1 июндан эътиборан йўл чизиғини босган ҳайдовчилар автоматик жаримага тортилмайди — Президент топшириғи2025 йил 1 июндан бошлаб, йўл чизиқларини босиш билан боғлиқ қоидабузарликлар автоматик фото ва видео қайд этиш тизимлари орқали жарималанмайди. Бу қарор ҳайдовчиларни техноген жарималардан ҳимоя қилиш ва тизимда инсон омилини ҳисобга олишга қаратилган.
Шу билан бирга, «стоп-линия» — 5.33 йўл белгиси билан белгиланган тўхташ чизиғи бу истисно ҳолат бўлиб қолади. Агар ҳайдовчи айнан ушбу чизиқни босиб ўтса, камера орқали қайд этилади ва автоматик жарима юборилади.
Автоматик қайд этишдан ташқари, агар ҳайдовчи йўл чизиғини босса ва бу ҳолат ЙПХ инспектори томонидан аниқланса, қоидабузарлик жойида расмийлаштирилиши мумкин.
@VafoMumin — холис фикр минбари✅
Telegram | 🌐
Instagram | 📹
Youtube | ✅
Facebook