Azamat Akbar | Lektorium


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Тилшунос Aзамат Aкбаровнинг канали. Aмалий тилшунослик, социолингвистика, дискурс, педагогика бўйича таҳлиллар, ҳамда олий таълимнинг замонавий трендлари ҳақида илмий-таҳлилий маълумотлар каналига хуш келибсиз!
https://www.youtube.com/@Dr.AzamatAkbarov

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Ҳаёт бу қаҳвадан кейин бошланадиган нарса. Қаҳва кунни куч ва қатъият билан бошлашга мажбур қиладиган ёқилғидир. Бир финжон иссиқ қаҳва қалбни юмшатади, инсонга мотивация беради.

Қаҳва учун макон ҳам гўзал бўлиши керак. Тасаввур қилинг, Маккада Каъбатуллоҳдан 300 метр узоқда, Масжидул-Харом ёнгинасида 360 даражалик панорамада қаҳва ичсангиз, ҳамда ёнингизда оилангиз ва дўстларингиз бўлса, ва мириқиб гаплашиб олсангиз. Макка, 22.12.2024




Сизнинг конфорт зонангиз аслида сиз учун тузоқдир.

Конфорт зонангизда қолиш сизни хавфсиз ҳис қилдириши мумкин, лекин бу зона сизни тўлиқ потенциалингизга эришишдан тўхтатади.

Ўсиш сиз бу зонадан ташқарига чиққанингизда ва янги қийинчиликларни қабул қилганингизда содир бўлади. Ўсишда тўхтаманг! Янги «вызов»лардан қўрқманг!


Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.) бекинган ғор Савр деб аталади. Уч кун давомида Оллоҳнинг элчиси ушбу ғорда маккалик бутпарастлардан яширинади. Савр тоғи Маккадан 5 км жануброқда жойлашган. Тоғда катта-кичик ғорлар кўп. Ғор оғзидаги ўргимчак ва кабутар ҳодисаси айнан шу ерда содир бўлган. Макка.


Иброҳим алайҳиссаломга тушларида: “Сиз ўз фарзандингизни жонини бизга фидо қилинг” деган амр бўлди. Исмоил алайҳиссалом: «Эй отажон, сенга (тушингда Парвардигор томонидан) буюрилган ишни қилгин. Ин шаа Аллоҳ мени сабр қилгувчилардан топурсан» дедилар.

Қурбонлик тарихи ва унинг бошланиши айнан сиз расмда кўриб турган гумбаз билан белгилланган жойда бошланган. Иброҳим (ас) шу тепаликка ўғиллари Исмоил (ас)ни қурбонлик учун олиб келади.

Мино, Макка.


Катта ишларни амалга оширишдан ҳеч қачон қўрқманг. Ҳаракат қилишдан ҳам тўхтаманг. Чунки, бизнинг ҳозирги ҳаракатимиз келажагимиз асосини яратади. Буюк мақсадлар учун катта имконлар керак, имконлар эса кучли мотивация, сабр ва нетворкингдан яралади.

Бу йил учун ҳамма режаларим амалга ошди, йилнинг хотимаси эса Макка шаҳрининг энг юксак биносининг энг юқори қаватидан 2025 йилининг режаларини тузмоқдаман. Ҳаммага ҳам шунақа хотима насиб қилсин. Барчаси Аллоҳнинг лутфидир.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Макканинг нодир ҳодисаларидан бири, кеча жумадан кейин ёмғир ёғди.


Сизни илҳомлантирадиган инсонлар билан ишланг. Агар биргаликда ишлаётган одамларингиздан илҳомлансангиз, ҳаётингиз сизга кўпроқ қувонч келтиради.

©️Чарлз Мунгер


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Маккада Fairmont Makkah Clock Royal Tower меҳмонхонасида қолдим. Отелнинг масжидидан Масжидул-Харамнинг ажойиб манзараси. 300 метр баланддаман. Сизларга ҳам насиб қилсин!


Қайта-қайта хатоларга йўл қўясиз. Аммо бу таслим бўлиш учун сабаб бўла олмайди, чунки муваффақиятсизлик ҳаётдаги энг буюк сабоқ ва яхши йўл топиш учун сабабдир.

©️Ричард Бренсон
Virgin Group компаниясининг асосчиси


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Кўплар сўрашади, ака сизга нима керак қўшимча ҳамда пули тўланмайдиган ташвиш? Талабалар симпозиумини ташкиллаштирасиз, эвазига нима оласиз? Жавоблар видеода.

🇺🇿Жиззах.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Милодий 632 йили Пайғамбаримиз (сав)нинг вафотларидан кейин кейинги халифани танлаш видеодаги Сақифа Бану Саидада бўлган. Мадина.

“Сақифа” беседка дегани.


Газ қуйиш шохобчасидаги портлаш оқибатида вафот этганларга Аллоҳдан раҳмат тилаб қоламан.

Нимагадир бизда натижа билан курашиб ўрганиб қолишган, бир неча киши қамалади бўлди, аслида сабаб билан шуғулланиш керак. Аҳоли яшаш турар жойлар олдида пропан заправка қуришга рўхсат берган инсоннинг айби бу. Бунинг ёнидан ҳар куни мошинаси билан ўтган амалдорнинг айби бу. Ҳар сафар буни “проверка”дан ўтказган одам/ташкилотнинг айби бу. Буни яна давом эттириш мумкин.

Қўрқаман, булар ҳали “шаҳар ўртасида ноқонуний қурилган заправка, биз бунга рўхсат бермаганмиз” деб делони ёпишади.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Мадинадаги тарихий Хандақ жанги бўлиб ўтган ҳудудга келдим. Муҳаммад (сав)нинг тарафдорлари (3000 киши) томонидан Мадинани маккаликлардан ҳимоя қилишади. Маккаликлар раҳбари Абу Суфён 10 мингга яқин аскари билан Мадинани қамал қилган.

Саҳобалардан бири эронлик Салмон Форсий (655 й.в.э.)нинг маслаҳатига кўра Пайғамбаримиз (сав) шу пайтгача арабларга номаълум бўлган, бироқ форсларга маълум бўлган жанг усулларидан бири — хандақ қазишга буюрган. 3 ҳафталик қамалдан сўнг Абу Суфён қўшини чекинишга мажбур бўлади.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🇸🇦 Мадинада янги очилган “Таъма” ресторани. Араб тилида “таъма” мазали, лаззатли деган маъноларни беради. Видеони ўртасида туғилган кунини ресторанда нишонлаётган араблар ҳам бор.


Ҳар қандай вазиятда ўша вақт учун тўғри бўлган фикрингизни билдирмасангиз, бироз қадрсиз бўлиб қоласиз ва ўз қадрингизни йўқотасиз. Баъзи баҳслар бўлиши керак, баъзи сўзлар айтилиши керак ва керак бўлса баъзи одамлардан воз кечишингиз керак.


Aвом халқ қандай жараён кечаётганини билмайди. Улар ҳатто билмасликларини ҳам билмайди.

© Ноам Чомский


Аномал совуқдан қутулиш учун аномал совуқдан қочиш керак. Қатардан Жиддага келдим. Ҳаво даражаси ажойиб +25.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ичида старбакс кафеси бўлган отелни сифати қандай бўларкан.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ўзбекистондаги аномал совуқ
ҳақида.


Мана ўша Ҳожибой Тожибоев айтган қиш.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.