"CHORGUMBAZ" 🕌 KANALiii"'"


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Косон туманидаги "ЧОРГУМБАЗ"жоме масжидининг ижтимоий тармоқдаги расмий канали

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


Аллоҳнинг раҳмати

Уламолар айтадилар: "Қуръон тингловчидан кўра раҳматга тезроқ эришувчи йўқ. Чунки Аллоҳ таоло: "Қуръон тиловат қилинганда, уни тингланг ва жим туринглар, шояд, рахматга эришсангиз" – деб марҳамат қилган" (Аъроф сураси, 204-оят).


#Ибрат

Рўзадормисиз?

Бир неча йигит Рамазон ойида бир мўйсафид отахоннинг одамлар кўзидан пана жойда таом еяётганини кўриб қолишибди:
— Ие, Отахон! Сиз рўзадормасмидингиз?

Отахон:
— Нега? Албатта рўзадорман. Фақат сув ичиб, таом еяпман, холос.

Йигитлар қаҳ-қаҳ кулиб юборишибди:
— Ростданми Отахон?

Отахон деди:
• Кимсага ёмон назар ташламайман,
• Бировни мазах қилмайман,
• Инсонларни ғийбат қилмайман,
• Ҳеч кимнинг кўнглига озор етказмайман,
• Одамлар билан қўпол муомала қилмайман,
• Бировнинг молига кўз олайтирмайман.
• Лекин... минг афсуски касалим бор... Ошқозоним касал. Шунга меъдамни рўзадор қилолмаяпман.

Сўнгра отахон йигитлардан сўради:
— Сизлар ҳам рўзадормисизлар, болаларим?

Йигитлардан бири ҳижолатдан бошини эгиб оҳиста овозда жавоб қайтарди:
— Йўқ! Биз фақат овқат емаяпмиз, холос...

Азиз қадрдоним! Сиз рўзадормисиз?


​​ҒИЙБАТ ЎЗИ НИМА?

Ҳикоя. Саҳобалар мажлисдан туриб кетган бир киши ҳақида: «Бу одам бунчаям заиф бўлмаса», дедилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сизлар биродарингизни ғийбат қилиш билан гўштини едингизлар», дедилар.

Ҳикоя. Саҳобалар бир кишини зикр қилиб: «Биров унга овқат бермагунча, (ўзи топиб) емайди, мингани улов бермаса, (ўзи топиб) минмайди», дедилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сизлар уни ғийбат қилдингиз», деб айтдилар. Саҳобалар: «Эй, Расулуллоҳ, биз унда бор айбни айтдик, холос», дедилар. У Зот алайҳиссалом: «(Гапирилган гап ғийбат бўлиши учун) биродарингни унда бор нарса билан эслашингнинг ўзи кифоя қилади», дея марҳамат қилдилар.

Ҳикоя. Бир улуғ дарвеш бир гўдак билан ҳазил қилди. Бундан хабар топган одамлар дарвешга таъна қилдилар. Дарвеш эса: «Одамларга ҳайронман, ҳазил улар наздида ҳаром-у, ғийбат қилиш ҳалол экан», деди.

Ҳикоя. Бир куни Салмон Форсий розияллоҳу анҳу овқатланиб бўлгач, хуррак отиб ухладилар. Икки киши у кишининг овқатланишлари ва ухлашлари ҳақида гапириб, ғийбат қилди. Шунда Аллоҳ таоло: «Баъзиларингиз баъзиларингизни ғийбат қилмасин», оятини нозил қилди. Ғийбатнинг ҳаромлиги мана шу оят билан собит бўлди.
(«Ғийбат ўзи нима?» китобидан)


❗️Намознинг жисмоний фойдалари

Қиём - Тик туриш:
➖ Белдаги оғриқларни 25% камайиши.
➖ Тиззалардаги оғриқларни 52% камайиши.
➖ Кафтдаги оғриқларни 32% камайиши.
➖ Оёқ бармоқларидаги оғриқларнинг 22% камайиши.

Рукуъ холати:
➖Белдаги оғриқларни 18% камайиши.
➖Тиззадаги оғриқларни 63% камайиши.
➖Кафтдаги оғриқларни 32% камайиши.
➖Оёқ бармоқларидаги оғриқларнинг 22% камайиши.

Сажда холати:
➖Белдаги оғриқларни 24% камайиши.
➖Оёқ бармоқларидаги оғриқларнинг 13% камайиши.
➖Тиззадаги оғриқларни 53% камайиши.
➖Билаклардаги оғриқни 28% камайиши.

Қаъда холати:
➖Белдаги оғриқларни 37% камайиши.
➖Оёқ бармоқларидаги оғриқларнинг 17% камайиши.


Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам каби хулқ соҳиби бўлинг!

– Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам ёлғон сўзламасдилар, кўзбўямачилик қилмасдилар ва алдамасдилар.
– Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам одамларни ғийбат қилмасдилар ва уларнинг обрўларини тўкмасдилар.
– Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам тунги таҳажжудни ўқийман деб оёқлари шишиб кетар эди.
– Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам бағритош ва қўпол бўлмаганлар.
– Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам каттага ҳурмат ва кичикка иззатда эдилар.
– Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам қўшниларига озор бермасдилар.
– Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васалламнинг қалбларида зарра миқдорича такаббурлик ва кеккайиш йўқ эди.
– Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам ёмонлик қилган кишини кечириб, у билан қасдлашмасдилар.
– Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам қадарнинг яхши ва ёмонига иймон келтириб, шикоят қилмасдилар.
– Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам одамлар орасини ҳақ билан ва яхши сўз орқали ислоҳ қилардилар.
– Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам ростгўй ва ишончли эдилар.
Сиз ҳам Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқлари билан хулқланиб, у зот каби хулқ эгаси бўлишга ҳаракат қилинг.

у‌к,иг ва ибрат олиг одам фарзанди к,андай бу‌лади бу бизларга к,олдирилган меьэрос ....


https://t.me/chorgumbazjomesi


Ризқнинг торайиш сабаблари

Бир киши Али ибн Абу Толиб розийал­лоҳу анҳунинг олдига келиб, ризқининг торлигидан шикоят қилди.
Али розийаллоҳу анҳу:
– Эҳтимол сен тўмтоқ қалам билан ёзарсан? – деди. У:
– Йўқ, – деди. Ҳазрат Али:
– Эҳтимол синиқ тароқ билан соч тарарсан? – деди. Ҳалиги киши:
– Йўқ, – деди. Ҳазрат Али:
– Эҳтимол ўзингдан ёши катта одамнинг олдига тушиб юрарсан? – деди. У:
– Йўқ, – деди. Али каррамаллоҳу важ­ҳаҳу: .
– Эҳтимол бомдод намозидан кейин кун чиқмасдан ухларсан? – деди. У:
– Йўқ, – деди. Ҳазрат Али:
– Эҳтимол ота-онангнинг ҳаққига дуо қилмай қўйгандирсан? – деди. У:
– Ҳа, – деди. Шунда Али розийаллоҳу анҳу:
– Уларни эслаб тургин. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитганман. У зот: “Ота-онага дуо қилишни тарк этиш ризқни кесади”, деганлар, – деди.
Ҳар намоздан кейин икки дақиқангизни ота-онангизга дуо қилишдан қизғанманг.

✏️Ҳомиджон қори ИШМАТБЕКОВ
тайёрлади.
"Ҳидоят" журналидан.


🕋🌙✨АССАЛОМУ АЛАЙКУМ РАМАЗОННИНГ 12-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!🕋🌙✨

🤲 Аллоҳим! Рамазонда бизларга олий ҳиммат бер:

•🌷•💖Рўза тутишга қодир жисм бер!
•🌷•💖Таровеҳда қоим бўлишга қодир бадан бер!
•🌷•💖Зикрли тил бер, Аллоҳим!
•🌷•💖Хайрли амалларда муваффақият бер, Роббим!
•🌷•💖Рамазон ойида ўзимни ва оила аъзоларимни дўзахдан озод қил!
•🌷•💖Мусулмон биродарларимга ҳам шуларни сўрайман!
•🌷•💖Амалларим холис Ўзинг учун бўлишини сўрайман!
•🌷•💖Рўзаларимиз, намозларимиз, закотларимиз ва тунги ибодатларимизни қабул қилгин!

✨🌙🕋 РАМАЗОННИНГ 12-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!✨🌙🕋


Shayx Nuriddin Xoliqnazar dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Ramazon
#muftiy_minbari

🌙 “КЕЛИН – ОИЛА ШАЪНИ ВА НАФОСАТИ”
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🌙РЎЗА ТУТИШДАН МАҚСАДИНГИЗ НИМА?


Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари


БОЛАГА ИСМ ҚОЙИШГА КИМ ҲАҚЛИ?

@Savollar_kanal 13654-савол

Ҳазрат болага исм қўйишга ота онаси ҳақлими? Ёки ойиси-додасими? Шариатда уламолар ўзи нима дейди бу тўғрисида. Бизнинг оилада фарзандимга ота-оналарим исм қўямиз дейишади. Ва қачон битта исм топиб келсам ҳуш кўришмайди. Кегин дунёвий исм қўйиб қўйишади. Эндиги фарзандимга ўзим исм қўйсам майлими десам онам-отам ҳафа бўлишябди. Нима қилишим керак? Агар ўзим исм қўйсам ота-онамни норози қилган бўламанми? Нега одам ўзини фарзандига ўзи исм қўя олмайди?

ЖАВОБ:

Бундай пайтда диний кўрсатмалар устин туради. Ота-она номаъқул исм қўйганларида тушунтириш керак. Яхши исмларни уларга таклиф қилиш керак. Бу нарсаларни ота-онага айтиш гуноҳ ёки беодоблик бўлмайди.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ


​​Чап қўл билан овқатланиш

Савол: Баъзи кишилар иккала қўли билан таомланаётганини кўриб қоламиз. Чап қўлида нон, ўнг қўлида қошиқ бўлади. Мана шу тарзда таомланишга шариатимиз нима дейди?

Жавоб: Ўнг қўлда таомланиш суннат бўлиб, ўнг қўлнинг ўзи бажара олмайдиган ишлар, масалан, нон синдириш, гўшт майдалаш кабиларда ёрдам тариқасида чап қўлни ишлатиш мумкин. Аммо бир қўлда нон, иккинчисида қошиқ ушлаб овқатланиш суннатга хилофдир. Ўнг қўлда таомланиш ҳақида Ибн Умар розийаллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: *“Қачон бирортангиз еса, ўнг қўли билан есин. Қачон бирортангиз ичса, ўнг қўли билан ичсин. Чунки шайтон чап қўли билан еб, чап қўли билан ичади”* (Имом Муслим ва Имом Термизий ривоят қилишган).
Демак, ўнг қўли соғлом бўла туриб, чап қўлни ўзида ёки ҳар иккала қўлда баробар овқатланиш Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари ва кўрсатмаларига зид ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

“Фатволар тўплами”дан.


nasafziyo.uz I Расмий dan repost
#Рамазон_1446_2025
#Хатми_Қуръон🌙

Бугун, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилоятидаги вакили, вилоят бош имом-хатиби Раҳматилло домла Усмонов Чироқчи туманидаги марказий “Абу Бурхониддин” жоме масжидидаги хатми Қуръонга ташриф буюриб "Шукр қилиш улуғ фазилат" мавзусида йиғилган намозхонларга маъруза қилиб бердилар.
Маъруза сўнгида Юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлигини Яратгандан сўраб дуои хайрлар қилинди.

https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
https://taplink.cc/nasafziyo.uz

📲 https://t.me/nasafziyo?boost


ИККИ НАСИҲАТГА АМАЛ ҚИЛИБ ШАЙХ БЎЛДИ

Бир киши Увай Қараний ҳазратларидан:
– Менга насиҳат қилинг, – деди. У зот:
– Аллоҳни танийсанми? – деб сўрадилар. У:
– Ҳа, албатта, Аллоҳга иймон келтирганман, – деди. У зот:
– Ундай бўлса, бошқа нарсани билишинг муҳим эмас, – дедилар.
Буни эшитган ҳалиги киши чуқур ўйга толди. Кейин яна насиҳат қилишларини илтимос қилди. Увайс Қараний ҳазратлари:
– Аллоҳ таоло сени биладими? – деб сўрадилар. Мен:
– Аллоҳ таоло билмайдиган ҳеч нарса йўқ, – дедим. У зот:
– Бошқалар сени билиши шарт эмас, – дедилар. Ҳалиги киши:
– Умр бўйи шу икки насиҳатга амал қилдим ва натижада шайх мақомига эришдим, – деди.


Каналимиз манзили👉 @nasafziyo




РАМАЗОННИНГ МАҒФИРАТ ДАҲАСИ

Рамазони шарифнинг дастлабки ўн куни – “раҳмат” даҳасида рўйи заминга Аллоҳнинг раҳмати ёғилади.

🔵 Иккинчи ўн кунлиги – “мағфират” даҳасида пок ният билан рўза тутган бандаларнинг олдинги қилган гуноҳлари кечирилади, дейилган.

Охирги ўн кунлиги эса “Итқун минан-нийрон”, яна “Қадр даҳаси” ҳам дейилади. Ким Рамазон ойининг рўзасини пок ният билан тутган бўлса, у бандага Аллоҳ ваъда қилган ажр­ларини ато этгай. Рамазон ҳайити куни эса Аллоҳ таоло Рамазон рўзасини тутган, таровеҳ намозларини ўқиган, Қадр кечасини бедор ўтказган бандаларига Ўзи тайёрлаб қўйган мукофотларни кўпайтириб берадиган кундир.
Бу ойда имон-эътиқод билан қилинадиган дуолар мустажоб бўлади. Чунки муборак ойда Аллоҳ таоло бандаларига осмон эшикларини очиб, ҳар бир дуо қилгувчининг дуосини қабул қилади.

Мана Алҳамдулиллаҳ Рамазон ойининг ўртаси мағфират даҳасида турибмиз. Мусулмонларга бу  кунларда гуноҳларига тавба қилишлик буюрилади. Шуни ёдда сақлаш керакки, мағфират фақат Аллоҳ томонидан. Аллоҳ Ғофурдир! Аллоҳ роҳиймдир! Шунинг учун мусулмонлар, фақат Унгагина ёлворишади. Зеро Аллоҳнинг мағфиратисиз жаннатга кириб бўлмайди.

Манбалар асосида Mehrob.uz ижодий жамоаси тайёрлади.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Рўзани бузувчи амаллар

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси


Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Ким рўзадорга ифторлик қилиб берса, унга унинг ажридек бўлади. Лекин рўзадорнинг ажридан ҳеч нарса камаймайди».

Имом Термизий ривояти.


#Зикр📿
ЖАННАТ ВОЖИБ БЎЛАДИ

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким:

رَضِيتُ بِاللهِ رَبًّا وَبِالإِسْلاَمِ دِينًا وَبِمُحَمَّدٍ صلى الله عليه وسلم رَسُولاً

«Розийту биллаҳи роббан ва бил ислами дийнан ва бимуҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллама росула», деса, унга жаннат вожиб бўлади», дедилар.

(Маъноси: “Аллоҳни раббим деб, Исломни диним деб, Муҳаммад алайҳиссаломни расул деб рози бўлдим”).

Абу Довуд ривоят қилганлар.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Ramazon
#muftiy_minbari

🌙 АКА-УКАЛАР ОҚИБАТЛИ БЎЛСИН

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.