bakiroo dan repost
"Совок" қарорларга қўшилиб, "совок" шиорлар ҳам қайтди
Пахта етиштириш ва ўзаро ҳисоб-китоблар жараёнига ҳукуматнинг антибозор аралашувлари изсиз қолаётгани йўқ. Мавсум барбод қилинди, деб аташ енгилтаклик бўлар, лекин пахта нархини маъмурий шакллантириш билан боғлиқ тажриба фермерлар, яъни асосий пахта ишлаб чиқарувчилар учун қўшимча товон бўлгани аниқ.
Антибозор қарорлар антибозор қарорлар билан тугаса қанийди. Қийшиқлик доим навбатдаги қийшиқ ҳаракатларни яратади. Масалан, пахта теримига ходимларни жалб қилиш билан боғлиқ.
Ўтаётган дам олиш кунлари қатор давлат идораларининг ходимлари пахта теримига чиқарилган. Ҳашар деган ёрлиқ ёпиштирилган ҳолатда. Лекин ўзингиз ўйланг, суткасига 10-12 соат ишлаётган давлат хизматчиси агар иши, маоши ва мукофотидан айрилиб қолиши хатари бўлмаса, дам олиш кунлари оиласи, фарзандларини мўлтиратиб ўз ихтиёри билан пахтага чиқадими?
Ходимларини пахтага чиқаришни бошлаган давлат идоралари қаторида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги алоҳида экземпляр деса бўлади. Бошқалардан фарқли ўлароқ, улар ходимларни пахтага чиқаришни пропаганда ҳам қилишмоқда. Яъни улар қилаётган ишини нотўғри деб ўйлашаётгани йўқ, мақтанишмоқда, кўз-ккўз қилишмоқда, бошқаларни ҳам ундашмоқда.
Шиор ва чақириқлларга қаранг (1, 2):
"Пахта хирмони — ҳар биримизнинг меҳнатимиз маҳсули".
"...ҳеч ким четда қолмаслиги керак".
"...ҳар бир киши бу жараёнга бефарқ бўлмаслиги табиий".
"...басма-басига мусобақалашиб пахта тердик".
Тескари ишораларни қўя туринг, вазирлик дам олиш кунлари Тошкентдан Сирдарёга (бориш 80-100 км, қайтиш 80-100 км) ишчи-ходимларни пахтага "ҳашар ёрлиғида" олиб чиқиб, йўлкира, тушлик, вақт харажатлари бўйича терган пахтасининг қиймати қанчага тушди? Шуми сизлар намуна қилаётган "самарадорлик"? Ўзи 2017 йилдан кейин шунақа тентакликдан қочмаганмидик?
Пахта товар, бозор товари, худди олма, тарвуз ёки нўхат каби эканини, унда зараркунанда бюрократия ва ихтиёрий-мажбурий ҳашарчилар эмас, меҳнат бозори, бозор муносабатлари ва қонунлар ишлаши кераклигини Қишлоқ хўжалиги вазирлигида тушуниш бўлмаса, эртанги истиқболдан заррача умид қилмаса бўлаверади.
Ўзи яқинда чиққанимиз Совокка қайтганимиз шу бўлади.