Тошкент ахборот технологиялари университетининг вилоятдаги филиалида ўқитувчи бўлиб ишлайман. Январ ойини бошида талабаларга "Сессия" яъни якуний имтиҳонлар бўлиб ўтди. Имтиҳоннинг оғзаки шаклида қатнашдим. Талабаларни билими шу даражада паст эканлигини билмаган эканман. Имтиҳонга кирган талабага 10 минут тайёрланиш учун берилади. Жавоб беришда эса билетда берилган саволларнинг ҳар бирига фақат битта гап билан жавоб беряпти, биронта саволга 2 та гап айта олган талаба бўлмади. Билетда 5 та савол бўлса, 5 та гап айта олади холос.
Талабаларнинг ёзма ишларини текширувчи комиссияда ҳам қатнашдим. Ёзма назоратда талабаларга шпаргалка, телефондан фойдаланишга рухсат берилмаган. Бунинг натижасида эса берилган саволларга 4-5 та гап билан жавоб беришган ва бу жавоблар ҳам нотўғри. Ёзма ишда қатнашган талабаларнинг 60-70 фоизи "йиқилди". Бунга ким ёки нима сабаб? Билмадим...
✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун