Postlar filtri


Худойим! Нега турмушга чиқдим?” ёки Бовари хоним синдроми

Густав Флобер қаҳрамони номи билан аталадиган ушбу синдромнинг маъноси ўз ҳаётини ўзгартира оладиган ва муаммолардан қутқарадиган мукаммал одам келади деган фикр билан яшашдир.

Бундай аёлларнинг ягона мақсади романтик китобларда ёки фильмларда тасвирланган одамни топишдир. Улар аллақачон турмушга чиққан бўлишса ҳам турмуш ўртоқлари улар учун камчиликлари кўп, номукаммал шахс бўлиб туюлаверади ва уларда бошқа одамга нисбатан севги иллюзияси бошланади. Бу кўпинча хиёнатга олиб келади.

Бир сўз билан айтганда, Бовари хоним синдромига чалинганлар эртаклардаги “оқ отли шаҳзода”ни кутиб яшайдилар.

👉 @xurshidabdurashid

397 0 5 10 18

“Менинг исмим – Рампел Стилскин!”

Рампел Стилскин (Румпельштильцхен) – ака-ука Гриммларнинг сомондан ип йигириб олтинга айлантира оладиган ёвуз митти одам ҳақидаги эртаги қаҳрамони. Бу эртакнинг анимацион талқинини болалигимизда кўп кўрганмиз.

Эртакда ёзилишича, малика унинг исмини билиб олганидан кейин Рампел Стилскин ғазаб билан ўнг оёғини ерга шундай урадики, белидан пастгача ботиб кетади, сўнг чап оёғини икки қўллаб ғазаб билан кўтаради ва ўзини иккига бўлиб ташлайди.

Ёвуз сеҳрли мавжудотнинг исмини топиш мотиви исланд халқ эртаги “Гилитрутт” ва инглиз халқ эртаги “Том-Тит-Тот”да ҳам учрайди. Бу эртакларда ҳам қиролича ўзига ип йигиришга ёрдам бераётган мавжудотнинг исмини топиши керак бўлади.

Рампел Стилскин эртагининг аналоглари кўп. Финларда – Мневезот, чехларда – Мартинко Кинкаш, французларда – Вирлуве, шотландларда – Виппети Стори, венгерларда – дангаса Ютка, қозоқларда – Бибигул.

👉 @xurshidabdurashid


“Бугун нон ёпаман, пиво тайёрлаб,
Эртага қироличадан болани тортиб оламан;
Яхшиямки, ҳеч ким билмайди,
Менинг исмим Рампел Стилскин эканин!”


“Соҳир Сарасвати! Надир бу ақлим?”

Ҳинд мифологиясида Сарасвати билим, мусиқа, санъат ва донолик маъбудасидир. У Браҳманинг рафиқаси, ижод ва илҳом ҳомийси саналган. Сарасвати доим қўлида торли мусиқа асбоби – вена билан тасвирланган. Рауф Парфи “Тҳакурнинг охирги шеъри” номли шеърида бу маъбудани эслаб ўтган:

Соҳир Сарасвати! Надир бу ақлим,
Надир тану надир дилу надир жон?
Бу қандай каҳкашон? Бу қайси иқлим?
Алдандимми туғилиб? Ростми ёлғон?


👉🏻 @xurshidabdurashid


“Куйи шундай бўлса, ғамнинг ўзига...”


Ўзбек фолк-рок жанрининг намояндаси Равшан Намозов сўзсиз қўшиқлар ҳам куйлаган.


Дон Кихот синдроми

Мигел де Сервантеснинг шу номли роман қаҳрамони номи билан аталадиган руҳий бузилиш шакли. Бу синдромга чалинганлар идеаллаштириш, хаёлий душманларга қарши курашиш ва воқеликдан узилиб қолиш билан характерланади.

Белгилари: Ҳаддан ташқари романтизм, воқеликни инкор этиш, утопик ғояларга интилиш.


👉 @xurshidabdurashid


“Дардисар”да “шаҳар хабарлари” деган алоҳида лавҳалар киритганман. Худди сайт ё ижтимоий тармоқлардаги хабар форматида берилган. Атайлаб шундай қилинган. Китобда ҳам худди сайтларга хос дизайн билан жойланган. Яъни улар Кўзаобод маконининг асосий қаҳрамонларидан ташқаридаги ҳаёти ҳақида икир-чикирлар. Лекин булар ҳам умумий концепцияга бўйсунади. Яъни мантиқий изчиллик бор. Қолаверса, асарга озроқ кайфият бериш учун. Ўқиган одам асарнинг асосий матни билан бу хабарлар формати ўртасидаги фарқни сезади. Хуллас, шу хабарлардан бирини илиндим.

P.s. Китобимни ўзим таҳлил қила бошладим, бу кетишда тақриз ҳам ёзаман, шекилли :)

👉 @xurshidabdurashid


Колумбияда 50 минглик песо банкнотасида Габриэл Гарсия Маркеснинг сурати бор экан.


👉 @xurshidabdurashid


Гамлет дилеммаси

Шекспирнинг “Гамлет” трагедияси қаҳрамони номидан олинган ушбу дилемма муҳим танлов олдидаги иккиланиш ҳолатини англатади. Бундай вазиятга тушиш кўпинча ҳар қандай қарорнинг тўғрилиги борасида шубҳа-гумонни кўпайтиради. Инсон узоқ вақт иккиланиб, қилинадиган қарорнинг барча ижобий ва салбий томонларини хаёлан чамалаб кўради. Дилемманинг илдизи Гамлетнинг ўша машҳур “Тирик қолмоқ ё ўлмоқ? Шудир масала!” иборасига бориб тақалади.

👉 @xurshidabdurashid


***

Бу шарфлар билмайдиларки
Қай вужудни қилар эҳтиёт.
Қандай бахтли манави палто,
У ҳам бахтни сезмас умрбод.

Бу йўлаклар кимнинг қадамин
Боши узра тутишин билмас.
Совуқ ҳаво... Ёмғирлар аро
Соябонча бўлолмадим, бас...

Ҳасад қилиб ўшанда ногоҳ
Бу кўзларим оҳиста боқди.
Ёмғирларга чекинди хаёл,
Ва мен бўлиб оппоқ қор ёғди.

👉 @xurshidabdurashid


Стивен Кинг ижодий лабораторияси

Стивен Кинг ижодий жараёнга нисбатан қатъий ва интизомли ёндашуви билан машҳур. Кинг бир кунда ўзига 2000 сўз норма белгилаган. У мунтазамлик учун норма зарур, деб ҳисоблайди.

У бир ўтиришда 4-6 соат давомида тўхтовсиз ёзади. Ёзиш пайтида стол устида қоғоз, ручка ва ноутбукдан бошқа нарса туриши унга халақит беради. Иш пайтида мусиқа тинглайди, айниқса рок ва блюзни маъқул кўради. Мусиқа унга диққатини жамлашга ёрдам беради.

Кинг битта китобнинг қораламасини тахминан уч ойда тугатади. Унинг фикрича, узоқроқ давом этадиган жараён ижодий қувватни “совитиб” қўйиши мумкин. Биринчи қораламани ёзиб бўлгач, Кинг таҳрир қилишдан олдин матнни 6 ҳафта давомида тиндириб қўяди.

Кинг учун мутолаа ҳам ёзиш жараёни каби муҳим. У ҳатто энг банд кунларда ҳам китоб ўқиш учун вақт топади. Унинг фикрича, ўқиш тасаввурни бойитади ва ҳис-туйғуни ўстиради.

Кинг ижодкорлик илҳомдан эмас, балки интизомдан келиб чиқади, деб ҳисоблайди. Унингча, мунтазам ёзиш илҳомни “чақириш” усулидир.

“Китоб қандай ёзилади?” асарида у шундай таъкидлайди: “Агар ёзувчи бўлишни истасангиз, ҳар куни ёзишингиз шарт”.

Унинг одатий куни:
1. Эрталаб (8:00-12:00): Ёзиш (2000 сўз).
2. Тушликдан кейин: Ўқиш ва дам олиш.
3. Кечқурун: Таҳрирлаш ёки бошқа лойиҳалар устида ишлаш, баъзан фильм томоша қилиш ёки сайр қилиш.


Бу интизом Стивен Кингга замонамизнинг энг сермаҳсул ёзувчиларидан бирига айланиш имконини берди. Унинг ижодий меросида 60 дан ортиқ асарлар мавжуд.

👉 @xurshidabdurashid


“Агар ёзувчи бўлишни истасангиз, ҳар куни ёзишингиз шарт”.


Стивен Кинг


“Ҳаётимдаги жамики воқеалар 16 ёшимгача Макондода кечди. Шундан кейин ҳаётимда ҳеч нарса рўй бермади...”


Габриэл Гарсия Маркес


👉 @xurshidabdurashid


Илонлар Эрликдан тарқаган...

Фолклоршунос олим Жаббор Эшонқуловнинг ёзишича, туркий мифологияда дунё Оп-су деган чучук сув ва Тиамат деган шўр сув тимсоли бўлган урғочи девдан пайдо бўлган. Ундан кейин кўк тангриси Опу, ҳаво тангриси Энлил, денгиз тангриси Эо ўзларига тегишли қисмларини яратганлар.

Тиамат одам ва девларнинг биринчи онаси ҳисобланган. Бошқа хил талқинларга кўра, Қорахон сувларни, дунёни, инсонни яратган. Туркий халқлар афсоналарида, дунё катта қизил ҳўкизнинг шохида туради. Оғирликни шохдан шохга олганда ер қимирлаши содир бўлади.

Тангри Қорахоннинг ўғли Улген оловнинг яратувчисидир. Яна бир ўғли Эрликхон марҳумлар дунёсининг эгаси бўлиб, ундан ер ости руҳлари, девлар ва илонлар пайдо бўлган.

👉 @xurshidabdurashid


Афсонавий дарахтлар: ЗАҚҚУМ ва СИДРА

Заққум дарахти жаҳаннамда ўсадиган дарахт номи бўлиб, Қуръони каримда бу дарахтнинг мевалари девларнинг бошига ўхшаши, дўзахий гуноҳкорларнинг ғизоси бўлиб, уни истеъмол қилиш эритилган мис ёки қайнаб турган сувдек азобли экани келтирилади.

Сидра эса еттинчи фалакда жойлашган дарахтнинг номи (“Нажм” сураси, 13-оят) бўлиб, манбаларга кўра, Сидранинг барглари филнинг қулоғидек, мевалари хумдек келади. Сидра фаришталар ва жамийки мавжудот илмининг ниҳояси, дея талқин қилинган.

Алишер Навоий асарларида бу икки дарахт образи кўп учрайди.

Чун харита бошини очти лаим,
Ким йиғилмиш эрди заққуми жаҳим.
(“Лисон ут-тайр”)


👉 @xurshidabdurashid


“Дардисар” асаридаги Офатхон образига AI чизган сурат.

“Офатхон деганимиз дунё гўзали Моника Белуччи каби бўлмаса-да, ҳар қалай хушрўйгина қиз эди. Юзидан упа-эликни, қадамидан ноз-у карашмани, лабидан табассумни аямайдиган қиз эди Офатхон. Ўртабўй, озғиндан келган, оппоқ ва ёқимтой кўринувчи бу санамнинг ошиқлари бисёр эдики, улар Турсунбой қатори Офатхоннинг висоли йўлида жидду жаҳд билан ғайрат камарини белга боғлагандилар”.


👉 @xurshidabdurashid


QORAQUSH dan repost
Асар ечими анча жиддий. Ҳотам чироқни кимошди савдосига қўйиб мўмай даромад топади. Барча қарзларидан қутилади. Боз устига, шаҳар Топилмалар марказига раҳбар этиб тайинланади. Жин чироғини излаб марказга борганида ўзини алдаб кетган Ҳотамга йўлиқади. Жин сўнгги кучини тўплаб Кўзаободдаги қинғирликларга барҳам беришга ҳаракат қилади. Ва ўзи гувоҳи бўлган ноҳақликларни жой-жойига қўйиб, қадрдон чироғига кирганча кўздан ғойиб бўлади. Аслида Жин ўз кўзи билан кўрган жамиятдаги ушбу камчиликларни тегишли идораларда ўтирган амалдорлар бартараф этишлари керак. Улар эса коррупция ботқоғига ботиб бўлишган. Жамиятнинг Жин каби адолат ўрнатадиган кучларга муҳтожлиги шундоқ ойдинлашади.

Фикри ожизимизча, “Дардисар” романи сўнгги йилларда яратилган асарлар орасида бадиияти, кўтарилган мавзуларининг салмоғи билан ярқираб кўзга ташланиб туради. Асар “Akademnashr”да 5 минг нусхада чоп этилган.

✍️Муҳаммадали АҲМАД.

Каналга уланиш ⬇️
https://t.me/MuhammadaliAhmadUz


QORAQUSH dan repost
Қора ишни бажариб юриб Жин турфа одамлар билан учрашади. Уларнинг тутумларини ўз кўзи билан кўриб ҳайратдан ёқа ушлайди. Илк мардикорлик юмуши шифокор Эломон Жўломонов ҳовлисида бошланади. Бу шифокор ҳалол, билимли мутахассис бўлади. Белгиланган юмиш адоғига етгач, Эломон Жинга ўз дардини дастурхон қилади. “Шифохонадаги адолатсизликларга доим қарши тураман”, деб ўзига сўз берган шиофкорни ўзи папалаб даволаган беморнинг қариндошлари галалашиб калтаклайди. Уни ҳимоя қиладиган бош шифокор Фурқат Зиёдов жамоада порахўрликни авж нуқтага чиқарган. Эломон Жўламоновга ўхшаган ҳалол шифокорларни сариқ чақага олмайди.

Романда Кўзаобод шаҳри депутати Қўйлибек Қултоев ҳамда маҳаллий ёзувчи Жобир Собирларнинг образлари ўта кинояли ва кулгили тарзда ифшо этилган. “Ўзим бўлай” партиясидан депутат Қўйлибек Қултоев ўзини кўрсатиш учун оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда ақл бовар қилмайдиган таклифлари билан чиқади. Унинг ҳафтада уч кун ишлаб тўрт кун дам олиш, ҳафта кунлари номини ўзгартириш, бекорчиларга солиқ солиш ҳақидаги (иш жойлари анқонинг уруғи бўлган юртда депутатнинг бундай таклиф киритиши унинг ақли расолигини шубҳа остига қўяди) таклифлари ўзини пиар қилишдан бошқа нарса эмасди. Қултоевнинг баъзи қилиқлари ҳозирги сиёсий партиялар лидерларининг таклифларига жуда-жуда ўхшаб кетади.

Жобир Собир адабиётда ўрни йўқ, фақат буюртма асосида асар ёзадиган қаламкаш. Лофни, шов-шувни яхши кўради. У шаҳар ҳокими Каттаканов ҳаётига бағишлаб “Кадрда Каттаконов” романини ёзиб, туман раҳбарлари орасида машҳур бўлиб кетади. Маҳалла классигига айланади. Чунки ҳоким ҳақида ёзилган асарни унинг қўл остидагилари яхши кўриниш учун ҳам ўқир эди-да. Ҳаётда ҳар доим бундай лаганбардор ёзғувчилар бўлган. Ўзимиз ҳам бунга гувоҳмиз. Ана шу тариқа адиб эбини топиб икки ошаётганлар устидан обдан кулади.

Жин Бўтақул Ботирнинг ўғли Турсунбой билан журналистика университетига (у шу олийгоҳда ўқирди) боради. Бу ердаги ўқиш сифатининг ҳаминқадарлигидан танг қолади. Таълимга эътиборнинг сустлигини “Ko`za. ku” порталида эълон қилинган бир хабарни ўқиб янада ишончи ортади. “Фаровон” маҳалласига қарашли 43-мактабнинг 7-“А” синф ўқувчиси Асқаржон математика олимпиадасида ғолиб чиққанлиги учун унга “бир дона фахрий ёрлиқ ҳамда мукофот сифатида иккита карсиллаган тарвуз билан уч дона қовун берилади”. Чуқур сарказм билан суғорилган бу мисоллар орқали адиб жамиятимиздаги икки қусур устидан кулади. Ижтимоий тармоқлар мана шунга ўхшаган бемаза материаллар билан тўлиб-тошиб чиқаётгани, бу миллат дидини ўтмаслаштиришдан бошқа нарсага ярамаслигини, таълимда илм ортидан қувганлар етарли даражада рағбатлантирилмаётганини очиқ-ошкор баён қилади.

Асарда муҳаббат линиясига ҳам алоҳида эътибор берилган. Турсунбой ва Офатхоннинг романтик муҳаббати ўқирманни ўзига мафтун этади. Қиз йигитнинг илтижоларига рўйхўшлик бермайди. Бундай пайтда Жин Турсунбойга ёрдам беришга ҳаракат қилади.

“Дардисар”да яна Жомурод ҳофиз, идора ходими Абдуллатиф Муродий, математика фани ўқитувчиси, Умар Хайёмнинг ашаддий мухлиси Чори Жабборов, жуғрофия фани ўқитувчиси Асад муаллим, ихтирочи Ихтиёр каби ранг-баранг образлар бор. Булар орасидан ихтирочи Ихтиёр ҳақида алоҳида тўхталиб ўтмасак бўлмас. У шаҳар ҳокими Каттаконов ҳомийлигида порахўрликни аниқлайдиган мослама яратади. Матоҳини ҳокимиятда синовдан ўтказмоқчи бўлади. Бу юмушни биринчи Каттаконовдан бошламоқчи бўлганда: “Сен бола ҳаддингдан ошиб кетмаяпсанми мабодо? Қаршингда ҳоким ўтирганини ҳис қилмаяпсанми?” дея аччиғи бурнининг учига келади. Ҳокимнинг уч муовини синовдан ўтказилганда аппарат барчаси порахўр эканлигини аниқлаб беради. Мослама кўпайтирилиб, барча идораларга жўнатилади. Тоза раҳбар чиқмайди. Пировардида шундай буюк кашфиётдан фойдаланишга чек қўйилади. Каттаконов: “Порахўрлик тугаши учун дунё қайтадан яралиши керак”, дея ихтирочи Ихтиёрга таскин берди. Бу воқеларнинг барига Жин бевосита ва билвосита шоҳид бўлади.



20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.