Фармон Тошев


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Кўнглимдан кечган барча фикрларимни Сизлар билан баҳам кўришни истайман

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Гар вафо панд айласа, кўнгил аро жонон кетар,
Ишқи йўқ қалбингда айт, не қолар- туғён кетар?

Ўлмагинг ҳам фарз эрур, фарз эрур мардлик аё,
Кимки миннат қилмагай, Ҳақ олдига осон кетар.

Кўпга гар озор берса, сўнг тўлса гар паймонаси,
Халқ дегай "чипқон эди, кетса бир чипқон кетар".

Дилда шавқи бўлмаганлар, элда обрў олмагай,
Аҳли лоқайд ўтса ҳатто, умридан ҳайрон кетар.

Шу азиз умрингни гар билмасанг қадрин нетонг,
Ҳар маҳал тиллога тенг, бешумор имкон кетар.

Фармоно, мен севги боис ки, тирик, ошуфтамен,
Севмасам, ул севмаса, бил, тайин  бу жон кетар.

@farmontosh
2025 йил 29 январь.


Ул гўзал бир бор қараб бизни шайдо қилди, ваҳ,
Бир ғариб кўнглим аро ишқни пайдо қилди, ваҳ.

Мен ажиб ҳислар билан осмонда учсам, ул пари
Бошима соғинч деган дардини савдо қилди, ваҳ.

Боғ аро ҳусну жамолин кўрсатиб, ҳайрон қилиб,
Ишқ аҳли ичра кўнглум фахру порсо* қилди, ваҳ. 

Мен уни Лайли ва ё Ширин каби суйгай десам,
Ул Жунун, Фарҳод каби расвои дунё қилди, ваҳ.

Мен анинг лутфин агар субҳи сабодан истадим,
Изтиробни тоғ каби, кўз ёшни дарё қилди, ваҳ.

Тун ва кун соғинч била
дард ниҳон этмак эсам,
Элга айтиб ҳолим манинг, ошкоро қилди, ваҳ.

Фармоно, дийдорига мадҳ, ғазал битмак эдим,
Ул мени ўз васфини ёзмакка мирзо қилди, ваҳ.

@farmontosh
2025 йил 29 январь.
Порсо  -  тақводор.


Кўзим ёнгай, аё, дилбар, магар сизни кўриб қолсам,
Ажабланманг латофатга қараб кўп ўлтириб қолсам.

Менга тақдир эмас армон ва ё армон эмас  тақдир,
Умидим, дил қароримни десам, хўб улгуриб қолсам.

Такаллум қилсангиз, менда, ўзимда ихтиёр бўлмас,
Мени айбга буюрмангиз, ўзимни билдириб қолсам.

Аён, сизни бу оламда менингдек ҳеч киши севмас,
Бу не ҳолким, аросатда рақибни кулдириб қолсам.

Менга оғир бўлар сизсиз, менга оғир соғинмоқлик,
Менга айланг раҳм-шафқат ҳажрда оҳ уриб қолсам.

Муҳаббатда ғани сизсиз, бани Фармон ғулом доим,
Кечирмайман ўзим рости, умидим ўлдириб қолсам.

@farmontosh
2025 йил 28 январь.


                   КЎРИНМАС

Дунёдан нарида дунё кўринмас,
Иймонсиз кўзига Худо кўринмас,
Оламда ҳар неки эмас сабабсиз,
Севмасанг, у аёл зебо кўринмас.

@farmontosh
2025 йил 28 январь. 


   МЕН АНГЛАГАН ҲАҚИҚАТ

  *  Бахт ҳам вақт сингари биздан олдин юради. Фақат шитоби борларгина унга етиб олиш шарафига эгадирлар.

  *  Менинг ҳақиқатим менинг савиямдан баланд бўла олмайди.

  *  Мискиннинг кибрли бўлиши табиий, чунки мол-дунё ёки мансабга эришгач, у шундай қилиши мумкин, аммо кибрлининг ўзини  мискин кўрсатмоғи ясамадир, чунки бу ишни у ноиложликдан ёки манфаат учун қилади.

  *  Ёшим улуғ, деб ҳар ерда, ҳар кимга насиҳат қилишдан тийилинг, негаки одамлар ўзига ибрат бўлган одамларгагина дилдан қулоқ соладилар. Ҳар улғайган киши нуроний бўлавермайди.

  *  Ҳаётнинг "Меҳнат дафтарчаси" га қилган ишларингиздан ташқари етиштирган шогирдларингиз ҳам қайд этилади. Ўша ёзув жойи бўш қолмасин.

  *  Кўнгилни олмоқ учун аввало кўнгилга эга бўлмоқ лозим.

  *  Рашкини тиймаган севганидан, нафсини тиймаган соғлигидан ажралади.

@farmontosh


Аввало,ҳар ишдаким виждон керак,
Шаҳди инсонга қулай даврон керак.

Ким яшабдур якка, тоқ оламда, айт,
Ҳар юракка бир ҳабиб, жонон керак.

Ҳар пилик ёнганда ҳам у шам  эмас,
То саҳар ашъор битгали туғён керак.

Ёлғиз отни донғи чиқмас, дейдилар,
Бирлашурга юрт учун карвон керак.

Гарчи шу маскан азиз, туфроғ азиз,
Эл, Ватан севмак учун иймон керак.

Фармоно, айлар умид сендин ватан,
Жон фидо қилмакка чин ўғлон керак.

@farmontosh
2025 йил 28 январь.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Укинг Анвар к,ори , баралла укинг... 🙏


Гар мурувват айласа, хислат, фазилатдан Худо,
Англа, кўнгилдан бўлур ҳиммат, меҳрга ибтидо.

Ишқиворга интизорлик лаҳза бермайди тиним,
Ёр васлидан хабарлар бергай саҳар субҳи сабо.

Аҳли ошиқ тун ва кундуз илтижо қилгай куйиб:
Қилса ҳам жондин жудо, қилмасин ёрдин жудо.

Рўбарў келганда кўзлар ишққа изҳор не керак,
Дилга лутф ҳожат эмасдур, қалб ўзи оҳанрабо.

Англагин, инсон учун бир бор берилгайдир умр,
Сенга у шаън келтирур
гар айласанг элга фидо.

Айласа мақсадни равшан, манзили бўлгай аён,
Ҳар киши етгай муродга бўлса равшан муддао.

Дўстсевар Фармон деди, ёзганим эрмак эмас,
Сизга у бахшида сўз-
дилдан келувчи бир нидо.

@farmontosh
2025 йил 27 январь.


ШУКР НИМА ЎЗИ?

   Шукр  - бу инсоннинг тириклигидан, нафас олиб туришидан миннатдорлигини билдирувчи тушунча. Чунки тирик одамгина ўз ҳаётини қуришга имкон топади. Тирик одамгина шодлигу дардини баҳам кўра олади. Тирик одамгина фикрлайди.


👉 Батафсил ўқиш…


@Farmontosh


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


УСТОЗДАН БИР ДИЛБАР ШЕЪР

Киши билмас қийнаб бир-биримизни,                                   На очиқ сўзладик ва на ўкиндик.
Товуснинг патидан ясаб ҳар «сиз»ни,
Ғурур деб аталган бутга чўқиндик.

Иккимиз борамиз кузни эзғилаб,
Хазонлар фарёди ҳар бир қадамда.
Барча илиқликлар қочди безиллаб,
Фақат иккимиз бор совуқ оламда.

Қарагин, не учун қиш бор кўзимда? –
Энди на қуёшдан умид, на ойдан.
Тилга айланар-у тишлар, шу зумда
Сўз бўлиб отилар лаб деган ёйдан.

Мана, хўшлашишнинг фурсати етди,
Ёқа чиқишмади шўрлик енг билан.
Совуқ куз иккига бўлиниб, кетди –
Биттаси сен билан, бири мен билан.

Шу тахлит йўл олдик икки томонга,
Яқину йироққа қулоқ солмадик;
Юлдузмиз дедик-да, чиқмай осмонга,
Ерда юришни ҳам эплай олмадик.

Абдулла ШЕР.

Дўрмон,
2016


ИСЛОҲНИ ЎЗИНГДАН БОШЛА

Шайтонни алоҳида бир маҳлуқот деб ўйлайсанми?
Асло ундай эмас. Шайтон бу- сен. Сенинг нафсинг Шайтон. Уни енгаман, ўлдираман деб ҳомтама бўлма, нафс ўлмайди, ухлайди. Унинг маккор ёлғонига  ишониб ўлдирдим деб хурсанд бўлган онингда сени югансиз елкангга миниб олганини билмай қоласан. Шундай экан, атрофдаги муаммоларга, бировларнинг эътиқодларига аралашма, аввало ўзингни ислоҳ қил. Дунёни ўзгартиришни истасанг, ўзингдан бошла.

Шамс ТАБРИЗИЙ.


Гоҳо жаҳл этсанг билмай мабодо,
Мабодо қақшаса асабинг буткул,
Шундай чоғда кўтарса у ғазабинг,
Йўқотма бу дўстинг, аё, ҳушёр бўл.

Ким йўғингда сени қилса ҳимоят,
Ғийбатдан асраса номингни агар,
Асра уни, йўқотмагин ҳеч маҳал,
Олам аро ноёб бундай кимсалар.

Аламдан юрагинг эзилса баъзан,
Изтиробинг баҳам кўра олса ким,
Сен дуолар айлаб Ҳақ даргоҳида,
Энг аввало, шу инсонни асрагин.

Бу ҳаётда гоҳо ёмон кун ҳам бор,
Келмагайсан доимо енгиб, ғолиб,
Асра дўстим, асрагин шу одамни,
Шоён этса шу дам кўнгилни олиб.

Самимий, пок бундай одамлар,
Уларсиз умрда бўлмагай маъни.
Сени асрагувчи дўстларинг асра,
Имкон топ уларни асраб юргани

@farmontosh
2025 йил 25 январь.


Йўқолмагай бордан, йўқдан  дейди, бор бўлмас,
Ким билгай қадрлашни, шу нарсага зор бўлмас.

Йилқи ҳар куни чўлдан юк кўтарсин қум кечиб,
Уловга ўхшар балким, лек тоқатда  нор бўлмас.

Ким магар ўз касбида комиллик касб айлагай,
Бойлиги камдир, аммо халқ ичида хор бўлмас.

Улфат бўлган ҳар касни сен асло дўст ўйлама,
Таъна қилган ҳар инсон, англагин, ағёр бўлмас.

Ҳаловатни топгай, бил, ҳар ким тоқат, сабрдан,
Феъли кенга ҳеч маҳал бу дунё ҳам тор бўлмас.

Фармоно, муҳаббатда бир талаб бордир боқий:
Юрагинг бахш этмасанг, у ҳам сенга ёр бўлмас.

@farmontosh
2025 йил 25 январь.


УСТОЗ АДИБАДАН БИР ТЎРТЛИК

На қувонч, на қайғу текинга тушди,
Бор ғусса, бор алам чекимга тушди.
Менда ғам, унда ғам, айтгил, Аллоҳим,
Ўзи "Бахтли" деган чек  кимга тушди?

Ҳалима ХУДОЙБЕРДИЕВА


                   ТЎРТЛИК

Ёмон назаринг ила ўз кўзингни хор этма,
Ҳуд-беҳуда гапириб, ўз сўзингни хор этма.
Эҳтиёждан ортиғи ҳеч кимга буюрмаган,
Ортиқча олайин, деб ўз-ўзингни хор этма.

@farmontosh


ТЎРТЛИК

Гарчи меҳри ила гоҳо аяйди,
Шум хаёлга бўлмагин сайди.
Аллоҳ элдан олганинг эмас,
Элга берганингни санайди.

@farmontosh


               ТЎРТЛИК

Азалдан келади ушбу ҳаволам:
Гарчи билим эрур таянчи олам,
Жоҳилу акобир ёнма ён мудом,
Ёппасига олим бўлмагай одам.

@farmontosh


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Кутсанг агар, ёр васли  саболардан сезилгай,
Дилдаги шавқ туғёну  наволардан сезилгай.

Ошиқ  ошиқлигини соғинчлардан сезгаймиз,
Гўзаллар латофати ноз, иболардан сезилгай.

Ошиқ саналмас илло, ҳавас қилган ҳар кимса,
Ишқнинг ибрати - ишқда гадолардан сезилгай.

Хамирдан қил суғургай касбнинг уста, моҳири,
Маҳорат камдир магар, хатолардан сезилгай.

Ҳар бир нопок қадамдан Яратган қилган огоҳ
Англа, шўр бошга келган балолардан сезилгай.

Фармоно, жамиятдан топган обрў ва қадринг
Халқинг айтган у раҳмат, баҳолардан сезилгай.

@farmontosh
2025 йил 23 январь.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.