Neomind


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Интеллект - вот что сексуально сейчас
Асосий канал: @themantiq
Алоқа: @neomindchatbot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


"The Theory of Everything" («Вселе́нная Стивена Хокинга») iMD 7,7 #film1

2014-йилда экранларга чиққан "The Theory of Everything" филми машҳур физик ва космолог Стивен Хокингнинг ҳаётига бағишланган. Филм режиссёр Жеймс Марш томонидан суратга олинган ва Хокингнинг рафиқаси Жейн Хокингнинг хотиралар китоби асосида яратилган. Бу кино нафақат илм-фан ва унинг тараққиёти ҳақида, балки инсоният иродаси, муҳаббат ва қийинчиликларга қарши курашув ҳақида ҳикоя қилади

Филм Хокингнинг "вакт ва макон" ҳақидаги ғояларини қисман тушунтиради ва олимнинг шахсий ҳаётини очиб беради. Бу кинода Хокингнинг инсоний қиёфаси ва у ўз олдига қўйган мақсадларга қандай етгани асосий планда кўрсатилган

Стивен Хокингнинг ҳаёти – қийинчиликлар ва имконсизликларга қарши курашдаги буюк намуна. Шунингдек, кино илҳом манбаи ва илм-фанга қизиқиш уйғотиш учун манба бўла олади

Neomind


Тарихдаги энг чиройли салютни барибир динозаврлар кўришган


2024-йил Ҳоррор учун унумли йил бўлди


Ева: ўзи ану олмани нега еб бўлмасди?

Адам: чунки у янги йил учун эди(


Леонардо да Винчи ва инсон анатомияси


Интернетда янги йилни нишонламанглар, мумкинмас, бўмаса дўзахийсан деб кариллаётган рижолларга эътибор берманглар. Улар клавиатурага ҳарф теришдан бошқасига ярашмайди. Салаҳга ўхшаб бу рижолларни ҳар йили бахтлиликларинг билан эзиш керак. Орқаларингдан акиллаб қолаверишсин. Муҳими ўзларинг, болаларинг хурсанд бўлиши. Оилавий ўтириб йиллик суҳбатлардан олиб гаплашиладиган байрам бу

Просто бу рижоллар ўзлари шундай байрамни нишонлолмай, ич-ичидан бахтли одамларни кўролмай аламда ўтиришади. Уларни янада куйдириш учун максимал даражада бахтли бўлиб, янги йилни яхши кайфиятда ўтказинглар


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бу йил Лана дел Рей ва Дуа Липадан ажраб қолдик. Бири турмушга чиқкетди, иккинчиси арафасида


2024 йилда Ислом дини Христиан динидан кейин 2-ўринда, динсизлар эса 3-ўринда экан

2053-йилга бориб Ислом дини сон жиҳатдан 1-ўринга чиқар экан

Динсизлар 2067-йилда христиан динини ортда қолдириб, дунёда ислом динидан сўнг 2-ўринга чиқар экан.

2086 йилда эса Динсизлар сони 1-ўринга чиқиб, сони ортишда давом этар экан.

2100 йилда дунёдаги илк 3 эътиқод қуйидагича бўлади:

1. Динсизлар : 3 227 122 198 киши
2. Ислом: 2 719 062 142 киши
3. Христиан дини: 2 033 610 368 киши манба


Бирорта ҳам аждодинглар ҳаётдан тоқ (детственник) бўлиб ўтмаган


Стивен Кинг ва унинг ўғли Жо Хилл бир-бирининг китоблари билан. Ўғли мустақил ижодкор сифатида танилиш учун отасининг машҳурлигидан фойдаланишни хоҳламаган, шу сабаб, таҳаллусини ўзгартирган


Стивен Ҳокинг ўғли билан шахмат ўйнаш жараёни


Аутизм - нейробиолгик ҳолат. Аутистлар ижтимоий алоқаларда қийналишади, ўзгача фикрлаш ва хулқ атворга эга бўлишади. Унинг сабаблари ҳали тўлиқ аниқланмаган

Ҳали тўлиқ илмий исботланмаган бўлсада, баъзи олимлар аутизмнинг турли шаклларини инсон эволюциясининг бир қисми сифатида кўришни таклиф қилишган. Улар аутизмли инсонларнинг умумий жамоа ва муҳитдаги янги фикрлаш ва ижодкорлик қобилиятларига эга эканини таъкидлашади

Бу фикрга кўра, аутизмни эволюциянинг келажак босқичи сифатида қараш мумкин, чунки аутизмли шахслар одатда янги ва инновацион фикрлаш, деталларга эътибор бериш, айрим соҳаларда юқори даражадаги ихтисослашишга қодир бўлишади. Бу ҳолатлар ҳам жамиятга янги фикрлар ва технологик иновациялар олиб келишга ёрдам бериши мумкин. Шундай бўлса-да, бу фақат бир қараш холос ва барча олимлар ҳам ва мутахассислар бу нуқтаи назарни қабул қилишмайди

"The Good Doctor" сериали айнан қобилиятли аутист жарроҳ ҳақида. Бироз қўшимчалар бўлсада, умумий аутист қандай бўлиши тасвирланган


Илон Маск эса 2021-йилги дастурда ўзида Аспергер сидроми борлигини айтган

Аспергер синдроми — аутизм спектрининг бир тури ҳисобланади, у шахснинг ижтимоий мулоқотда қийинчиликлар ва маълум бир соҳадаги кучли қизиқишлар билан характерланади

Бундай синдромга эга бўлган одамлар баъзан ўзига хос фикрлаш қобилияти ва ноодатий инновацион ечимлар яратиш қобилияти билан ажралиб туришади.


Шифокор бўлганим учун бўлса керак, машҳур инсонларда кўпроқ қайси синдром борлигига қизиқаман. Бу синдромларни эслаб қолишимга ҳам ёрдам беради

Масалан, машҳур футболчи Бекхэмда OCD (Obsessive-Compulsive Disorder) бор. Бундай ҳолатга эга одамлар ҳаётида ҳаддан ортиқ тартибни сақлаш ва баъзи бир одатларини такрорлашади, кииймларини идеал текисликда таҳлашади. Перфекционизмнинг юқори чўққиси бошқача айтганда

Билли Айлиш эса интервюларида унга 11 ёшида Туретт синдроми ташхиси қўйилганини айтган. Бу неврологик синдромда овозли ва ҳаракатли бошқариб бўлмас турткилар пайдо бўлади


Қандай хусусиятга эга инсонлар ҳаётда кўпроқ муваффақиятга эришишини аниқлаш учун 50 йил давом этган тадқиқот ўтказишибди

Бунга кўра, бойлик ва муваффақиятга эришишда таниш-билишлар, мактаб баҳолари ёки тинмай меҳнат қилиш эмас, балки эмоцияларни бошқариш қобилияти асосий аҳамиятга эга

Тадқиқотда 1000 нафар бола қатнашган бўлиб, олимлар уларни ярим аср давомида кузатган. Натижада, хатоларини тан оладиган, бошқаларни эшита оладиган ва ўз эҳтиросларини назорат қиладиган инсонлар 30 ёшига келиб барқарор даромад, ўз уйи ва инвестицияларига эга бўлишган

Шу билан бирга, паст эмоционал интеллект (EQ) даражасига эга бўлган болалар катта ёшда кўпроқ муаммоларга дуч келганлар. Улар кўпинча кам даромадли бўлиб, кредит муаммоларига учраган

----
EQ ва бошқа интеллект турлаи ҳақида олдин ҳам ёзгандим. Одатда ешлигимизлан бизга ҳисий интеллект эмас, фақат IQ ни шакллантириш ўргатилади. Бу нотўғри, хоҳлайдими йўқми инсон ҳиссиёт билан яшайди. Шу сабаб, биринчи навбатда уни бошқаришни ўрганиш керак.


Neomind | 2024



17 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.