Зоопаркларни ёмон кўраман
Тошкент ҳайвонот боғи мен учун энг файзсиз, совуқ ва дилни хира қиладиган маскан. Фарзандларимни ҳам оборишни истамайман. Шунча ҳайвон томоша учун тутқунда ушлаб турилади. Бунинг устига уларга яратилган шароит ҳаминқадар. Бечора ламалар ташриф буюрган болалар берадиган сабзилардан бошқа овқат ҳам емаса керак деб ўйлайсан киши. Озиб кетган айиқ ёки юнги тўкилган шерни, самода учиш учун яралган бургут кичкина қадасда сақланишини кўриш кимга завқ беради ҳайронман.
Мана, шу ҳайвонот боғида жирафа нобуд бўлибди. Бечорага «ошқозон атонияси» ташхиси қўйилган экан. Бундан уч йил олдин ҳам айнан шу ҳайвонот боғида Алатау лақабли жирафа нобуд бўлганди. Нега керак ўзи бизга шу жирафалар. Ўша ҳайвонни фарзандларимиз кўрмаса ҳаётида бирор нима ўзгариб қоладими?! Ҳеч бўлмаса иссиқ ўлкаларда яшайдиган ҳайвонларни тинч қўйинлар.
✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун