Зикр аҳлидан сўранг

@savollar_kanal Yoqdi 25
Bu sizning kanalingizmi? Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun egalikni tasdiqlang

Канал расмий сайти:
Savollar.islom.uz
islom.uz каналлари:
@Islomuz_kanal
@Hazratim_uz
@FiqhUz_kanal
@HilolNashr
@Quranuz_kanali
@wwwIslamUz
@Arabicuz
@BintuSodiq
@Siyrat_uz
@Muslimaatuz
@Hadisislomuz
©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
Din


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Din
Indeksga qo‘shilgan
08.08.2019 01:58
reklama
TGStat Bot
Telegram'дан чиқмай туриб каналлар статистикасини олиш
TGAlertsBot
Каналингиз репостлари ва эсловлари ҳақида хабар беради.
Telegram Analytics
TGStat хизмати янгиликларидан бохабар бўлиш учун обуна бўл!
120 862
ta obunachilar
~63.9k
1 ta e’lon qamrovi
~360.7k
kunlik qamrov
~6
ta e’lon 1 kunda
52.9%
ERR %
462.46
iqtibos olish indeksi
Kanalning repost va eslovlari
15637 ta kanal eslovlari
279 ta e’lonlar eslovlari
917 ta repostlar
Ҳадис ва Ҳаёт
«ДУО ВА ЗИКР» ✔
28 May, 13:34
HIDOYAT SARI.UZ
28 May, 13:34
ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ !!!
28 May, 13:31
Sardorbek.uz
Suralar va Duolar
🕋IYMON BU JANNAT🕌
ШАЙХ САБОҚЛАРИ
Ҳадис ва Ҳаёт
Ҳадис ва Ҳаёт
🌙 JUFTI HALOLIM 🌙
Islom_Quvonchbek
28 May, 05:35
Islom_Quvonchbek
Berol online market
ISLOMIY OILA
ISLOMIY OILA
ISLOMIY OILA
🌍 SHUKRULLOH DOMLA ✅
🌍 SHUKRULLOH DOMLA ✅
ШАЙХ САБОҚЛАРИ
Ҳадис ва Ҳаёт
Irfon.uz
27 May, 17:00
@savollar_kanal iqtibos olgan kanallari
Islom.uz | Uyda qoling!
23 May, 17:28
Hilol Nashr nashriyot-matbaasi
22 May, 08:53
Hilol Nashr nashriyot-matbaasi
21 May, 19:02
Hilol Nashr nashriyot-matbaasi
Islom.uz | Uyda qoling!
Islom.uz | Uyda qoling!
Hilol Nashr nashriyot-matbaasi
Islom.uz | Uyda qoling!
23 Apr, 17:48
Islom.uz | Uyda qoling!
23 Apr, 17:21
Hilol Nashr nashriyot-matbaasi
17 Apr, 18:28
Islam.uz
Islom.uz | Uyda qoling!
Hilol Nashr nashriyot-matbaasi
Hilol Nashr nashriyot-matbaasi
Islom.uz | Uyda qoling!
30 Mar, 04:42
Hilol Nashr nashriyot-matbaasi
27 Mar, 10:21
Hilol Nashr nashriyot-matbaasi
27 Mar, 10:18
Hilol Nashr nashriyot-matbaasi
26 Mar, 12:47
Hilol Nashr nashriyot-matbaasi
25 Mar, 12:23
Islom.uz | Uyda qoling!
24 Mar, 16:48
Islom.uz | Uyda qoling!
22 Mar, 13:30
Hilol Nashr nashriyot-matbaasi
21 Mar, 14:02
Hilol Nashr nashriyot-matbaasi
20 Mar, 12:50
Hilol Nashr nashriyot-matbaasi
18 Mar, 16:18
Islam.uz
10 Mar, 17:42
Islam.uz
29 Feb, 18:27
Islom.uz | Uyda qoling!
22 Feb, 18:01
Hilol Nashr nashriyot-matbaasi
21 Feb, 15:45
Hilol Nashr nashriyot-matbaasi
21 Feb, 12:32
Islam.uz
20 Feb, 17:59
Islom.uz | Uyda qoling!
20 Feb, 13:47
Islom.uz | Uyda qoling!
19 Feb, 18:10
Hilol Nashr nashriyot-matbaasi
18 Feb, 13:10
Islom.uz | Uyda qoling!
17 Feb, 09:00
Islam.uz
15 Feb, 17:27
Hilol Nashr nashriyot-matbaasi
14 Feb, 12:07
Hilol Nashr nashriyot-matbaasi
14 Feb, 12:07
Islom.uz | Uyda qoling!
12 Feb, 19:58
Islom.uz | Uyda qoling!
11 Feb, 18:42
Hilol Nashr nashriyot-matbaasi
11 Feb, 12:21
Islom.uz | Uyda qoling!
Islom.uz | Uyda qoling!
Hilol Nashr nashriyot-matbaasi
QURAN.UZ
Hilol Nashr nashriyot-matbaasi
Islom.uz | Uyda qoling!
Hilol Nashr nashriyot-matbaasi
31 Jan, 09:52
Islom.uz | Uyda qoling!
Islom.uz | Uyda qoling!
28 Jan, 13:36
Islom.uz | Uyda qoling!
27 Jan, 14:30
So‘nggi e’lonlar
O‘chirilgan e’lonlar
Eslovlar bilan
Repostlar
НАМОЗ ИЧИДА ТАҲОРАТ КЕТГАН ЁКИ КЕТМАГАНЛИГИНИ ГУМОН ҚИЛИШ

@Savollar_kanal 6943-савол

Ассалому алайкум! Намозда имомга эргашганимда ёки имомлик қилганимда, баъзида сийдик йўлимдан сийдик қолдиғи сизиб қолади. Бу ҳолат кўпинча биринчи ракатда руку ёки саждасида билинади. Кейин намозни охиригача адо қилиб, хожатга кириб текширсам, баъзида сийдик томчиси чиқиб қолган бўлади, баъзида эса чиқмаган бўлади. Ҳоп, сийдик томчиси чиқиб қолган бўлса, қайтадан таҳорат олиб, ўша намозни ўқийман. Лекин чиқмаган бўлса, таҳоратим бузилмаганлиги учун намозимни адо ҳисоблаб, қайта ўқимайман. Ҳоп, бу масала бўйича 2540-саволда жавобини ўқидим. Лекин, кифоя китобининг 1-жузининг 370- бетидан, иқтибос келтираман. Иқтибос: " Агар намозхон ... ... таҳорати кетганини гумон қилсаю, кейин таҳорати кетмагани аён бўлса, намози бузилади" иқтибос тугади. Кифоянинг шу жойини ва саволга берилган жавобни ўқиб аниқ бир хулосага келолмадим. Сизлардан илтимос, манна шу менинг ҳолатимдаги гумонимни батафсил тушунтириб беринглар. Менда васваса йўқ ҳаммаси аниқ. Фақат то текширмагумча иккиланиб намоз ўқийман. Саволим: Мени бу қилган гумонимни имомлик қилганимда ёки имомга эргашган ҳолатларимда намозим адо бўладими ёки бўлмайдими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Таҳоратингиз кетмаган бўлса намозингиз адо бўлади. “Кифоя” китобида кетди деб гумон қилиб, чиқиб таҳоратини текширгандаги ҳолат ирода қилинган. Сиз текширмай намозда давом этаверсангиз ва намоздан кейин текширганингизда кетмаганлиги аниқ бўлса намоз адо бўлади. “Кифоя” китобидан қуйидагича келади.

Намозхон таҳорати кетганини гумон қилса-ю, масжиддан чиқса ёки масжид ташқарисидаги сафдан ўтиб кетса, кейин таҳорати кетмагани аён бўлса ҳам, намози бузилиши аниқ. Аммо

Агар (масжиддан) чиқмаган ёки ўтмаган бўлса, намозини давом эттиради.

Яъни намозхон таҳорати кетди деб гумон қилса-ю, кейин таҳорати кетмагани аён бўлганда масжиддан чиқмаган ёки масжид ташқарисидаги сафдан ўтиб кетмаган бўлса, намозини келган жойидан давом эттиради.

Бу ерда намозни ичида туриб текшириш кўзда тутилган. Сиз каби салом бергандан кейин текшириш эмас. Жамоатга имом бўлсангиз қараганингизда таҳорат кетган бўлса жамоатга намозни қайта ўқиб олишни айтишингиз керак. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
To‘liq o‘qish
РИЁ КИЧИК ШИРКДИР

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2006 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
To‘liq o‘qish
ИМОМГА ИҚТИДО ҚИЛИШ

@Savollar_kanal 6942-савол

Ассалому алайкум! Карантин туфайли намозларни уйда 3 киши жамоат бўлиб адо этаяпмиз, отам имомлик қиляптилар. Сураларни кирилл алифбосидаги эски китоблардан ёд олганлар ва худди шу бўйича қироат қиладилар. Ўзим талабаман. Олийгоҳда бизга 1 йил араб тили ўтилган, тажвиддан ҳам бироз ҳабарим бор. Саволларим қуйидагилардан иборат: 1. Ушбу ҳолатда менинг иқтидо қилишим тўғрими, қандай йўл тутай?

2. Телевизордаги суҳбатлар орқали Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳнинг "Отангга ҳақлигинг тўғрисида далил келтирган тақдирингда ҳам гуноҳкор бўласан" деган гаплари қулоғимга чалиниб қолди. Агар ҳақ бўлсам, отамга буни қай тарзда билдиришим дуруст бўлади? Жавобларингиз учун аввалдан миннатдорман!

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1). Иқтидоингиз тўғри эмас, жаҳли чиқса бирга ўқингда кейин қайта ўқиб олинг.

2). Билмадик, чунки қабул қилувчилар турлича бўлади. Кимдир "яхши айтдинг билмаган эканман, Аллоҳ рози бўлсин" дейди. Кимдир отанга ақл ўргатма дейди. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
To‘liq o‘qish
ҚАСАМ КАФОРАТИ

@Savollar_kanal 6941-савол

Ассалому алайкум! Сизларга савол беришдан олдин бу мавзудаги мақолани ва сайтдаги 4 та савол жавобни ўқидим лекин бир жиҳатига тушунмаган жойим бор. 1)Яни, мен қасам хақида тўлиқ маълумотга эга бўлмай туриб " Аллоҳга қасам энди намозга эринмайман" деб қасам ичдим. Аммо базан чарчоқ туфайли базида хуфтонга эриниб ухлаб қазо қилдим (шу кунгача 8 марта) ва қазосини ўқидим. Эдни уни кафоратини тўлаш мақсадида сизлардан бу холатни мен тушунмаган томонини сўрамоқчиман. Мен 1 марта қасам ичим 8 махал намоз қолдирдим энди мен 8 қазо намозлари учун кафорат тўлайманми ёки 1 та қасамга 1 та кафоратми?

2) қасам бузилгани учун кафорат тўласа ичган қасами ечилами (масалан мен 1 махал қазо қилиб кафорат тўлаб кейин яна қазо қилиб қўйсам яна кафорат йўлайманми?)ёки у инсонни ўлгунича зиммасида бўлами?

3) кафорат учун 10 та мискинни 1 кунлик қорни боқиладими ёки бир махал? Ўртача 30.000 сўм хисоблаб турибман

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1). Қасамнинг сўзлари бор. У сўзлардан бир марталикни тушунадигани бор, абадийликни тушунадигани ҳам бор. Масалан бир киши қасам ичиб мен шу ишни қилмайман деса бир марта қилиш билан қасами ечилади ва каффорат вожиб бўлди. Агар ҳар қачон ёки неча маротаба шу ишни қилсам фалон нарсани садақа қиламан деб қасам ичса ҳар қачон ва неча маротаба ўша ишни қилса ҳар бузганида садақа қилиши вожиб бўлади. сизни "Аллоҳга қасам энди намозга эринмайман" деган гапингиздан бирор марта эринсангиз қасамингиз ечилса керак деб тушунаяпмиз.

2). Қасам ечилган яна такрорланса каффорат вожиб бўлмайди.

3). 10та мискинни икки маҳал қорнини тўйдирилади. Бир инсонни 10 кун икки маҳалдан тўйдириш ҳам жоиз. 10тани бир маротаба икки маҳал тўйдириш ҳам жоиз. 10 кунлигини бир кишига бир мартада бермаганингиз афзал. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
To‘liq o‘qish
ҚИБЛАДАН АДАШИШ

@Savollar_kanal 6940-савол

Ассаламу алайкум! Номоз ўқиётганимга анча бўлди мен онам ўқийдиган тарафга қараб ўқир эдим телефоним ҳам бор ўшанда қиблани аниқлайдиган мосламани билмас эдим. Бир икки ойдан кейин билдим, лекин мослама ҳато кўрсатсачи деб ўйладим. Ҳозир билсам қибла айнан ўша тарафда экан қиблани аниқлайдиган мосламаларнинг баъзилари бошқа жойни кўрсатар эди. Масалан интернетда"Муслим тақвими" дастури бор, уни олганимга анча бўлган у хато кўрсатар экан. Ҳозиргилари эса тўғри кўрсатияпди. Ўқиган номозларим дурутс бўлдими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Қибладан 45 даражагача ўнг ёки чапга мойил бўлиб ўқилган намоз жоиз. 45 даражадан ортиб кетмасин. Аллоҳ таоло “Бақара” сураси 144-оятида марҳамат қилади :

قَدْ نَرَى تَقَلُّبَ وَجْهِكَ فِي السَّمَاء فَلَنُوَلِّيَنَّكَ قِبْلَةً تَرْضَاهَا فَوَلِّ وَجْهَكَ شَطْرَ الْمَسْجِدِ الْحَرَامِ وَحَيْثُ مَا كُنتُمْ فَوَلُّواْ وُجُوِهَكُمْ شَطْرَهُ وَإِنَّ الَّذِينَ أُوْتُواْ الْكِتَابَ لَيَعْلَمُونَ أَنَّهُ الْحَقُّ مِن رَّبِّهِمْ وَمَا اللّهُ بِغَافِلٍ عَمَّا يَعْمَلُونَ۝

Гоҳо юзингнинг осмонга тез-тез қайрилганини кўрурмиз. Бас, албатта, сени ўзинг рози бўлган қиблага бурурмиз. Юзингни Масжидул Ҳаром томон бур. Қаерда бўлсангиз ҳам юзингизни у томон буринг. Албатта, китоб берилганлар унинг Роббларидан бўлган ҳақ эканини билурлар. Ва Аллоҳ уларнинг қилаётган амалларидан ғофил эмасдир. (“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
To‘liq o‘qish
АЛЛОҲ НОМИ

@Savollar_kanal 6939-савол

Ассалому алайкум! Аллоҳ номи ёзилган ёки турли арабча ёзилган истиғфор такбирлар ёзилган қўл соатлар ёки турли тақинчоқларни тақиш жоизми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Эҳтиромини жойига қўя олсангиз жоиз. Тақиб олган ҳолатда ҳожатхоналарга кириб кетадиган, қўлингизга тақиб олиб Аллоҳ норози бўладиган сўз ва амалларни қиладиган бўлсангиз тақмаганингиз яхши. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
To‘liq o‘qish
255-саҳифа.

РАЪД СУРАСИ
43-оят.

ИБРОҲИМ СУРАСИ
1-5-оятлар.
Абдулбосит қори Қобилов

@Savollar_kanal
Attached file
@Savollar_kanal #Қуръон
ОНАМ ВАФОТ ЭТДИ, МЕН ЭСА БОРОЛМАДИМ

@Savollar_kanal 6938-савол

Ассалому алайкум! Карантин сабабли бошқа давлатта қолиб кетканман, онам вафот этди, жанозасига боролмадим. Тазиясини қандай ўтказишим керак? Қандай намоз ва қайси дуоларди ўқишим керак? Эхсон қилишим керакми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ раҳматига олган бўлсин. Сизга ҳам Аллоҳ чиройли сабр берсин ва қиёмат куни ота-онангизни юзини ёруқ қиладиган намоз, рўза ва гўзал хулқда ҳаёт кечиришингизни насиб этсин. Аслида аза уч кун, ундан кейин аза тутиш ҳалол бўлмай қолади. Ҳар бир эҳсон қилинган тийин, ҳар бир дуо ва ҳар бир қилинган амали солиҳ онангизни фойдасига бўлади. Солиҳ фарзандлар беш вақт намозда бардавом бўлиб, ортидан ота-онамни мағфират қилгин, раҳматинга олгин, жаннат насиб қилиб, жаннатдаги мақомларини кўтаргин деб дуо қилишади. Бирор намоз бу дуодан ҳоли бўлмайди. Шундай қилиш қўлингиздан келса қилинг. Аслида бу сизни фарзандлик бурчингиздир. Бурчингизни адо қилинг. Бундай қилолмаганлар ўхшатиб қўйиш учун ўзларини йиғлаганга солиб кўради, нималарнидир гапириб ота-онасини яхши кўришлигини билдириб қўймоқчи бўлади. одамлар маломат қилмасин деб бидъат маросимларни қилмоқчи бўлади. Ҳақиқий қилиши керак бўлган юқоридаги намоз ва дуоларни қилмайди. Ота-онасига ёлғон муомала қилади, у ҳам вафот этгач унга ҳам фарзандлари ўша ёлғон муомалани қилишади. Эҳсонни энг афзали ҳалолдан топиб, муҳтожига берилиб ва қабул бўлишини умид қилиниб савобини ота-онага бағишлашдир. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
To‘liq o‘qish
МОЛ СЎЙИШ БИСМИЛЛАҲ АЙТИШ

@Savollar_kanal 6937-савол

Ассалому алайкум! Мол суйишда қассоб 3 марта Аллоҳу акбар деб бошини кесди. Ман бисмилахир рохмани рохим деб айттим. У қассоб Аллоҳу акбар дейилади бўлди деди. Шу тўғрими?


ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом!

Сўйиш вақтида бисмиллаҳни айтиш

Масала:
Бисмиллаҳ Аллоҳу акбар деб сўйишни ўрнига Аллоҳу акбарни ўзини айтиб сўйса, жонивор ҳалол бўлади. Лекин суннатга хилоф иш тутганлиги учун макруҳ бўлади.
Масала: Сўяётган пайтда бисмиллаҳни ўзини айтиб, Аллоҳу акбарни айтмаса, гўшт ҳалол бўлади. Лекин иккисини қўшиб айтиш суннатга мувофиқдир. Эсдан чиқариб бисмиллаҳни айтмаса, жонлиқ ҳалол бўлаверади. Лекин қасддан айтмаса, ҳалол бўлмайди.

عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، قَالَ: ذَبَحَ النَّبِيُّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم يَوْمَ النَّحْرِ، كَبْشَيْنِ أَمْلَحَيْنِ أَقْرَنَيْنِ مَوْجُوئَيْنِ، فَلَمَّا أَوْجَهَهُمَا قَالَ: «إِنِّي وَجَّهْتُ وَجْهِيَ لِلَّذِي فَطَرَ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ، عَلَى مِلَّةِ إِبْرَاهِيمَ حَنِيفًا، وَمَا أَنَا مِنَ الْمُشْرِكِينَ، إِنَّ صَلَاتِي وَنُسُكِي وَمَحْيَايَ وَمَمَاتِي للهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ، لَا شَرِيكَ لَهُ، وَبِذَلِكَ أُمِرْتُ، وَأَنَا مِنَ الْمُسْلِمِينَ، اللَّهُمَّ مِنْك وَلَك، اللَّهُمَّ عَن مُحَمَّدٍ وَأُمَّتِهِ، بِسْمِ اللهِ وَاللهُ أَكْبَرُ» ثُمَّ ذَبَحَ

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Қурбонлик куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам оқ-қора, шоҳдор, пичилган икки қўчқорни қурбонлик қилдилар. Иккисини қиблага юзлантирганларида: “Инний важжаҳту важҳий лиллазий фаторос самааваати вал ард ъала миллати Иброҳима ҳанийфа ва маа анаа минал мушрикийн. Инна солаатий ва нусукий ва маҳяая ва мамаатий лиллаҳи роббил ъаламийн лаа шарийка лаҳ ва бизаалика умирту ва анаа минал муслимийн. Аллоҳумма минка ва лак. Аллоҳумма ъан Муҳаммадин ва умматиҳи. Бисмиллаҳи валлоҳу акбар” дедилар кейин сўйдилар”.

Масала:
Бисмиллаҳ билан сўйиш ўртасига бошқа ишни қўшмаслик зарур. Аксарият кишилар қурбонликларини ўзлари сўймоқчи бўладилар. Лекин моҳир бўлмаганликлари учун қоссоб, уларни қўлидан ушлаб пичоқни тортишга ёрдам беради. Шунда пичоқни ушлаган икки кишига ҳам бисмиллаҳи Аллоҳу акбарни алоҳида-алоҳида айтишлари вожиб бўлади. Пичоқ тортувчилардан бирортаси бисмиллаҳи Аллоҳу акбарни айтмаса, жонивор ҳалол бўлмайди. Лекин, жониворни оёқ-қўлини ушлаб турувчиларга сўювчи билан бисмиллаҳи Аллоҳу акбарни айтиш шарт эмас. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
To‘liq o‘qish
РИЁ ҲАҚИДА

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2006 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
To‘liq o‘qish
ТАҲОРАТДАН КЕЙИН КАЛИМА АЙТИШ

@Savollar_kanal 6936-савол

Ассалому алайкум! Намоз ва дуолар деган китобда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ким таҳорат қилиб бўлиб "Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳ ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва росулуҳ" деса унга қиёмат куни жаннатнинг барча эшиклари очилади ва у хоҳлаган эшигидан киради” дейилганини кўрдим. Агар адашмаётган бўлсам шундай ёзилган эди ёки сал бошқачароқ, лекин маноси шундай эди. Ўйланиб қолдим китобдаги шу гаплар ҳақиқатми ёки тўқиб чиқарилганми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ҳадисда бор

عَنْ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَا مِنْكُمْ مِنْ أَحَدٍ يَتَوَضَأُ فَيُحْسِنُ الْوُضُوءَ ثُمَّ يَقُولُ حِينَ يَفْرُغُ مِنْ وُضُوئِهِ: أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّداً عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ إِلَّا فُتِحَتْ لَهُ أَبْوَابُ الْجَنَّةِ الثَّمَانِيَةُ يَدْخُلُ مِنْ أَيِّهَا شَاءَ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ وَزَادَ التِّرْمِذِيُّ: اللَّهُمَّ اجْعَلْنِي مِنَ التَّوَّابِينَ وَاجْعَلْنِي مِنَ الْمُتَطَهِّرِينَ

Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Агар сизлардан бирортангиз таҳорат қилса-ю, таҳоратини яхшилаб қилса, сўнгра таҳоратидан фориғ бўлишида: «Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу. Ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва Росулуҳу», деб айтса, албатта, унга жаннатнинг саккиз эшиги очилур ва у хоҳлаганидан кирур», дедилар».
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.
Термизий эса:
«Аллоҳумма ижъалний минат-таввабийна ва ижъалний минал мутатоҳҳирийн»ни зиёда қилган.
Шарҳ: Ҳазрати Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинаётган бу ҳадиси шарифда ҳам таҳоратни тугатгандан сўнг ўқиладиган дуо эслатилмоқда. Охирида эса мазкур икки амалга бериладиган мукофот – жаннатнинг саккиз эшиги очилиши-ю, таҳоратни яхшилаб қилиб, ҳадисда келган дуони ўқиган одамнинг ўзи хоҳлаган эшикдан жаннатга кириши айтилмоқда. Бу ҳам таҳоратни яхшилаб қилиш ва шаҳодат калимасини ихлос билан айтишнинг қанчалар фазилатли эканлигини яна бир бор кўрсатиб турибди.
Уламоларимизнинг айтишларича, таҳорат қилиб, аъзоларни турли кир ва ифлосликлардан поклаб бўлгандан кейин шаҳодат калималарини айтиш Аллоҳга ихлос ила амал қилганликка ва қалбнинг риё ва ширклардан пок бўлганига ишорадир.
Имом Термизий ушбу ҳадисни ривоят қилганларида шаҳодат калималаридан кейин:
«Аллоҳумма ижъалнии минат таввабийн ва ижъалнии минал мутатоҳҳирийн» деган дуони ҳам ўқиган эканлар. Бу дуонинг мазмуни «Аллоҳим! Мени кўп тавба қилувчилардан ва покланувчилардан қилгин»дир.
Бу билан киши таҳорат қилиб, баданини сув билан поклагач, Аллоҳ таолодан тавба қилинмаса, кечирилмайдиган гуноҳлари учун ўша дуо билан тавбага муяссар этишини сўрайди. Аллоҳ таолонинг Пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ана шу тоифа кишиларга жаннатнинг саккиз эшиги очилиб, хоҳлаганидан киришлари мумкинлигини башорат этмоқдалар.
Шундай экан, доимо таҳоратимизни маромига етказиб, мукаммал қилайлик, сўнгра ихлос билан калимаи шаҳодатни ва ушбу ҳадисда келган дуони ўқишга одатланайлик. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
To‘liq o‘qish
ДЎСТИМ МАСИХИЙ БЎЛИБ КЕТДИ

@Savollar_kanal 6935-савол

Ассалому алайкум! Бир дўстим яқинда ислом динидан масихий динига ўтиб кетди. Уни иши қанчалар тўғри, у билан гаплашиб юрсам бўладими ёки орани узишим керакми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! У муртад ҳисобланади. Агар уни яна ҳидоят топишига умидингиз бўлмаса, у билан алоқа қилманг. У инсонлар Ислом динини чуқур билмаганидан уларда эса таъминот борлигидан шундай қилишади. Ён атрофдагиларингизга ҳам муртадлигини билдириб қўйинг. Ундайлар ўлса ғусл қилдирилмайди, жаноза ўқилмайди ва мусулмонлар қабристонига кўмилмайди. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
To‘liq o‘qish
БОЛА КИЙИМИНИ КЕЧ ТУШГАНДА ДОРГА ИЛИШ

@Savollar_kanal 6934-савол

Ассалому алайкум! Саккиз ойлик фарзандим бор Аллоҳга шукур. Турмуш ўртоғим уни кирларини ювганда баъзида кеч тушиб ташқарида торда қолиб кетади. Онам буни нотўғри иш қилманглар ёмон бўлади, болани кийими шомдан кейин ташқарида қолмасин дейдилар. Бу қанчалик тўғри?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ойнинг нури тушган кийим тезроқ чирир экан. Шун эътибори билан айтилган бўлса керак. Шаръан буни ҳеч қандай зарари йўқ. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
To‘liq o‘qish
РАЪД СУРАСИ (тўлиқ)
1-43-оятлар. 19.7мб
Абдулбосит қори Қобилов
@Savollar_kanal
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram
Attached file
To‘liq o‘qish
БАДИИЙ КИТОБЛАРНИ БЕРИБ ЮБОРИШ

@Savollar_kanal 6933-савол

Ассалому алайкум! Мен бадиий китоб ўқишга, ўзбек адабиёти, жаҳон адабиёти асарларини ўқишга қизиқар ва уларни тўплар эдим. Кўпи яхши, ибратли асарлар. Лекин яқин ойлардан бери бу китобларни ўқиш ҳудди вақтни исроф қилишдек туйилиб қолди. Ундан кўра диний китобларни ўқиш маъқул экан. Энди ўша китобларни нима қилсам бўлади? Улар жуда кўп. Китобга қизиқадиган танишларимга ё мактаб кутубхонасига берсам уларни ҳам вақтини исроф қилишга сабабчи бўлиб қолмайманми? Ё уйда шунчаки туравергани маъқулми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Улардан ҳам ўқиб фойдаланинг. Қандай фойда олиш мумкинлигини аввал режа қилиб олинг. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
To‘liq o‘qish
НУҲ ТЎФОНИДА ФАҚАТ БИР ЖОЙНИ СУВ БОСГАНМИ

@Savollar_kanal 6932-савол

Ассалому алайкум! Нуҳ алайиссалом тўғриларида шу кунгача кема ясаганлар ва ўша кеманинг ичига кирган одам ҳайвон ҳашоротлардан бошқа дунёда тирик жон қолмаган деб билардим. Саволим ҳашорот ҳайвонлар эмас одам зот ҳақида. Бир марузада эшиттим сув тошиши фақатгина Нуҳ Пайғамбаримиз қавимларигагина келган бало ва бошқа қавмлар ўша замонда ҳам тирик қолганлар, уларга сув зарар бермаган деб. Шуни тушунтириб берсангизлар.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло "Ҳуд" сурасида марҳамат қилади:

حَتَّى إِذَا جَاء أَمْرُنَا وَفَارَ التَّنُّورُ قُلْنَا احْمِلْ فِيهَا مِن كُلٍّ زَوْجَيْنِ اثْنَيْنِ وَأَهْلَكَ إِلاَّ مَن سَبَقَ عَلَيْهِ الْقَوْلُ وَمَنْ آمَنَ وَمَا آمَنَ مَعَهُ إِلاَّ قَلِيلٌ۝

40. Ниҳоят, амримиз келиб, таннур фаввора отганда: «У(кема)га ҳар бир(тур)дан бир жуфтдан ҳамда аввал у ҳақида сўз кетган кимсадан бошқа аҳлингни ва иймон келтирганларни ол», – дедик. У билан бирга фақат жуда озчилик иймон келтирган эди.
Бундай ҳолатларда ҳар хил гаплар бўлиши аввалги тафсирларимизда айтилган. «Таннур нима, катталиги қанча, фаввора қандай отилган, кемага нималар чиққан-у, қандай чиққан, қайсиниси олдин чиққан-у, қайсиниси кейин чиққан» ва ҳоказо гаплар кўп. Бунга ўхшаш нарсалар эски пайтда «исроилиёт» деб номланмиш яҳудийларнинг қиссаларидан баъзи китобларимизга ўтиб қолганини муҳаққиқ олимларимиз алоҳида ўрганиб, исбот қилганлар. Бу ишларни тушунган ҳолда, улардан иложи борича четланганимиз маъқул. Ишончли бўлмаган хабарга, турли асоссиз ривоятларга суяниб, гапни кўпайтиришнинг ҳожати йўқ. Қуръони Каримда айтилганининг ўзи етарли. Тарих, жуғрофия илмларига келганда, ижтиҳод қилиш эмас, аниқ маълумотлар керак. Қуръони Карим эса ҳидоят Китоби бўлганидан, асл эътиборни ибратга қаратган. Мисол учун, ушбу тўфон ҳодисасида бизга таннурнинг катталиги ёки ундан фаввора қандай отилиб чиққанлиги эмас, балки нима учун тўфон бўлиб, оламни сув босди-ю, бу ҳодисадан қандай ибрат олишимиз кераклиги муҳим. Агар таннурнинг шакли ёки шунга ўхшаш бошқа маълумот биз учун зарур бўлганда, Қуръони Каримда зикр қилинган бўларди.
Аллоҳ таоло ушбу оятда тўфон ҳодисасининг бошланишидан хабар бермоқда:
«Ниҳоят, амримиз келиб, таннур фаввора отганда…»
Яъни «Тўфон бўлиши ҳақидаги фармонимиз келиб, таннурдан сув отилиб чиқа бошлаган вақтда Нуҳга хитоб қилиб, дедик:
«У(кема)га ҳар бир(тур)дан бир жуфтдан ҳамда аввал у ҳақида сўз кетган кимсадан бошқа аҳлингни...»
Яъни «Махлуқотларнинг ҳар туридан бир жуфтдан – бир эркак, бир урғочи (қилиб) ол. Шунингдек, аҳлинг – оила аъзоларингни ҳам ол. Магар аҳлингдан ҳалок бўлишига сўз кетиб қолганларини олма», – дедик.
Нуҳ алайҳиссаломнинг оилаларидан ҳалок бўлишларига сўз кетиб қолганлар – хотини билан бир ўғли. Уларни кемага олмаслик амр қилинди.
Шунингдек:
«...ва иймон келтирганларни ол», – дедик».
Бундан кейин Аллоҳнинг Ўзи:
«У билан бирга фақат жуда озчилик иймон келтирган эди», – деб баён қилмоқда.
Ҳа, Нуҳ алайҳиссалом узоқ вақт – эллик санаси кам минг йил даъват қилишларига қарамай, саркаш қавмнинг озгинасидан бошқаси иймонга келмади. Шу сабабдан, бу тузалмас дардисарларни дунё танасидан бутунлай кесиб ташлаш учун Аллоҳ таоло уларнинг ҳаммасини ғарқ этишни ирода қилди. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
To‘liq o‘qish
АҚЛИЙ ЗАИФ БЎЛГАНЛАРНИ КАЛАКА ҚИЛИШ

@Savollar_kanal 6931-савол

Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда ижтимоий тармоқларда турли ҳил ақли заиф бўлган инсонларни видеога олиб тарқатиб юборишганини кўряпмиз. Шундай қилишнинг шариатдаги ҳукми қандай? Шу ҳақида ҳадислар мавжудми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло "Ҳамаза" сурасида марҳамат қилади:

وَيْلٌ لِّكُلِّ هُمَزَةٍ لُّمَزَةٍ۝

1. Ҳар бир обрў тўкувчи ва айбловчига вайл бўлсин.
Одамларнинг обрўсини ғийбат йўллари билан кўп тўкувчи одам араб тилида «ҳумаза» дейилади. Одамларнинг айбини, камчиликларини имо-ишора ила масхара қилувчи «лумаза» дейилади. «Вайл» жаҳаннамдаги бир водийнинг номи ёки «ҳолига вой», «ҳалок бўлсин» деган маънодаги сўз эканини олдин ҳам ўрганганмиз.
Ушбу икки сифатга эга бўлганларнинг барчаси дўзахга тушади ва уларнинг аҳволига вой бўлади, дейди Аллоҳ таоло. Чунки мўмин кишининг қонини тўкиш қанчалик гуноҳ бўлса, обрўсини тўкиш ҳам шунчалик гуноҳ. Одам ўлдириб – қон тўкиб гуноҳ қилганлар жаҳаннамга тушганларидек, ғийбат қилиб – обрў тўкиб, кишиларни хафа қилганлар ҳам жаҳаннамга тушади. ("Тафсири Ҳилол" китобидан).
Уларга шу азобни ўзи кифоя қилади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
To‘liq o‘qish
ШУБХАЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШ

@Savollar_kanal 6930-савол

Ассалому алайкум! Бир киши хидоят топиб халол харомни тушуниб етди, бировнинг хаққи ёмонлигини англаб етди, ғийбат хақида хам тушуниб етди. Энди ўша кишида шубхалар пайдо бўляпти масалан мактаб, лицейда ўқиб юрган пайтлари устозлар, қизларни орқасидан ғийбат қилиш кенг тарқалган эди. Шунинг учун шу киши шубхаларни йўқотиш маносида хамма синфдошларни ва курсдошларни топиб розилигини олмоқчи. Буни қандай сўраса розилигини олган бўлади? Чунки у кишида шубха бор хамма синфдошларни ёки курсдошларни ғийбат қилганлиги аниқ эмас. Мен сени ғийбат қилганман деб ёлғон айтса хам бўлмайди.

2). Шу хаммадан сўраш шартми ўзи? Чунки ўша киши ғийбат қилган бўлса хам ўша одамларга етиб боргани ноаниқ.

3) Мусулмон бўлмаган кишини ғийбат қилган бўлса ва ўша кишини топиш умиди умуман бўлмаса нима қилади? Ғийбат қилгани ўша мусулмон бўлмаган кишига етиб бормагани аниқ. Шу шубхаларни бартараф этишга ёрдам берсангизлар.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1). Очиқ-ойдин ғийбат қилганман деб айтиш шарт эмас. “мендан хато камчиликлар, сизлар ҳақингизда нотўғри фикрлар ўтган бўлса мени кечиринглар” дейиш кифоя қилади. Ғийбатингиз етиб бормаган бўлса айтишингизни ҳам ҳожати йўқ. Ҳаққига дуо қилиб қўйинг.

3). Уни ҳаққига ҳидоят сўраб дуо қилинади. Бу у учун қилинган энг катта яхшикл ҳисобланади. Чунки бир инсон қалбдан ҳис қилиб калимани айтиб қолишни ўзи, фосиқлиги дўзахга тушсада абадий дўзахда қолиш балосидан қутилиб қолади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
To‘liq o‘qish
КАФФОРАТ

@Savollar_kanal 6929-савол

Ассалому алайкум! Саволим шундан иборатки, рўзани касдан бузган, одам каффорат тутиши керак болади, агар рўза ойида 3 кун рўзасини бузган болса хар бир кунига каффорат тутиладими ёки уша рўза ойига каффорат тутиладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бир рамазонда неча бор қасддан очиб юборса ҳам битта каффорат. Бунга ҳамма иттифоқ қилган. Бир неча рамазонда бир кундан ёки бир неча кундан қасддан бузган бўлсачи? Бу борада фуқаҳолар икки хил фикрни айтганлар.

1). Нечта рамазонда қасддан бузган бўлса ҳаммаси учун битта каффорат. Кекса ёки заифлар шу фатвога амал қилсалар бўлади.

2). Нечта рамазонда бузган бўлса ҳар бир бузганига алоҳида алоҳида каффорат. Масалан 3 йил рамазонда бир неча бор бузган бўлса, учта 60 кундан алоҳида алоҳида каффорат. Тоқати етгач шуни қилса, ихтилофсиз каффорати адо бўлган бўлади ва афзали ҳам шу. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
To‘liq o‘qish