СИЗНИ СОҒИНАМАН, НАВОИЙ БОБО
Ҳар байтингиз нурли бир чироқ,
Беҳузур бўлганда беором дунё.
Шуурда нажотга эҳтиёж истаб,
Сизни соғинаман, Навоий бобо.
Ҳар сатрингиз маъни, фаросат,
Ўқисам, тарқалар бори қабоҳат,
Истасам юракка меҳр, шижоат,
Сизни соғинаман, Навоий бобо.
Сизни билмас, нетай, шотирлар,
Ўқимагай асло тилда ботирлар,
Ақлда хуморим сизни хотирлар,
Сизни соғинаман, Навоий бобо.
Завқу шавққа бўлгайман ошно,
Ишқ истаркан кўнглим мабодо.
Минг хислат бор сизда бебаҳо,
Сизни соғинаман, Навоий бобо.
Ўқимасга, рост, айтар сўзим йўқ
Ўқимасни ҳеч кўрарга кўзим йўқ,
Ўқимасам, ичимдаги "ўзим" йўқ,
Сизни соғинаман, Навоий бобо.
Ўқисам гар, эҳтиросга тўламан,
Гоҳ Фарҳод, гоҳ Вомиқ бўламан,
Ўқимасам бир кун агар, ўламан,
Сизни соғинаман, Навоий бобо.
Бу дунёнинг оқиллари бешумор,
Боқий умр Сиздек улуғ зотга ёр,
Самарқандда азиз, улуғ изи бор
Сизни соғинаман, Навоий бобо.
Илмсизлик гоҳ берар дилга ғам,
Сиздек энди акобиру доно кам,
Ҳар сатр бу дил дардига малҳам,
Сизни соғинаман, Навоий бобо.
Бу дунёнинг ўзи синов, имтиҳон,
Илло, нақлларда жавоб ҳам аён,
Яшамоғим учун яна ҳам комрон,
Сизни соғинаман, Навоий бобо.
Дилга тушса гоҳо ғазаб ё алам,
Дардкаш бўлмас ўзга ҳеч одам,
Гоҳ кўнглимга танг келса олам,
Сизни соғинаман, Навоий бобо.
Гарчи доно бисёр ўнгу сўлимда,
Чироқ йўқ Сиздан ўзга йўлимда,
Ўлим йўқдир ахир сизни ўлимда,
Сизни соғинаман, Навоий бобо.
@farmontosh
2025 йил 7 февраль.
Ҳар байтингиз нурли бир чироқ,
Беҳузур бўлганда беором дунё.
Шуурда нажотга эҳтиёж истаб,
Сизни соғинаман, Навоий бобо.
Ҳар сатрингиз маъни, фаросат,
Ўқисам, тарқалар бори қабоҳат,
Истасам юракка меҳр, шижоат,
Сизни соғинаман, Навоий бобо.
Сизни билмас, нетай, шотирлар,
Ўқимагай асло тилда ботирлар,
Ақлда хуморим сизни хотирлар,
Сизни соғинаман, Навоий бобо.
Завқу шавққа бўлгайман ошно,
Ишқ истаркан кўнглим мабодо.
Минг хислат бор сизда бебаҳо,
Сизни соғинаман, Навоий бобо.
Ўқимасга, рост, айтар сўзим йўқ
Ўқимасни ҳеч кўрарга кўзим йўқ,
Ўқимасам, ичимдаги "ўзим" йўқ,
Сизни соғинаман, Навоий бобо.
Ўқисам гар, эҳтиросга тўламан,
Гоҳ Фарҳод, гоҳ Вомиқ бўламан,
Ўқимасам бир кун агар, ўламан,
Сизни соғинаман, Навоий бобо.
Бу дунёнинг оқиллари бешумор,
Боқий умр Сиздек улуғ зотга ёр,
Самарқандда азиз, улуғ изи бор
Сизни соғинаман, Навоий бобо.
Илмсизлик гоҳ берар дилга ғам,
Сиздек энди акобиру доно кам,
Ҳар сатр бу дил дардига малҳам,
Сизни соғинаман, Навоий бобо.
Бу дунёнинг ўзи синов, имтиҳон,
Илло, нақлларда жавоб ҳам аён,
Яшамоғим учун яна ҳам комрон,
Сизни соғинаман, Навоий бобо.
Дилга тушса гоҳо ғазаб ё алам,
Дардкаш бўлмас ўзга ҳеч одам,
Гоҳ кўнглимга танг келса олам,
Сизни соғинаман, Навоий бобо.
Гарчи доно бисёр ўнгу сўлимда,
Чироқ йўқ Сиздан ўзга йўлимда,
Ўлим йўқдир ахир сизни ўлимда,
Сизни соғинаман, Навоий бобо.
@farmontosh
2025 йил 7 февраль.