Слон сидит спокойно
Ҳеч ўтирган филни кўрганмислар? Кўрмаган бўлсаларинг керак. Хитойдаги бир депрессив шаҳардаги зоопаркда у бор экан. Уни кўргани бориш керак.
Ху Бо исмли режиссёр томонидан суратга олинган 4 соатлик депрессив фильм. Бу Ху Бонинг ягона фильми. Суратга олиш ишлари якунлангач режиссёр фильм премьерасини ҳам кутмасдан ўз жонига қасд қилган.
Инсон ҳаёти бу азоблардан ташкил этилган ва орасига жуда кам миқдорда бахтли онлар аралаштириб юборилган коктейлга ўхшаган нимадир. Одамлар баъзи бир мини лаҳзаларда ҳаётдан бахтни топишади. Баъзи бир одамларда туганмас экзистенциал кризис рўй беради ва улар ҳамма қатори юқоридаги бахтли лахзаларни ҳаётдан топа олишмайди. Улар учун ҳаёт маъносиздек туюлади. Сен қаерга борма — оғриқ сен билан: янги шаҳарлар, янги жойлар, янги одамлар — янги оғриқ ва бу сен ўлмагунингча давом этаверади. Баъзи бир режиссёрлар ҳаётдаги қувончли онлар ҳақида фильм суратга олишади лекин бу беғамлик ниқоби ортида азоб ва оғриққа тўла ҳаёт туради одатда. Фильм режиссёри Ху Бонинг ҳаёти ҳам шундай бўлган, у барчаси яхши бўлишига, бу учун ҳаракат қилиш, интилиш кераклиги ва шунда сен бу ҳаётдан мантиқ топишинг мумкинлигига ишонишга ҳаракат қилганига қарамай қайсидир лаҳзада буларнинг барчаси фигня эканлигини англаб етган. Ҳаётда мантиқ йўқ ва у ҳеч қачон бўлмаган. (Чингиз айтгандай: изламанг, х топасиз!) Зоопаркда беғамларча ўтирган фил эса бунинг барчасини англаб етган ва ўз ташвишлари билан югуриб юрган одамларни шунчаки кузатмоқда. Покой излаб юрган бу одамларнинг ҳеч қачон уни топа олмасликларини фил билади. Шунинг учун ҳам у ўтирибди.
Лекин, бу депрессив ҳикояда умидлантирувчи нимадир бўлиши мумкин: балки бу ҳаётдаги мантиғини ўлимдан топган режиссёрнинг манифестидир. Балки бу орқали у топа олмаган маънони сиз ҳаётдан топиб олишингизга ишора қилгандир. Балки ўз олдингга қўйган йирик мақсадларинг ортида ўша маъно ётгандир, балки ҳаётингдаги қайғуларингда уни топарсан, балки сен севган одамлардадир бу маъно.
Нима бўлган тақдирда ҳам суицидчиларнинг танловини муҳокама қилиш, уларни долбоёбликда айблаш бу нотўғри. Улар сизга ўхшамаган, уларда яшаш учун мотивация тугаган, яшашдан ортиқ маъно кўрмаган ва ўлимдан шу маънони излаб кетган одамлардир. Шифохонадаги скамейкада учинчи қават ойнасига умид билан тикилиб турган вақтларингда инсон ҳаёти қандайдир бир муҳим нарсадай туюлиши мумкин, лекин кунига минглаб одамлар шунчаки бошқа бир одамлар томонидан оммавий тарзда ўлдирилишига кўзинг тушгач эса бир нарсани тушуниб етасан — инсон ҳаёти бу оверрейтед.
Фильмни кўриб англайдиган нарсанг — ҳаммаси яхши бўладими? Йўқ, хаммаси фақат ёмон бўлади.
#кўришга_нимадир