DARDs | аноним ҳикоялар


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Erotika


Ўзингизни кўрсатмасдан, ўзингиз бўлишингиз мумкин бўлган жой. Бу ерда юзлар йўқ, фақат фикрлар бор. Ҳар бир пост — соф ҳақиқат, очиқ ҳис-туйғулар ва энг кутилмаган янгиликлар.
Аноним хабар юбориш: https://t.me/Anonim_savollar_robot?start=3EYgGXhm

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Erotika
Statistika
Postlar filtri


Бувим 90 ёшдала битта ўзлари яшийдила. Бир кун улага телефон қилиб ҳокимиятдан бувимлага газ плита подарка қилишмоқчилигини этишди. Бувим "қанақа плита?" дб сўраганларида, телефон қган одам "оддий газ плита" дб жавоб берган. Бувим, майли опкелила дганла ва ула "эртага борамиз" дб этишган.

Шундан кегин бувимла милисага телефон қилиб вазиятни чунтирибдила, улани домларига газ ўтмаганини, плитала элктрическийлигини этганла. Эртаси куни бу одамлани қўлга олишган. Афсуски ҳаммаям бувимладека сезгирамас, бу одамла олдин кўп ёлғиз қариялага ҳужум қилишганакан. Улани ушашгандан кегин узоқ муддатга қамашди.

✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун


Кўчада кетаётиб бир жуда чиройли, ёш кўзи кўр қизни кўрдим. Қўлида ҳассаси билан бир ўзи телефонда ким биландир гаплашиб шодон кетяпти. Сен бўлса Реални ютқазгани ва эртага душанба эканлигини ўйлаб сиқилиб ўтирибсан. Қўй-э..! (Т)

✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун


2000 йил ёзида ман 8 ёшдедим. 1 синфни тугатиб ёзги каникулла бошланганди. Адам мошиналарини сотгандан тушган пуллани 100$ ли купюралани шкафга қўйвотганларини кўриб қолганман. Шу пайт манда битта режа пайдо бўлган - шу пулладан биттасини осам ҳеч ким сезмийдику дегандим ўзимга.

Хуллас, стулни қўйиб уни устига чиқдим, қўлимни чўзиб пуллани орасидан биттасини олиб чўнтегимга солдим ва бориб ойимдан кўчага ўйнашга чиқишга руҳсат сўрадим.

Қарасам болла кўчада футбол ўйнашвотганди. Кўчага чиқиб боллани олдига бориб ўртоларимга пулни кўрсатиб мақтанганим эсимда.

Ҳамма бу пулни кўриб ҳайрон қолганди, ман бўса туғилган кунимга беришганини этиб мақтангандим. Кейин кеттик пулли алмаштирамиз дб этдим, боллаям манга қўшилиб доллар майдалийдиган аёлни олдига бордик. Ўша пайтда курс тахминан 300-400 сўмла эди шекилли. 8 ёшли бола пул алмаштиргани бориб, адам юбордила шуни алмаштириб бераркансиз дб 100$ ни бергандим. У аёл унча ишонмасдан уй телефон номеримизани сўраганди, ман ўзим битта номерни тўқиворгандим, у аёл бўса шу номерга телефон қилиб тушомасдан охири долларни майдалаб берганди.

Ман у аёлни олдидан қўлим тўла пул билан чиқгандим. Ўша пайтда айрим ўртоларимми ота онаси бир ой ишлаб топадиган пули мани қўлимда турганди (давоми комментарийда) 👇

✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун


Ассалому алайкум. Қалбимни оғритган мени сиқиб юрган нарсаларни ёзгим келди

Ёшим 29да, оилада 5 қизмиз мен 4-чи қизман. Ота-онам қийналиб ҳар биримизни узатишди.
Мана келин бўлганимга 10 йил бўлибди, мен Тошкентлик ман, ҳўжайиним Андижонликлар, тақдир экан совчи орқали тўйимиз бўлди. Аммо қайнонам тўйдан олдин ўз жиянини келин қилмоқчи бўлган экан. Ўғли кўнмаган эканлар.

Тўйдан 1 ой ўтибоқ ҳаётим тубдан ўзгариб кетди, уйда ҳар куни жанжал, қайнонам жанжал, чиқарар эди, магазиндан келган пакетни ёмон бўлса ахлатга ташласам ҳам жанжал. Oвқат есангиз кўзини сиздан олмайди, тикилиб, ейишимни ҳам гапиришар эди.

Бир кун уйда ош қилдим, қозонни ювганимда қопқоғида гуруч донаси қолиб кетган экан, маҳалладаги ҳамма қўшнимизга олиб бориб кўрсатиб чиқди шуни. Келинимни деб эрим бн уришдим чала ювганига деб. Қайнотамга айтиб катта жанжал бўлиб кетди шунда, энг майда нарсаларга ҳам жанжал бўларди.

Қайнонамни руҳий касал десам уйга бирон мехмон келиб қолса УМУМАН мулойим бўлиб ўзгариб оларди, ҳаммага мени ёмонларди. Тошкентлик унақа бунақа деб шу уйда яшаб қолган нарсаларни ҳам секин-секин била бошладим (давоми комментарийда)

✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун


Кеча Яндексда такси чақиргандим, программа Gentra кевотганини кўрсатвотуди, лекин такси етиб келишига бир-икки минут қоганида шофёр телефон қилиб Матиз кевотганини этди. Ман майли дедим, чунки ман учун асосийси уйга етволиш.

Такси кеганида шофёр мандан нега бошқа мошинада кеганига индамаганимми сўради. Ман бўса бу ман учун муҳим нарсамас дб этдим. Шунда у ўзини мошинасида кетвотганда йўлдан ит чиқиб қоганини ва у тўхташга улгурмасдан ўша итни урворганини этди, шунга мошинаси ремонтда экан ҳозир. Матизни бўса ўртоғидан арендага оганакан.

Йўлдалигимизда ҳайдовчи манга ўзи ҳақида этберди (давоми комментарийда)

✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун


4 ёшлигимда, қишда бир кун қаттиқроқ ёмғир ёғиб қогани учун онамга роса ялиниб боғчага бормасликни илтимос қигандим. Онамла бўса, майли дб ўзлариям ишга бормагандила ўша куни. Кун бўйи уйда ойим билан бирга пишириқла пишириб, расм чизиб, ўқишни ўргангандик, кўчадан бўса ёмғирни овози эшитилиб турганди.

Онамга ўша кун шунчали ёқибдики, шундан кейин ула ишдан бўшадила ва мани тарбиям ва уй ишларига бор этиборларини қаратдила. Манам боғчани тўхтатдим. Адам бўса бу қарорни қўллаб қувватладила, адамга онамлани уйда ўтиришлари яхши иш бўлиб кўринди.

Болалигимни ҳар доим бошқача муҳаббат билан эслийман)

✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун

4.7k 0 10 11 111

Эрим билан яшамаётганимга 2 йил бўлаяпти. Иккита фарзандим бор. Иккинчи фарзандимни ота уйимда туққанман. Онамикига қайтганимда катта фарзандим 11 ойлик ҳомилам эса 5 ойлик эди.

Жуда қийин вазиятларни бошимдан ўтқиздим, туғриқ, фарзанд тарбияси, чақалоқ парвариши, каша, памперс, гап сўз, яқинларни ўзгарган муносабати ҳуллас санаб тугатолмайман. Анча курашдим, эримни, оиламни ушлаб қолиш учун аммо қўлимдан келмади.

Кичкина фарзандим 9 ойлик бўлганда cуҳбат асосида яхши бир компанияга ишга жойлашдим, болаларимни эса нянкага бердим. Алоҳида квартира олиб чиқиб кеттим. Ҳаммаси секин изига туша бошлади. Аввалига ўзимга ўзим мана яшаса бўларканку, боқса бўларканку болаларни отасиз ҳам деб мативатсия берардим. Аллоҳга ҳамд айтишни ҳечам канда қимадим, хар бир кунимга рози бўлишни бошладим. Ойлик маошларим ҳам секин кўтарила бошлади. Қиммат жойлардан кийинишни дам олиш кунларида болаларимни турли жойларга айлантиришни бошладим. Ҳуллас ҳаётимга эри борлар ҳавас қиладиган даражага еттим.

Лекин ўзим ҳеч биридан мазза қилганим йўқ, на қиммат кийимларимдан, на чиройли уй жойимдан, на қиммат рестаранларга борганимдан. Ичимда бир бўшлиқ бор, у бўшлиқни ҳеч ким ҳеч нима тўлдира олмайди. У фақат болаларимни отасини жойи. Ман бу гапларим билан нима демоқчиман, тўгри аёл ҳамма нарсани эплай олади, ҳамма нарсани фарзанди учун яратиб бера олади, лекин ичидаги бўшлиқни тўлдиролмайди. Ҳеч қачон ажрашманг, оила муқаддас, никоҳ муқаддас.

✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун

5k 0 29 26 129

Тошкент ахборот технологиялари университетининг вилоятдаги филиалида ўқитувчи бўлиб ишлайман. Январ ойини бошида талабаларга "Сессия" яъни якуний имтиҳонлар бўлиб ўтди. Имтиҳоннинг оғзаки шаклида қатнашдим. Талабаларни билими шу даражада паст эканлигини билмаган эканман. Имтиҳонга кирган талабага 10 минут тайёрланиш учун берилади. Жавоб беришда эса билетда берилган саволларнинг ҳар бирига фақат битта гап билан жавоб беряпти, биронта саволга 2 та гап айта олган талаба бўлмади. Билетда 5 та савол бўлса, 5 та гап айта олади холос.

Талабаларнинг ёзма ишларини текширувчи комиссияда ҳам қатнашдим. Ёзма назоратда талабаларга шпаргалка, телефондан фойдаланишга рухсат берилмаган. Бунинг натижасида эса берилган саволларга 4-5 та гап билан жавоб беришган ва бу жавоблар ҳам нотўғри. Ёзма ишда қатнашган талабаларнинг 60-70 фоизи "йиқилди". Бунга ким ёки нима сабаб? Билмадим...

✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун


Приём, приём!

Сизга метро поездидан алоқага чиқаяпман😄

Поезд тўла одам. Пушкин бекатида яна кўпгина йўловчилар чиқишди, бир опа ўриндиқда ўтирган болага қараб:

- Мабодо тургиз келмаяптими? деди

Ҳалиги бола ҳаяжонланиб, нима қилишини билмай,

- Ҳа, ҳа деб жойини опага берди.

Эееҳ, қандай замонларда қолдик😆
Эрталабдан яхши кайфият улашиб қўяй дедимда😅

✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун


Манда таксистларга савол бориди. Ман участкада яхшиман, и ула мани уйга обориб куйишганларидан кейин сразу кетишмиди. Ула мани уйга киришимни кутиб туришади. Бу нима билан боғлиқ? Сиз просто бошқа заказни кутасизми ёки ҳақиқатан ҳам ман киришимни кутасизми? Ёки бошқа сабаб борми?

Бирхилларида бу ҳолат мани қўрқитади. Мани шунчаки обориб куйиб, сразу кетишилани хохлиман!

✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун


Яқинда бўлган воқеа.

Коллектив билан тургандик кўчада. Бир пайт бир ёши котта киши ерга юзи билан йиқилди. Тинчликмикан десам маст бўса кереда дийишди шерикла. Ёнларига борвотсам қўйсенчи дийишди. Бордим аҳволиз яхшими амаки дедим гапирмадила. Ичганмисз дсам паст овозда ёқ ичмаганман ддила шериларим келиб қарашишди устилари чанг бурнилари шилинган. Стул топиб ўтказдик ҳаво совуқ. Сув бердик. Давлениялари кўтарилиб бошлари айланиб йиқилибдила.

Ким ўқишидан қатъий назар одамгарчилик юзасидан йўлимизда шу ҳолатга дуч келадиган бўсек мастми мастмасми ҳол аҳвол сўраб қўйийлик. Қанақа ҳолатдалигини билиб бўмиди. Маст болсауйдигиларини рақамини сораб хабар бериб қўйиш кере. Асосан кўчада ётган маст одамла оддий телефон ишлатишади кўди ҳам ёқ. Бу ҳолатда манимча бировни телефонини ишлатиш мумкин бўса керак.

✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун

4.9k 0 0 16 101

Қаришдан жудаям қўрқаман. Бу қанақадур воҳмага ўхшийди. Ўтириб қанақа қилиб ман 30 ёшга киришимми, ҳаётдиги кунлик ташвишлага кўмилиб кетишим, юзимда майда ажинлар пайдо бўлишини ва ўша вақтга бориб 12 ёшга кирадиган фарзандим ҳақида ўйлиман. Кейин 40, 50, 60 ёшга кираман ва ҳаётим охирига яқинлашади.

Хеч қачон қайтиб ҳозиргидака 18 ёш бўмийман. Ёшликдиги енгиллик ва осон ҳаёт ҳисси қайтиб кемийди. Шуничун бу ёшликни сақлаб қолишни, ёрқинроқ ҳаётда яшашни ҳоҳлийман. Кампир бўлиб ўтириб қолишни ҳоҳламийман. Умидларимга эришмасликдан қўрқаман.

✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун


Талабалик пайтимда официант бўлиб ишлаганман. Яхши муомалали ва самимий меҳмонлага енги нон кесиб берардим, инжиқ мижозлага бўса атийлаб қуриб қоган нон танлаб, қўлларим билан яхшилаб ушаб-ушаб берардим. Ҳозир котта ташкилотда реклама бўлимида менежер бўлиб ишлийман, лекин мижозлага бўган муносабатларим ҳалиям ўша-ўша.

✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун

7.1k 0 4 50 137

Ишдан қайтишда нон олмоқчи бўлиб, бир нечта новвойхоналардан ўтиб келдим. Ногоҳ йўл четида турган "Нон" ёзувини кўриб тўхтадим. Коляскада усти ўралган нон, 4000 деган ёзув ҳам бор. Аммо сотувчи йўқ. Шу атрофдаги тўрт бешта дарвозани тақиллатдим, ҳеч ким чиқмади, чиққаниям бизга тегишли эмас, дейишди.

Нима қилишни билмай турсам, бир йигит: "ака нонни олиб, пулни қўйиб кетаверинг" деди. Нон ўралган адёлни кўтардим, димоғимга гуп этиб иссиқ нон тафти урилди. Боз устига ўзим яхши кўрадиган чапчак нон эканлиги учун гарчи эҳтиёж 4 та бўлса ҳам 10 та олиб, пулини адёл тагида қолдирдим. 10 та ноннинг пули устига яна ўн минг қўшиб ҳам қўйдим.

Уйга келиб энди кийим алмаштираман деганимда, бир дўстим телефон қилиб чақириб қолди. Зарур иш деди. Тезда етиб бордим, иш битгач яна ўша нон турган жойдан ўтишга тўғри келди. Қарасам, бир ўсмир йигитча турган экан. Нон тугаган. Мен унга ярим соат олдин нон олмоқчи бўлганимни, аммо ҳеч ким йўқлиги учун кетиб қолганимни айтиб, нега шу ерда турмайсан, дедим. Нонни биров индамай кўтариб кетса, нима қилардинг, дея танбеҳ ҳам берган бўлдим. У эса новвойхонада ўзи ва акаси ишлашини, нонни қўриқлаб ўтиришга вақти йўқлигини, ҳали шу пайтгача ноннинг пули ҳеч кам чиқмаганлигини айтаркан, одамларга ишониш керак, деди.

Нонни сотиб бўпсан, нега кетмаяпсан, десам, э, ака, кимдир ўн минг ортиқча пул ташлаб кетибди, адашиб бергани эсига тушса, қайтиб келар, деб турибман, деди...

Ёш боланинг тоза қалби, ишончи, беғуборлигини кўриб, шубҳа гумонларга борганимдан, уни синамоқчи бўлганимдан уялиб кетдим. Аста мошина томон юрарканман, дунёнинг бузилиб кетишига йўл қўймайдиган бу йигитчанинг гаплари миямни, вужудимни эгаллаб олган эди:
"ОДАМЛАРГА ИШОНИШ КЕРАК!"

✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун

12.8k 0 82 43 244

Ёшим 26 да. Чекка туманда яшайман. Ота онам хам оддий ишчи. Лекин Алхамдулиллах хеч бир камчилик йўқ.

Фақат бир камчилик бор, мени кўзимда. Очиғини айтсам бу менга камчилик хам бўлиб туйулмас эди, токи одамлар менга паст назар билан қарашини билмагунимча.

Шу икки йил ичида онам бечора совчи бўлиб бормаган жойи қолмади. Мен хақимда суриштириб "бир кўзи ғилай" деб эшитган қиз ёки уйдагилари хатто мен билан бир марта бўлса ҳам гаплашиб кўрмай туриб рад жавобини беряпти. Шунча ёшдан бери севганинг йўқмиди дейишиз мумкин. Севганимга уйланишга қурбим етмаган пайтларда уни мажбурий бировга узатишган эди.

Бу хикоямдан мақсад шуки, одамлар фақат ташқи гўзалликка, кўринишга, мансабига қараб бахо беришар экан. Хеч ким ИЙМОНИНГ БОРМИ, ИНСОФИНГ БОРМИ, ДИНИНГ НИМА, ПАЙҒАМБАРИНГ КИМ Деб сўрамас экан.

Энди маслахат берингларчи, нима қилсам бўлади бу шароитда?

✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун


Мен оилали аёлман, яқинда менда саратон касали аниқланди, эрим даволатишни ҳоҳламади, ўзимга қолса ўлсам ҳам майли эди, аммо болам ҳали гўдак. Ота онанга айт даволатcин деди ота онам, оддий инсонлар пенсионер қандай даволатади бу ҳазил ҳасталик эмас. Мен яшашим керак, яшашга мажбурман болам учун. Эримни мен жамғариб келаётган пулларини ишлатдим, 2та химия муолажа ва даволаниш курсимга. Тузалиб кетсам жойига қўяман ишлаб. Яқинда эримдан сиздан сўрамай пул ишлатсам нима болади деб савол бердим, ўлигинг чиқади уйдан деди. Энди нима болса ҳам тақдирим. Шундоғам бу хасталик барбир ўлим билан тугар экан.

✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун

6k 0 6 114 32

Всем привет. Да мой пост на русском, так что давайте без мозгокрутства. Меня в Узбекистане бесят три вещи!

1. Фаросат пассажиров что стоят у двери автобуса и не дают ни сесть, ни выйти. На днях вытолкал таких придурков прямо из салона, когда они начали корчить рожу на просьбу выйти и пропустить. Стоишь как истукан у двери когда салон в центре пуст? Тогда видимо ты придурок!

2. Логика и вседозволенность водителей этих же автобусов. Едят, словно везут картошку! Ни в автобусе, ни за рулем в потоке рядом с автобусом безопасно не поездишь. Давно пора жестко штрафовать водителей которые решили, что они боги дорог раз за баранкой огромного транспорта.

3. Логика разработчиков и программистов. Сам работаю не первый год в сфере IT в качестве архитектора и порой поражаюсь логике ребят которые отработали год с лишним, выпустили в релиз худо бедно работающий и балованный продукт и возомнили себя мидлами, сеньерами и лидами. Вы бараны тупоголовые! Вам если вопрос задать по вашему стеку, вы заикаетесь. Ни опыта, ни знаний, а требуете ЗП в несколько тысяч баксов. Во первых мы живем в Узбекистане и наша валюта сум! Во вторых откуда такая наценка на себя? Я работал и работаю с действительно грамотными специалистами и они в ахере от вашего чсв и самооценки. Опуститесь с облаков на землю, вы не гуру разработки и в этой сфере вы еще ничерта не добились чтобы такие бабки требовать. Почитайте книги, пройдите курсы. Окончат дишманские провебы и тому подобные курсы и возомнили себя спецами

P.S. Милори считается человек который проработал в сфере не менее 4х лет и выпустил как минимум 5 работающих проектов, а не пару ботов и одностраничных сайтов

✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун


Ман Тошкенли қизман ва ўзимми фикрларимми билдирмоқчиман.

1. Тошкенли қиз сифатида...нимага ҳар бир одам, масалан қўшниям сани ҳаётинга қизиқади, чунмиман

2. Шахсий ҳаётим доирасида... жуфтликлани бир-бири билан яхши танимасдан қиладиган никоҳларига қаршиман. Яъни бир-икки мартагина учрашувга чиқиб турмушга чиқиб кетишга қаршиман. Бу мани шахсий фикрим ва сиз бунга қўшилмаслигиз мумкин.

3. Тошкенли қиз сифатида... қизла ҳақида этилвотган гапладан шокка тушаман (биринчи учрашувдан айфон сўраш одатий иш бўп қолдими?)

✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун


Манда истерика!

Йигитимдан манга енги телефон совға қилишини сўрагандим, айнан қайси моделинилигини этмагандим чунки ҳамма 16 Pro Max ҳоҳлаши аниқку.

И мана йигитим манга нима опкелди!

Кечирасилаю лекин 2025 йилда айфон 14…бу шармандаку…
Ман чунмаямман йигит киши қанақа қилиб ўзини қизини шунчалик қилиши мумкин.

Энди нима қилишши билмаямман. Қизла нима дб ўйлисила? Йигитла, сила ўзилани қизилага шунақа нарсани раво кўрармидила?

✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун

9k 0 24 157 237

Бу бўлган хикоя, 15 йилча олдин кечаси бизнинг ординатор хонамизга қабул бўлимидан бир ҳамшира югуриб келди.

- Иккинчи операционда бемор оғир аҳволда!
Шу заҳоти ўша ёққа чопдим. Жамоа аллақачон йиғилган экан, операция столида тахминан олти ёшлар чамасидаги бир қизча ётганди. Шошилиб кийиндим, стерилизация қилдим ва шу пайт у билан нима бўлганини билиб олдим. Тўрт кишилик оила автоҳалокатга учраган экан: ота, она ва иккита фарзанд - эгизаклар, ўғил ва қиз. Энг жиддий жароҳатни қизалоқ олган. Онаси, отаси ва укаси деярли соғ-саломат, майда тирналишлару бир-иккита кўкаришлар фақат. Қизчанинг эса суяклари синган, танаси қаттиқ жароҳатланган, йиртилган жойлари кўп ва қони ҳам жуда кўп кетган экан.

Бир-икки минутда қон анализлари жавоблари етиб келди. Лекин шу билан бирга огоҳлантириш ҳам: учинчи ижобий қон гуруҳи бизда ҳозир йўқ экан. Вақт эса жуда кам эди - қизнинг аҳволи оғир, ҳар бир сония муҳим эди. Тезда ота-онасининг қонини текшириб кўрдик. Отасида - иккинчи гуруҳ, онасида - тўртинчи. Шунда бирдан эсимизга эгизак укаси тушди. Унинг қон гуруҳи учинчи экан.

Ула қабул бўлимидаги скамейкада ўтиришарди. Она - йиғлаяпти, ота - оқариб кетган, бола эса кўзларида умидсизлик билан ўтирганди. Унинг ёнига бориб, тиз чўкиб гап бошладим:
- Синглинг жиддий жароҳат олган, - дедим унга.
- Ҳа, биламан, - бола йиғлаб, кўзларини қўллари билан артди. - У жуда қаттиқ жароҳатланди. Уни тиззамда ушлаб турдим, у йиғлади, кейин тинчланди ва ухлаб қолди.

- Синглингни қутқармоқчимисан? Бунинг учун сандан қон олишимиз керак.
Бола бирдан йиғлашни тўхтатди, атрофга бир қаради, ўйланиб қолди, чуқур нафас олди-де, бошини қимирлатиб рози бўлди. Ман ҳамширани чақирдим.
- Мана, бу опа сандан қон олади. Қўрқма, оғримиди.
- Хўп, - деди бола, кейин чуқур нафас олиб, онасига яқинлашди.
- Ойи, сизни яхши кўраман, сиз энг яхши ойисиз! - деди. Кейин отасига қаради: - Дада, сизни ҳам яхши кўраман.

Операциядан кейин қизалоқни реанимацияга ўтказишди. Ман эса ординатор хонага қайтаётганимда, боладан хабар олдим. Уни қон топширгандан кейин дам олиш учун қолдиришган экан. Унинг ёнига бориб, унга қарадим.
- Синглим қаерда деб сўради бола
- У ҳозир ухлаяпти. Ҳаммаси яхши бўлади. Сан уни қутқардинг, – дедим.
- Ман қачон ўламан?
- Эээ, жуда узоқ вақт ўтиб, жуда қари бўлганингда. Уни бу охирги саволига тушунмадим. Аммо кейин етиб келди.

Бола қон топширгандан кейин ўлишини ўйлаган экан. Шунинг учун ота-онаси билан хайрлашган. У ўз ҳаётини синглиси учун қурбон қилишга тайёриди. Чинакам қаҳрамонлик қилган бу бола.
Йиллар ўтган бўлса ҳам, бу воқеани эслаганимда юрагим титраб кетади...

✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун

10.1k 0 32 28 192
20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.