Xurshid Abdurashid dan repost
“ПОЕЗД БИЗНИ КУТИБ ТУРМАЙДИ АХИР...”
Илк бор эшитганим шу шеър эди:
Кейин қанча поездлар келиб кетди. Қанча йўловчи қўлида билетини ғижимлаганча вокзалда қолди. Ночор, умидсиз.
Дадахон Муҳаммадийнинг севимли мавзуси эса ўзгармади. Келиш ва кетиш оралиғидаги қандайдир исмсиз туйғу. Номлаб бўлмайдиган ҳис. Эҳтимол, ном қўйсанг, унинг сирлилиги, жозибаси йўқоладигандай. Ёлғизлик десанг, соғинчга яқинроқ. Соғинч десанг ўлчами кичиклашади.
Дадахон аканинг шеърларида инсоннинг руҳий кечинмалари – асосий тасвир объекти. Ичкинлик, бироз тушкунлик, бироз ғам-ғусса аралаш тасвирлар. Бу изтироб тасвири қалбнинг энг тубигача сизиб киради. Бу тасвирлар шунчаки қисмат жафоларию муҳаббат азоблари эмас, уларнинг ичида шоирнинг дунёни англашга бўлган иштиёқи, қилган хулосалари мужассам. Қалб – еттинчи қитъа. Ҳар бир шоирнинг ичида эса битта Колумб яшайди.
Дадахон аканинг лирик қаҳрамони “Осмондаги болалар”даги режиссёрни (Ҳожиакбар Нурматов) эслатади: “Мен ўзимни ўтган асрдаги вокзал йўловчисига ўхшатаман. Ҳамма поездлар кетиб бўлган, вокзал эса бўм-бўш”. Лекин нимадандир умид қилади. Умиднинг ўлимини сўнгги лаҳзага қолдиради.
Лирик қаҳрамоннинг руҳиятида тазод яшайди. Унинг ҳиссий ҳолати парадоксларга тўла. “Сен мактублар ёзасан ҳар кеч, Ўқимайман уларни аммо”, дея туриб, “Мен термайман рақамингни ҳеч, Келишингни кутаман ҳамон”, дейди. Гўё у фақат кутиш учун туғилган. Унга кутиш ва соғиниш жазоси берилган. У эса бу жазони неъмат деб билади:
Шоирнинг шеърларида драматик ҳолатлар, драматик элементлар кўп. Шеърда драматизм ва поэзиянинг уйғунлашуви таъсирчанликни кучайтиради. Бу жиҳат муаллифда саҳна асари ё кино учун адабий матнлар ёзадиган потенциал ҳам борлигидан дарак. Шоирга узоқ умр ва баракали ижод йўлини тилайман.
👉 @xurshidabdurashid
Илк бор эшитганим шу шеър эди:
“Поезд кетиб бўлди. Энди қайтамиз.Тахминан 8 йиллар олдин. Миллий университетнинг 2-ётоқхонасида эшитгандим.
Кел, энди, дўстимми, инимми, оғам...
Ҳеч ким кузатгани келмади, тушун,
Атай поездига кечиккан одам!..”
Кейин қанча поездлар келиб кетди. Қанча йўловчи қўлида билетини ғижимлаганча вокзалда қолди. Ночор, умидсиз.
Дадахон Муҳаммадийнинг севимли мавзуси эса ўзгармади. Келиш ва кетиш оралиғидаги қандайдир исмсиз туйғу. Номлаб бўлмайдиган ҳис. Эҳтимол, ном қўйсанг, унинг сирлилиги, жозибаси йўқоладигандай. Ёлғизлик десанг, соғинчга яқинроқ. Соғинч десанг ўлчами кичиклашади.
Дадахон аканинг шеърларида инсоннинг руҳий кечинмалари – асосий тасвир объекти. Ичкинлик, бироз тушкунлик, бироз ғам-ғусса аралаш тасвирлар. Бу изтироб тасвири қалбнинг энг тубигача сизиб киради. Бу тасвирлар шунчаки қисмат жафоларию муҳаббат азоблари эмас, уларнинг ичида шоирнинг дунёни англашга бўлган иштиёқи, қилган хулосалари мужассам. Қалб – еттинчи қитъа. Ҳар бир шоирнинг ичида эса битта Колумб яшайди.
“Боғларда ловуллаб гуллади хазон,
Майсалар қайтадан ниш урмоққа шай.
Ёмғирлар осмонга кетмоқда қайтиб,
Сенинг келишингни сезаётгандай”.
Дадахон аканинг лирик қаҳрамони “Осмондаги болалар”даги режиссёрни (Ҳожиакбар Нурматов) эслатади: “Мен ўзимни ўтган асрдаги вокзал йўловчисига ўхшатаман. Ҳамма поездлар кетиб бўлган, вокзал эса бўм-бўш”. Лекин нимадандир умид қилади. Умиднинг ўлимини сўнгги лаҳзага қолдиради.
Лирик қаҳрамоннинг руҳиятида тазод яшайди. Унинг ҳиссий ҳолати парадоксларга тўла. “Сен мактублар ёзасан ҳар кеч, Ўқимайман уларни аммо”, дея туриб, “Мен термайман рақамингни ҳеч, Келишингни кутаман ҳамон”, дейди. Гўё у фақат кутиш учун туғилган. Унга кутиш ва соғиниш жазоси берилган. У эса бу жазони неъмат деб билади:
“Кутиш ва кетишнинг оралиғида
Бир истак, бир имо, биргина қадам.
Муаллақ лаҳзани яшаб ўтди ва
Узоқ йўл юргандай чарчади одам”.