🦠 Микробиота, СИБР ва кандидоз: Шифобахш парҳез қандай бўлиши керак?«СИБР бўлсачи? Пребиотик мумкин эмас!
Кандидоз бўлса-чи? Унда углевод умуман йўқми?»
Шундай саволлар жуда кўп келяпти, ва менинг жавобим аниқ:
✅ Ҳа, микробиота билан ишлаш мумкин.Лекин бу ҳар доим ҳам пребиотиклар билан бошланмайди!
❗ Антикандидоз протоколдаги энг кенг тарқалган хатолар:1️⃣
Барча углеводларни бутунлай чиқариш.Шакар, оқ ун, ширинликлар — албатта чиқарилади.
❌ Лекин глюкозанинг мутлақ етишмаслиги:
– 🛑 Қалқонсимон без фаолиятини пасайтиради
– 🛑 Буйрак усти безини чарчатади
– 🛑 Асаб тизимини ҳаддан ташқари зўриқтиради
2️⃣
Катта чекловлар — руҳий зўриқиш, стресс ва нутриентлар танқислигига олиб келади
3️⃣
Детокссиз антикандидоз бошлаш — катта хато!Кандида ўлганда чиқадиган токсинлар —
😖
агар сорбентлар, фитосептиклар ва жигар қўллови бўлмаса — интоксикацияга олиб келиши мумкин!
🧠 Қандай қилиб парҳезни тўғри ташкил қилиш керак?❌ Катъий "йўқ" дейдиганлар:– Қанд, торт, печенье, ширин мевалар
– Макарон, оқ нон, сут маҳсулотлари
– Алкоголь ва кўп ишлов берилган маҳсулотлар
✅ Қолиши мумкин бўлган углеводлар:– Қора гуруч, гречка, мош
– Пиширилган сабзавотлар (кабачки, брокколи, гулкарам)
Улар қонда глюкоза тез кўтармайди, кандидани озиқлантирмайди.🌿 Табиий антифунгаллар — микогармония учун курашчи қаҳрамонлар:– 🖤 Қора седана ёғи, қалампирмунчоқ
– 🧄 Саримсоқ, занжабил, куркума
– 🥬 Қора редька, петрушка
– 🌳
Лапачо (Pau d’Arco) –
биоплёнкаларни бузишда энг самарали фитосептик!🛡
Организмни ҳимоя қилиш ва тиклаш учун:–
Сорбентлар: Зиолит, пектин, бентонит гили – токсинларни боғлайди
–
Жигар қўллови: Куркумин, силмарин, B гуруҳи витаминлари
–
Иммунитет: Цинк, витамин D, магний, антиоксидантлар (C, E, селен)
📚 Илмий асосланган парҳез қандай бўлиши керак?1️⃣ Индивидуал ёндашув —
ҳар бир бемор – алоҳида дунё!2️⃣ Диета —
тақиқлар рўйхати эмас, балки соғлом мувозанат ва ечимлар йиғиндиси
3️⃣ Ичак, жигар, асаб, гормон –
ҳаммаси ўзаро боғлиқ! Бирини тиклаб, бошқасини унутиш мумкин эмас!
–—————————————————
Қабулга ёзилиш учун:
🌐
https://t.me/zaytun_med✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
🛡Doktor Gulbahor
🔗 Telegram | Instagram | Youtube