𝓥𝓪𝓯𝓸 𝓜𝓸ʻ𝓶𝓲𝓷


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Bloglar


Шунчаки шахсий қарашларим...
Мурожаат учун: @VafoMumin_murojaatbot
Лойиҳаларим: @nishondagi_gaplar_tegadi, @ibratdir_dunyom, @ibrat_chashmasi, @Suratdagi_falsafa, @uchnuqta_tg
Реклама хизмати: @barakali_reklama_xizmati

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Bloglar
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ҳар бир ваколат соҳиблари ушбу ҳикматни унутмаганди эди, одамларга заррача зулм қилмас эди. Афсуски, бизда аксарият ҳолларда озгина мансабни қўлга киритса, дунё тутиб қўйгандек тутади ўзини. Айниқса, шунча йил ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасида хизмат қилиб, бунга кўп гувоҳ бўлдим...

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube

6.8k 0 147 10 116

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Нима учун фақат ҳоким ўринбосарлари пора билан қўлга тушади?

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube

9.3k 0 98 38 153

Ўз даврида жадидлар ҳам шунақа оммавий ўйинларни роса танқид қилишганича ҳам бор эди. Чунки ўша пайтда ҳам шунақа кераксиз вақтичоғликларга пулини совурган бойлар миллатнинг илмли бўлишига зарра пулга оғринган.

Қодирийнинг "Улоқда" ҳикоясини ўқиб ҳам, бу нарсанинг нақадар зарарли эканлигини англаб етиш қийин эмас.

Майли, бировнинг шахсий мулкини қандай тасарруф этиш бўйича ақл ўргата олмайман. Лекин, бойларимиз шунақа миллионлаб пулларини қаердаги феодал ўйинларга эмас, илм-фанга сармоя қилишганида эди, давлатимиз янада тараққий этган бўлар эди.

Илмга рағбатли бойларимиз кўпайиши тилакдошимиз...

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube

12k 0 116 52 247

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Учинчи ходимни ўзимга ўхшатгандек бўлдим. Сиз нечинчи ходимга ўхшайсиз?

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube

15.8k 0 362 26 159

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Шляпани ечиб, дўппи кий дейишади баъзилар. Нимагадир дўппи кийсам, мана шу амақидай ҳис қила бошлайман ўзимни)))

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube

10.7k 0 103 269 326

ИЛМГА ҚАНЧА ПУЛ АТАЙСИЗ!?

Кайф учун дунёлар совурган,
Фаҳш учун тиллолар совурган,
Эй осий, иймонин қовурган,
Илмга қанча пул атайсиз!?

Еярсиз кунда ош, қазилар,
Етолмас йилда ҳам баъзилар,
Қориндор амалдор, қозилар,
Илмга қанча пул атайсиз!?

Қандайин яшайсиз ҳашамда,
Мактабнинг ҳоли гар шарманда,
Шу битта саволим бор манда,
Илмга қанча пул атайсиз!?

Мактабга сарфламоқ бир тийин,
Сиз учун нақадар, оҳ, қийин,
Бўлса, бас кайф-сафо, шўх ўйин,
Илмга қанча пул атайсиз!?

Ўзбекнинг топгани тўй учун,
Хом-хаёл, дабдаба, ўй учун,
Емоқлик мақсади қўй учун
Илмга қанча пул атайсиз!?

Фоҳиша совғадан юрар тўқ,
Устозга битта гул раво йўқ,
Илмсиз хорликка даво йўқ...
Илмга қанча пул атайсиз!?

Вафо Мўмин

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube

14.9k 0 145 63 248

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Байроқ халқ бирлигини ифода этувчи муқаддас давлатчилик рамзи ҳисобланади. Уни эъзозлаш ва қадрлаш ҳар биримизнинг бурчимиз.

Кўряпмизки, баъзи ижодкорлар ўзлари билган ёки билмаган ҳолда байроқнинг муқаддаслигини ифодалаш учун миллий низо келтириши мумкин бўлган унсурлардан фойдаланишяпти.

Аслида байроқни улуғлаш мана бунақа роликдаги каби бўлиши керак. Турк қардошлар ушбу ролик орқали ҳақиқий турк жамиятининг бирлигини кўрсата олишган.

Таъсирланмасдан кўрмасликнинг иложи йўқ!

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube

12.7k 0 75 78 272

19 ноябрь — Халқаро эркаклар куни

ЭРКАК УМРИ

Йигит бўлиб туғилмоқ — осон,
Мушкул — йигит бўлиб яшамоқ.
Эркак умри — бамисли вулқон,
Шижоатга тўлиб яшамоқ.

Тутганини бермас бировга
Маҳкам чангал бўлмоғи керак.
Ҳатто, жонин қўйиб гаровга,
Гапи дангал бўлмоғи керак.

Эркак умри – суронли кураш,
Поёнига етмаган ғайрат.
Қалб қасрига бегона нураш,
Ёқаларни ушлатган ҳайрат.

Халқи учун курашмоқ, ёнмоқ,
Керак бўлса, қилмоқ жон нисор.
Номардлардан ор қилиб, тонмоқ,
Ғуруридан тикламоқ виқор.

Жасоратга ёпинган юрак,
Ҳароратли, ўтли бағрлар.
Ақл ҳар бир ишида маслак,
Жиловини топган қаҳрлар.

Эркак умри – зулмат дилларга,
Машъал ёқиб, зиё таратмоқ.
Отасига муносиб дарға,
Яна битта эркак яратмоқ.

Вафо Мўмин

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube

17.3k 1 317 86 120

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Тунги спорт…

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube

11.2k 0 22 26 195

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ҳар кеч мана шунақа дамлама ичмасам, бош оғриқлардан халос бўлолмаяпман. Сизда ҳам шунақами :)

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube

12.1k 0 137 35 110

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Биласизми, бизда нимага кўп топшириқларни пастдаги ходимлар тамоман тескарисини қилади? Аслида, бу масаланинг кўп сабаблари бор, лекин энг асосийларидан биттаси орада ўртакашларнинг кўплигида.

Масалан, вазир ўринбосарига айтади, ўринбосар ёрдамчига, ёрдамчи бошқарма бошлиғига, бошлиқ ўринбосарига, ўринбосар бўлим бошлиғига, бошлиқ ҳам ўринбосарига, ўринбосар бош мутахассисга...

Битта топшириқ тепадан пастга камида 15 та мияда айланиб келади. Бунинг натижасини эса видеодан билиб олишингиз мумкин...

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube

32.1k 3 886 34 261

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Сунъий идрок — келажак...

Сунъий идрок орқали "Кавказ асираси" фильмини японча талқини тайёрлашибди. Сунъий идрок бора-бора кўпчиликни ишсиз қолдириши мумкин. Шунинг учун, албатта, сунъий идрокни ўзингиз ҳам ўрганинг, фарзандларингизга ҳам ўргатинг!

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube

18.5k 0 397 33 158

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Байроғимиз абадий ҳилпирасин!

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube

21.9k 3 224 67 206

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ижтимоий тармоқларда шунақа мазмундаги ролик тарқатиляпти. Кўриниб турибдики, қонунга шарҳ бераётган ушбу шахснинг ҳуқуқий саводхонлиги жуда паст.

Биринчидан, МЖтКнинг 184/2-моддасида "қонунга хилоф" деган жумлалари аниқ ёзиб қўйилган. Бу дегани, ушбу модда исталган диний мазмундаги материалларга эмас, айнан қонунга хилоф бўлганларига, яъни диний қўмитанинг рухсатисиз тайёрланганларига, тааллуқли.

Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси бу борада аниқ баёнот берган. Унга кўра идоранинг расмий саҳифаларидаги диний материалларни улашишда ҳеч қандай тақиқ мавжуд эмас.

Иккинчидан, бу каби нотўғри маълумотларни тарқатиш жамиятнинг диний қатлами орасида давлатга нисбатан ишончсизлик ва норозиликни шакллантириши мумкин.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, шуни айтиш мумкинки, бу каби пухта ўрганилмаган, нотўғри ҳуқуқий шарҳларни тарқатиш аҳоли орасида нотўғри ҳуқуқий маданиятнинг шаклланишига ва фуқароларнинг давлатга нисбатан норозилигига олиб келиши мумкин.

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube

20.3k 0 218 46 211

Баъзи раҳбарларга...

Сиз ҳақсиз, Сиз доно, Сиз даҳодирсиз,
Ҳурматингиз чексиз - бебаҳодирсиз.
Эртакда уч бошли аждарни енгган
Бамисли паҳлавон бир баҳодирсиз!

Сизнинг айтганингиз бизларга вожиб,
Не деманг, қилармиз кўксимиз очиб.
Юмшоқ жойимизга яхшилаб тепинг,
Қайга ҳам борардик, бу ердан қочиб.

Ҳар қандай қонундан устун сўзингиз,
Баданларни тешар қаҳр кўзингиз.
Отангиздан мерос қолгандек яшанг,
Бу бино, идора, юмшоқ курсингиз!

Катта раҳбарларнинг дилини топинг,
Ҳар қандай муаммо йўлини топинг.
Сизга қарши ҳеч ким гапиролмасин,
Ҳақ сўзни айтганнинг тилини чопинг!

Ахир, раҳбарликнинг ўзи бўлмайди,
Бир-икки сўкишдан ҳеч ким ўлмайди.
Фиръавн, Гитлердек бешавқат бўлинг,
Йўқса, омадингиз сира кулмайди.

Ногаҳон қоқилиб кетсангиз, тойиб,
Сиздан сўнг ходимлар ичади тўйиб.
Ахир, Сиздайларнинг борлиги мотам,
Байрамдир ногаҳон бўлгани ғойиб.

Шунинг-чун, бағри кенг олам бўлингиз,
Халқимнинг дардига малҳам бўлингиз.
Танқидни борича қабул қилгувчи,
Юртбоши айтгандек одам бўлингиз!!!

© Вафо Мўмин

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube

19.9k 1 136 90 191

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Яхшиям, гап Россия империяси ҳақида кетяпти. Биз ҳақимизда эмас...

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube

18.6k 0 209 220 232

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ўзимни маънавиятчидек кўрсатиб, мана шуқаларга муносабат билдиришни ёқтирмайман. Бироқ, бунақаларга индамаган сари бора-бора бутун бир жамиятни булғашмоқда.

Аслида, бизда азал-азалдан оилавий муносабатларнинг ўзга хос шарқона услуби мавжуд. Фақат буни кўпчилигимиз билмаймиз. Ҳозир эътиборингиз оилавий муносабатларнинг шарқона маданиятини ёритиб борувчи "Mubosharat" деб номланган саҳифани тавсия қиламан.

Ҳозирги, лўттибоз ва бузуқлар кўпайган бир пайтда бу каби илмий саҳифаларни кузатиб бориш шарт деб ҳисоблайман. Қани, азизларим, ушбу лойиҳа тарғиботига ўз ҳиссамизни қўшиб зудлик билан ўтиб оламиз!

Ҳавола: https://t.me/+3FqticcC39s3NjYy

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube

103.8k 4 953 157 255

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ишдан бўшаган ва бахтини қидириб йўлга отланган ҳеч бир шахс ҳозирга қадар ўз танловидан афсусланмаган.


Кечагидай эслайман, раҳбарлар мажлисларда ишдан бўшаганларнинг афсус-надоматда эканлигини, яна қайта ишга олишларини ялиниб илтимос қилаётганини айтар эди. Шу орқали ходимлардаги қуллик инстинктини ушлаб туришар эди. Лекин шу пайтгача ишдан бўшаб, қийналиб қолдим, деган одамни эшитмадим.

Ҳатто, ўзим ҳам собиқ ходим сифатида қилган танловимдан шу пайтгача заррача афсусда эмасман. Қайтанга ҳаётим аввалгидан анча яхши деб айта оламан.

Ишдан бўшаш кайфиятида юрган ходимларга қарата шуни айта оламанки, бу қарорингиздан сира қўрқиб ўтирманг. Ризқнинг сабабларини қилсангиз, келаверар экан. Асосийси, қалбингиз хоҳламаган ишда ўзингизни мажбурлаб ишлаб юрманг!

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube

61.7k 2 836 26 280

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Янги Зеландияда депутатлар ўз норозиликларини маори халқ рақси билан ифода этишибди.

Шу нарсани ўзимизда тасаввур қилиб кўрдим. Алишер Қодиров бир тараф, Акмал Ҳайитов бир тараф... Андижон полкада рақсга тушишяпти... Ҳисобот топширишга келган вазирлар ҳайрон...

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube

21.7k 2 314 54 384
20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.