Zaytun Med Tib


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Табобат ва Тиббиёт уйғунлиги
Табиий маҳсулотлар, тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи ҳақидаги маълумотларни ўтказиб юбормаслик учун бизни кузатиб боринг.
Биз билан тиббий саводхонлигингизни оширинг!!!
Мурожаат учун: @zaytun_med

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


🌙 Рамазондаги 3 та асосий муаммо ва уларнинг ечимлари
Рамазон ойи – нафақат руҳий, балки жисмоний жиҳатдан ҳам озод бўлиш даври. Бироқ баъзи муаммолар кўпчиликни безовта қилади. Қуйидаги 3 та кенг тарқалган муаммо ва уларнинг табиий ечимларини билиб олинг!
🔹 1. Ич қотиш
🛠 Ечим: Етарли миқдорда сув ичиш, овқатланишни меъёрлаш ва Гепатоделл қабул қилиш.
🔹 2. Холсизлик ва энергия камлиги
🛠 Ечим: Тўғри овқатланиш, оқсил ва ёғ миқдорини тўғри танлаш. Куч-қувват манбаи – Таурин ва Иммунтиб!
🔹 3. Кўнгил айниш
🛠 Ечим: Ҳазм тизимини қўллаб-қувватловчи фойдали ёғлар, ошқозон ва ўт қопи учун муҳим бўлган Артишок, Атрифул ва Қусти Тиб.
Рамазонни енгил ва ҳузурли ўтказиш учун табиий усуллардан фойдаланинг! 🌿

🌐@zaytunmedtib

📲Каналга аъзо бўлиб, кўпроқ фойдали маълумот олинг!


🕌 БЕПУЛ ВЕБИНАР!

😴 Рамазон ойида куч-қувватга тўла бўлиш сирлари!
Рамазонда ўзингизни чарчамай, ҳорғинликсиз қандай ҳис қилиш мумкин?
Ушбу вебинарда сиз:

✅ Тўғри таомланиш қоидалари
✅ Рамазонда сурункали касалликлар хавфини камайтириш
✅ Энергияни сақлаш ва тўғри қувватланиш усуллари
✅ Тиббун Набавий ва замонавий тибнинг тавсиялари
билан танишасиз.
🗓 Вебинар санаси: 25.02.25
Вақти: 19:00
🌐 Жойлашув: Онлайн
@zaytunmedtib каналида бўлиб ўтади.

Рамазон соғлом ва кучли ўтишини истасангиз, ушбу вебинар сиз учун!
⚡️ Дўстларингизга ҳам улашинг!

@zaytunmedtib




Зайтун ёғи – табиий шифо манбаи!
Зайтун ёғи асрлар давомида тиббий ва озуқа манбаи сифатида қўлланиб келади. Ушбу бебаҳо неъмат нафақат таъми билан, балки шифобахш хусусиятлари билан ҳам ажралиб туради.

Зайтун ёғини кундалик рационингизга қўшиш орқали:
Юрак ва қон томирларини ҳимоя қилинг – антиоксидантлар ва омега-3 ёғ кислоталари қон айланишини яхшилайди.
Ҳазм қилиш тизимингизни соғлом сақланг – ичак флорасини мувозанатлаштириб, ич қотишининг олдини олади.
Тери ва сочларга табиий парвариш беринг – намлантирувчи ва ёшартирувчи хусусиятларга эга.
Иммунитетни мустаҳкамланг – кучи юқори полифеноллар вирус ва бактерияларга қарши ҳимояни кучайтиради

.
Табиий ва сифатли зайтун ёғини танланг, саломатлигингизга ғамхўрлик қилинг!
---------------------------------------------------------------
Қабулга ёзилиш учун:
🌐 https://t.me/zaytun_med
✅ Яқинларизга ҳам улашинг!!!

@zaytunmedtib


Доктор Гулбаҳор dan repost
Чақалоқларда сўлак оқиши (гиперсаливация) табиий физиологик ҳолат бўлиб, бу бир неча сабабларга боғлиқ:
1. Шилимшиқ пардаларнинг ҳаддан ташқари сезувчанлиги
Янги туғилган чақалоқларда оғиз қопламаси ва тил шилимшиғи сезувчан бўлиб, оғизга тушган ҳар қандай ташқи таъсир (эмизиш, қўлга олиш, ўйинчоқ) сўлак ишлаб чиқаришни кучайтиради. Бу ҳимоя механизми бўлиб, оғиз бўшлиғини нам ва тоза сақлашга ёрдам беради.
2. Тиш чиқиш жараёни
4-7 ойликда биринчи сут тишлари чиқа бошлайди. Бу жараёнда милклар яллиғланади, асаб рецепторлари ҳаддан ташқари ҳассос бўлиб қолади. Шу сабабли, сўлак ишлаб чиқариш ортиб, уни ютиб юбориш қийинлашади.
3. Оғиз моторикасининг етарли ривожланмаганлиги
Янги туғилган чақалоқларда сўлакни ютиш рефлекси етарли даражада шаклланмаган бўлади. 5-6 ойликда бу функция секин-аста ривожланади, аммо аввалги ойларда сўлак йиғилиб, оғиздан чиқиб кетиши мумкин.
4. Оғиз гигиенаси ва инфекциялар
Грибокли (месилакоз, кандидоз) ва бактериал инфекциялар (стрептококк ёки стафилококк) оғиз шилимшиғида яллиғланишни келтириб чиқариши мумкин. Бу ҳам сўлак ишлаб чиқаришни кучайтириб, унинг оқишига сабаб бўлади.
5. Овқат ҳазм қилиш тизимининг ривожланиши
Сўлак ферментлари (амилаза, липаза) оғиз бўшлиғида озиқ-овқатни бошланғич қайта ишлаш учун муҳимдир. Чақалоқларда овқат ҳазм қилиш тизими ривожланаётгани учун сўлак кўпроқ ишлаб чиқарилади.
6. Нейрологик сабаблар
Кам ҳолларда сўлак оқиши асаб тизими билан боғлиқ касалликлар – церебрал фалаж (ДЦП), нейромускуляр касалликлар ёки бош мия шикастланишлари натижасида юзага келиши мумкин. Лекин физиологик гиперсаливация (соғлом болалардаги сўлак оқиши) бундай ҳолатлардан ажратилиши лозим.

Қачон врачга мурожаат қилиш керак?
Агар чақалоқда сўлак оқиши қуйидаги белгилар билан бирга кузатилса, мутахассисга мурожаат қилиш керак:
Иситма, милкларнинг қизариши ва шиллиқланиши (оғиз ичи инфекциялари эҳтимоли);
Қусиш, диарея ёки озиш (метаболик ёки овқат ҳазм қилиш муаммолари);
Сўлак оқишига нафас олишда қийинчилик ёки йўтал қўшилиши (стеноз, ларингоспазм);
6 ойдан кейин ҳам сўлак ҳаддан ташқари кўп оқиши (неврологик текширув керак).

Хулоса
Чақалоқларда сўлак оқиши, айниқса, 3-6 ойлик орасида нормал ҳолат ҳисобланади. Бу оғиз моторикаси, тиш чиқиш, иммунитет ривожланиши ва ҳазм қилиш тизими ишлашининг бир қисми ҳисобланади. Лекин юқоридаги хавфли симптомлар бор бўлса, тиббий маслаҳат олиш керак.

ОНА ТАБИБАДИР КУРСИ дан парчалар.
Айни дамда курс устида қизғин ишлар кетяпти...
Бу курс барча онажонлар ва бувижонлар учун мўлжалланган бўлиб, бу курс
Янги туғилган чақалоқдан бошлаб катта ёшгача болани соғлом катта қилишни сир асрорларини, болалик даврида ҳамма онажонларни вахимага солувчи холатлардан қандай чиқиб кетишни осон йўлларини ўргатади.

Курс 40 дан ортиқ дарсларни ўзида жамлаган.

Курсни ўқигач ин шаа Аллоҳ сиз унча мунчага шифокорга мурожаат қилмай қўясиз, ишонаверинг 😊


Сиз ҳам болажонингизни соғлом, химикат дориларсиз катта қилишни хохлайсизми?
Бу борада илм ва тажриба етарлими?


Талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда бугунги бепул вебинар дарсимиз записи.

Курсга ёзилиш учун 🔽🔽🔽

@ibn_sina_tib га мурожаат қилинади.




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


🔊🔊🔊
"Табобат асослари. Хижома ва гирудотерапия" назарий ва амалий курсимиз бугун (18 феврал куни) дан бошланишини маълум қиламиз!

18 феврал, сешанба, соат 18:30 да табобатга кириш мавзусида вебинарга барчани таклиф қиламиз! Вебинар бепул!

Курсда ўқиш ниятидаги кишилар учун чегирмалар бўлади! Курсда ўқиш учун @ibn_sina_tib га ёзишингиз мумкин.

Вебинар oлдинроқ айтилган Ибн Сино табобати группасида эмас, ZAYTUN MED TIB каналида бўлиб ўтади. https://t.me/zaytunmedtib

3.5k 0 25 55 15

Зулук – Табиий Шифо Манбаи
🟢 Табобатда зулук асрлар давомида қанни тозалаш, иммунитетни кучайтириш ва қон айланишини яхшилаш учун қўлланиб келинган. Зулуклар гируда терапияси орқали организмдаги қатор касалликларни даволашга ёрдам беради.
🔵 Зулук қандай фойда беради?
✅ Қондаги заҳарли моддаларни тозалайди
✅ Қон айланишини яхшилайди
✅ Танадаги яллиғланишни камайтиради
✅ Иммунитетни мустаҳкамлайди
✅ Бош оғриқ ва гипертонияда ёрдам беради
🟠 Зулук қачон тавсия этилади?
🔹 Қон хилини ортиши
🔹 Гипертония (юқори қон босими)
🔹 Вена кенгайиши
🔹 Бош оғриқ ва мигрень
🔹 Артрит ва мускул оғриқлари
🔹 Иммунитет пасайиши
Табиий шифо – табиатда! 🌿
Зулук, хижома ва соғлом яшаш сирларини табобат нуқтаи назаридан ўрганмоқчимисиз?
Марҳамат, "Табобат асослари ва хижома" курсимизга ташриф буюринг!
📢 Эртага сизлар учун БЕПУЛ вебинар дарс уюштириляпти!
Бемалол қатнашиб, табобат илмидан манфаат олишингиз мумкин!
—————————————————
Курсга ёзилиш учун:
🌐 @ibn_sina_tib

✅ Яқинларизга ҳам улашинг!!!

@zaytunmedtib

3.2k 0 63 14 13

🔊🔊🔊
"Табобат асослари. Хижома ва гирудотерапия" назарий ва амалий курсимиз 18 феврал кунидан бошланишини маълум қиламиз!

18 феврал, сешанба, соат 18:30 да табобатга кириш мавзусида вебинарга барчани таклиф қиламиз! Вебинар бепул!

Курсда ўқиш ниятидаги кишилар учун чегирмалар бўлади! Курсда ўқиш учун @ibn_sina_tib га ёзишингиз мумкин.

Вебинар oлдинроқ айтилган Ибн Сино табобати группасида эмас, ZAYTUN MED TIB каналида бўлиб ўтади. https://t.me/zaytunmedtib


@zaytunmedtib


Шогирдимиз Дилдорахон чиройли қўлланма қилибди.
Сизларга ҳам илиндим.


Tubo Organic🥐 dan repost
Xamirturush-tayyorlash.pdf
1.0Mb
Erinmasdan oʻqib, foydalaning!

Mualliflik huquqimni buzmagan holda yaqinlaringiz bilan ulashing

@tubo_organik organik hayot sari

2.5k 0 120 2 24



Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Кўпчилик бўкиш учун тайёргарлик кўряпти, лекин сизда аутофагия яъни очлик билан ёшариш имконияти бор.
Дунёда ягона бўлган ёшариш назарияси аутофагия муолажасини қўллаб кўришга бизнинг Zaytunmedtib клиникаси ёрдам беришга тайёр.

Сиз аутофагия муолажасига тайёрмисиз?

Хужайра даражасида ёшаришга нима дейсиз?

Ғайритабиий хилтлар ва тиқилмалардан қутилиш вақти келгандир.

Бўктириб даволаш муолажасидан воз кечиш пайти келгандир?

Марҳамат ташриф буюринг.

Манзилимиз: Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Уста Олим тор кўчаси, 21.
Мўлжал: Себзор чорраҳаси, Ривиера савдо маркази орқаси.

Мурожаат учун:
+998555103003; +998935874403

@zaytun_med

Манзилимиз Гугл харитада: https://maps.app.goo.gl/vau7fpNobQyzsQFJ8?g_st=it


Интервалли очлик: мия ва ичак ўртасидаги боғлиқлик
🔎 Хитойлик олимлар интервалли очликнинг "мия-ичак" ўқига таъсирини ўрганишди. Бунинг учун улар семизликка чалинган 25 нафар иштирокчини 2 ой давомида кузатиб боришди. Иштирокчилар турли босқичларда текширилди:
Оддий парҳез
Қатъий назорат қилинган интервалли очлик
Бироз юмшатилган интервалли очлик
Натижалар ҳайратланарли бўлди! Интервалли очлик нафақат вазн йўқотишга, балки мия фаолияти ва ичак микрофлораси таркибининг ўзгаришига ҳам сабаб бўлар экан.
Интервалли очлик мия ва микробиомни бир вақтда ўзгартиради
📉 Иштирокчилар 7,8% вазн йўқотишди
🧠 Миядаги айрим фаоллик зоналари ўзгарди
🦠 Ичак микрофлораси таркиби ўзгарди
🔬 Олимлар семизликка таъсир этувчи бактерияларни аниқлашди
Янги тадқиқотлар патоген бактериялар ва мия фаолияти ўртасидаги боғлиқликни кўрсатди. Масалан, Escherichia coli (E. coli) бактерияси озиқ-овқатдан завқ олиш билан боғлиқ мия ҳудудини фаоллаштиради. Интервалли очлик давомида E. coli миқдори камайгани ва шу билан бирга, иштаҳа пасайгани қайд этилди.

📌 Бу нима учун муҳим?
Камайган E. coli = Камроқ иштаҳа
Камроқ иштаҳа = Озиш осонроқ
💡 Бу натижа E. coli бактериясининг семизлик патогенезидаги роли ҳақидаги бошқа тадқиқотлар билан ҳам мос келади. Демак, озиш учун ичак микрофлорасини ўзгартиришга эътибор бериш лозим.
Озишга ёрдам берувчи фойдали бактериялар
🔬 Олимлар интервалли очлик ичак микробиомини бойитишини аниқлашди. Қатъий очлик даврида ичакдаги айрим фойдали бактериялар сони ортган:
F. prausnitzii
P. distasonis
B. uniformis
Бу бактериялар нима учун керак?
Иммун тизимини мустаҳкамлайди
Метаболизмни яхшилайди
Ортиқча вазнга қарши курашади
Бироқ! Агар очлик режими юмшатилса, бу бактериялар сони камаяди. Шунинг учун яхши натижага эришиш учун интервалли очликни узоқ муддат қатъий сақлаш муҳим.
Хулоса: интервалли очлик ҳақиқатан ҳам озишга ёрдам беради!
🟢 Иштаҳани табиий равишда камайтиради
🟢 Мия ва ичак ўртасидаги соғлом алоқани тиклайди
🟢 Фойдали ичак бактерияларини кўпайтиришга ёрдам беради
💡 Келажакда озиш учун E. coli билан курашиш ва пробиотиклар (масалан, Bifidobacterium bifidum)дан фойдаланиш мумкин.

Сиз интервалли очликни қўллаб кўрганмисиз? Қандай натижаларга эришдингиз? 💬

@zaytunmedtib

2.6k 0 32 12 17

Ассалом алайкум ва рохматуллох!
"Табобат асослари. Хижома ва гирудотерапия" назарий ва амалий курсимиз 18 феврал кунидан бошланишини маълум қиламиз!

18 феврал, сешанба, соат 18:30 да табобатга кириш мавзусида вебинарга барчани таклиф қиламиз! Вебинар бепул!

Курсда ўқиш ниятидаги кишилар учун чегирмалар бўлади! Курсда ўқиш учун @ibn_sina_tib га ёзишингиз мумкин.

Вебинар oлдинроқ айтилган Ибн Сино табобати группасида эмас, ZAYTUN MED TIB каналида бўлиб ўтади. https://t.me/zaytunmedtib


@zaytunmedtib


ШАКАР – НЕГА ЖИМ ТУРУВЧИ АЖАЛ! 🍬
Ортиқча шакар истеъмол қилиш соғлиқ учун жуда катта тўлов талаб қилади:
🍬 Шакар хавфли ҳужайраларни озиқлантиради. Ўсма ҳужайралари соғлом ҳужайраларга нисбатан 6 баробар кўпроқ шакар қабул қилади, бу эса уларнинг тез ўсишига ва касалликнинг авж олишига сабаб бўлади.
🍬 Иммунитетни сусайтиради. Шакар организмдаги С витамини билан бир хил рецепторларга боғланиб, иммун ҳимоясини заифлаштиради.
🍬 Оғиз бўшлиғини кислота билан тўлдиради. Бу стафилококк ва замбуруғларнинг кўпайишига шароит яратиб, доимий тонзиллит, гайморит ва стоматитга сабаб бўлади.
🍬 Замбуруғлар учун идеал муҳит яратади. Ширинлик ва намлик бирлашиб, тез-тез молочница (вагинал кандидоз) қайта кузатилишига олиб келади.
🍬 Танада суюқликни ушлаб қолади. Бу эса мунтазам шишларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлади.
🍬 Тери ёғланишини оширади. Ортиқча шакар 5-альфа-редуктаза ферментини фаоллаштиради, бу эса ёғ безларининг гиперактив ишлашига ва акне (прыщлар) пайдо бўлишига сабаб бўлади.
🍬 Эрта қаришни тезлаштиради. Гликация жараёнида шакар тери оқсилларини шикастлаб, уни сустлаштиради, ажинларнинг эрта пайдо бўлишига ва сочларнинг оқаришига олиб келади.
🍬 Шакар – бу фақат "бўш" калория эмас! У танага ёғ тўплайди, айниқса қорин, сон ва бел атрофида. Бу эса семизлик ва модда алмашинуви бузилишига сабаб бўлади.
🍬 Жигарни ёғ билан қоплайди. Ортиқча шакар жигарда ёғга айланиб, унинг иш фаолиятини бузади ва нафақат модда алмашинувини, балки умумий саломатликни ҳам хавф остига қўяди.
🍬 Кўз саломатлигига зарар етказади. Шакар ёшга боғлиқ ўзгаришларни тезлаштиради, катаракта ва кўз линзасининг хиралашишига олиб келади.
🍬 Магний танқислигига сабаб бўлади. Бир молекула шакарни қайта ишлаш учун 24 молекула магний сарфланади. Бу эса гиперактивлик, ташвиш, диққат етишмовчилиги ва инжиқликка сабаб бўлади.
Ҳар бир ортиқча шакар қошиғи – бу фақат калория эмас, балки касалликлар, қариш ва паст ҳаёт сифатига қўйилган пойдевор!


Шакар истеъмолингиз қандай? Кундалик ҳаётингизда уни камайтиришга ҳаракат қиласизми?
–—————————————————
Қабулга ёзилиш учун:
🌐 https://t.me/zaytun_med
✅ Яқинларизга ҳам улашинг!!!

@zaytunmedtib

4k 0 196 1 30

Доктор Гулбаҳор dan repost
Қайси гўшт энг фойдали?
Гўшт ҳақида Тиббун Набавий, Ибн Сино табобати ва замонавий тиббиётда нималар айтилган⁉️
Гўшт танлашдаги асосий хатолар!
Ҳақиқат: Қайси гўшт соғломроқ?
Гўшт ҳақидаги афсона ва ҳақиқатлар!
Соғлом овқатланиш учун қайси гўшт яхшироқ?
Гўшт соғлиққа қандай таъсир қилади?
Туя ёки балиқ – қайси гўшт афзал?
Сиз еядиган гўшт ҳақиқатда соғломми?
Гўшт ҳақида барча билмаган маълумотлар!

Кўриш учун линк 🔽🔽🔽🔽🔽

https://youtu.be/Cd7tt6lhBbM

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.