошга бонуслар бўлади деб, унутиб қўйдингизми? Буларнинг барчаси ходимлар раҳбарга бўлган ҳурмат ҳиссини йўқотишлари ва тез орада эшикни тарс ёпиб, кетиб қолишларига сабаб бўлади.

5️⃣ Номақбул мутахассисларни ёллаш — чин дилдан меҳнат қилаётган ходим четда қолиб, раҳбар ўз ўринбосари лавозимига мутлақо тўғри келмайдиган одамни ёки ҳатто қариндошни таклиф қилишини кўриш ёқимсиз ҳолат.

6️⃣ Ўқитишларнинг йўқлиги — ўсиш йўқ, янги вазифалар йўқ, янги билимлар йўқ бўлса, иш тезда зерикарли машғулот ва қочиб кетиш истагини уйғотадиган омонат ботқоққа айланади


Инсонни фақат сигарет ва спиртли ичимликлар ҳалок қилмайди! Инсонни 12 соат ишлаш, паст маош, кредит, ипотека, қарз ва шуларнинг стресси ҳалок қилади


Бирор инсон ёки жой ёқмаётган бўлса, уни тарк этиб кўринг. Шунда унга бўлган ҳаққоний туйғу юзага чиқади: соғинч ёки ҳаловат.


Мен фақат бир марта қайтдим сўзимдан,
Aммо, қайта-қайта кечирган эдим.
Сени деб, сен ўзинг ҳали билмаган,
Жуда кўп нарсадан воз кечган эдим.

Минг бора севаман деган сўзларинг,
Балки юрагимнинг қулфини очган.
Бегоналар шаҳрида қўрғон бўб қалбинг,
Қалбимни ўзининг ҳукмига олган.

Фақат... бир марта мен қайтдим сўзимдан,
Биринчи ва охирги бу сўз мен учун.
Сен жуда кўп бора ичган қасамдан,
Кучлироқдир менинг сўнгги қасамим!


Энг яхши совға нимадир? — деб сўрашди донишманддан.
— Меҳр-муҳаббатдир, — деб жавоб берди донишманд.
— У қандай кўрсатилади?
— Эътибор ва эҳтиром билан.

©️ Далай Лама


Гапирсам таъсири йўқ, индамасам кўнглим ғаш!
Ичимдан ўтаётганини бир мен ва бир Аллоҳ билади...
© Фузулий


Одамни мансаб бузмайди, уни шу мансабни йўқотиб қўйиш қўрқуви бузади...


Сиз хато қилганингиз сабабли ёмон одам бўлиб қолмайсиз. Аксинча, хатолар сизни шахс сифатида қийматингиз ортишига олиб борувчи тажрибалардир.


Яхши инсонлар кам қолди, ўзингизни эхтиёт қилинг!


Вафо Мўмин dan repost
Ватанпарвар ким?

Бир куни масъул ходим мени чақириб, ишимда ватанпарварлик етишмаётганидан шикоят қилишди. Чунки мен ҳужжатларда ёзилганидек таътилга чиқаётган, касал бўлсам, даволанаётган, иш вақти тугаганидан кейин ҳам ишламаётган эмишман.

Аслида бутун жамиятда ватанпарварлик деганда шунақа қараш шаклланган. Сизни ватанпарвар дейишлари учун таътилга чиқмаслигингиз, даволанмаслигингиз, ярим кечгача ишлашингиз керак. Ҳалоллигинг, иш самарадорлигинг, билим даражанг умуман аҳамиятсиз.

Аслида ватанпарварликнинг битта мезони бор: шунчаки ҳалол яшаш!

Ишонаверинг! Мен ярим кечгача ишлайдиган ўғриларни, таътилга чиқмайдиган таъмагирларни, касал бўлса ҳам ишлаган порахўрларни кўрдим.

Менимча, атрофда “ватанпарвар”лар тўлиб кетди. Тиним билмай ишлашишади. Лекин...

Ҳа, майли!

Ҳалол инсонларни қадрламас эканмиз, кундан кунга чўкиб бораверамиз…

@VafoMumin - холис фикр минбари

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube


Биласизми, инсонларнинг нега армони кўп? Чунки инсонлар: тушунишдан кўра айблашни, кечиришдан кўра ғурурни, боришдан кўра кутишни, курашишдан кўра воз кечишни маъқул кўрадилар!


Энди аукциондан кўчмас мулк сотиб олсангиз, электр энергияси бўйича қарздорлигини ҳам СИЗ тўлайсиз, шунинг учун сотиб олишдан олдин қарздорлик миқдори катта-кичиклигини текширинг!


Кучли одамнинг ғазабидан қўрқманг. Ожизникидан қўрқинг! Кучли тўкса, ўз ғазабини тўкади. Ожиз эса ғазаби билан бирга ўзгалардан кўрган ситамини ҳам қўшиб сочади...

© Ўткир Хошимовнинг "Дафтар Ҳошиясидаги Битиклар" асаридан.


Nimaga qattiq ko'ngil qoʻygan bo'lsam, yo qo'ldan ketti, yo ko'ngildan." 🫀
@Umar (r.a)


Дунё. Дунё. Бепоён дунё.
Яшаб кўрдим. Мен сендан тўйдим.
Қувончлари ноаён дунё,
Аён ғамдан адоқсиз куйдим.... @Карим Бахриев


Оила аъзоларингиз билан овқатланиб ўтираркансиз, ёнингизда бўлмаган ким биландир тинимсиз SMS лашиб ўтирадиган бўлсангиз - бу муаммо...
Меҳмон келганида ёки бир жойга борганда телефонни столга (кўз тушиб турадиган бир жойга) қўйиб қўядиган бўлсангиз, ўзингиз англамаган ҳолда атрофингиздагиларга "Сиз мен учун аҳамиятли инсон эмассиз" деган тушинча берасиз - бу ҳам муаммо...
Эрталаб кўзингизни очар-очмай оилангиз, болаларингизга бир оғиз ширин сўз қотмай ёки бошқа бир иш қилмай туриб, телефонни қўлдан қўймасангиз...
Демак сиз қарамсиз!..


4 соат яшаш учун 8 соат ишлайсан;
• бир кун дам олиш учун 6 кун ишлайсан;
• 15 дақиқа овқатланиш учун 8 соат ишлайсан;
• 5 соат ухлаш учун 8 соат ишлайсан;
• бир ой таътилга чиқиш учун йил бўйи ишлайсан;
• қариганда нафақага чиқиш учун бутун умр ишлайсан...

Охирги нафасинг ҳақида ўйла! Алал-оқибат бу дунёнинг қадрсиз эканлигини англаб етасан! Биз моддий ва ижтимоий қулликка ўрганиб қолганмиз. Ҳаёт қисқа саёҳат. Уни яшаб ўт!


Дунё манфаатлар устига қурилган, ҳудди поезд бекатларидек...
Айрим инсонларга қайси бекат қулай бўлса шундан фойдаланади, кейинчалик бошқа қулай бекатларни қидира бошлайди...


Bahonalar toʻla dunyoda imkon qidirib yashash kerak. Inson chin dildan xohlasa va harakat qilsa har maqsadga erishgay.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.