Azamat Akbar | Lektorium dan repost
Мадинадан Маккага бориш учун тез юрар “Харамайин” поездига миндим. Соатига 300 км юради. Биздагидек “Талго” поездлар, лекин сифати анча баланд. 500 кмлик масофани 2 соатда босиб ўтади. Хизмат сифати аъло даражада, поездда барча имконлар бор, ёмон ҳид ёҳуд кондиционери ишламаслиги буларга бегона, ҳудди самолетдагидек овқат беради. Бизнес класс билет 120$ туради. 4 йил туризмда ўқиб вақтни исроф қилгандан кўра, бу ердаги хизматларни кўриб кетиш керак.