Rasul Kusherbayev dan repost
❗️2025 йилдан бошлаб, таълим ўзбек тилида олиб борилмайдиган синф битирувчилари ҳам давлат тилидан якуний имтиҳон топшириши мажбурий бўлди.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2025 йил 20 февралдаги 65-сонли буйруғига асосан, умумий ўрта таълим муассасаларида якуний аттестация фанлари ва имтиҳон шакллари белгиланди.
Маълумот учун, 2025 йилидан бошлаб таълим ўзбек тилида олиб борилмайдиган умумий ўрта таълим муассасаларининг 11 синф битирувчилари учун ҳам Давлат тилидан якуний назорат имтиҳонларини топшириш мажбурий бўлиши белгиланмоқда.
Мазкур ўзгаришлар давлат тилининг ўрганилишини рағбатлантириш ва таълим сифатини оширишга қаратилган.
👉 @r_kusherbayev

9-синф битирувчилари учун имтиҳон фанлари:
- Она тили ва адабиёти (ўзбек тилида таълим олувчилар учун) – ёзма;
- Давлат тили (ўзбек тилида таълим олмайдиганлар учун) – ёзма;
- Математика – ёзма;
- Ўзбекистон тарихи – ёзма/оғзаки;
- Жисмоний тарбия – амалий.
11-синф битирувчилари учун имтиҳон фанлари:
- Она тили ва адабиёти (ўзбек тилида таълим олувчилар учун) – ёзма;
- Давлат тили (ўзбек тилида таълим олмайдиганлар учун) – ёзма;
- Математика (Асосий ёки чуқурлаштирилган) – ёзма;
- Тарих – ёзма.
Танлов бўйича фанлар:
- Она тили ва адабиёти (қорақалпоқ, рус, қозоқ, туркман, тожик, қирғиз тилларида таълим олганлар учун), Биология, Физика, Кимё, Давлат ҳуқуқ асослари, География – ёзма;
- Чет тили – ёзма/оғзаки.