Ҳикмат истаганга... dan repost
#ЯХШИЛИК ВА #ЁМОНЛИК
Бахт, дейди Форобий, улкан яхшиликдир. Бахтга эришишга восита бўладиган ҳамма нарса ҳам яхшилик ҳисобланади. Улар ўзича эмас, балки айнан бахтга эришишга восита бўлгани учун ҳам яхшилик ҳисобланади. Бахтдан тўсадиган нарсалар эса ёмонлик ҳисобланади.
Форобий, инсонни бахтга етакловчи яхшиликлар ёки ундан тўсадиган ёмонликларни икки хил турга бўлади. Инсон бахтга эришиши учун хизмат қиладиган ёки ундан тўсадиган табиатдаги барча нарсалар табиатан яхши ёки ёмон нарсалар ҳисобланади. Инсон ўз иродасига кўра амалга оширган ишлар иродавий яхшиликлар ёки иродавий ёмонликлар дейилади.
Инсоннинг ўзидаги туғма истак яхшиликларнинг бахтга элтувчи нарсалар эканлиги туфайли ҳам уларни истайди. Инсон ўзидаги ақлий қобилияти билан бахтга эришиш учун қандай яхшиликларни қилиш кераклиги ҳақида фикр юритади. Унинг тафаккуридан ҳосил бўлган хулосага кўра, тана аъзолари ёрдамида ўша яхши ишларни бажаради. Инсон шу тариқа иродавий яхшиликларни ҳосил қилган бўлади.
Иродавий ёмонликлар ҳам, ҳудди юқоридагидек, инсоннинг ақлий қобилияти туфайли вужудга келади. Бироқ, инсон бахт тушунчасини нотўғри тушунганда иродавий ёмонликлар содир бўлади. Турли инсонлар турли хил нарсаларни ўз ҳаётларининг асосий ғояси ва ҳаётий мақсадига айлантирадилар. Бунга, дунёвий лаззатлар, манфаатлар, ҳурмат-эҳтиром ёки шунга ўхшаш нарсалар киради. Форобий инсоннинг ақлий фаолияти оқсаб турганида, у бахт нима эканлиги ҳақида тўлиқ хулоса чиқармасдан туриб, унга шошилади ва натижада ҳақиқий бахтни эмас, балки дунёвий лаззатлар, манфаатлар, ғалаба ёки ҳурмат-эҳтиром каби нарсаларни бахт деб ўйлаб, уларга эришишни ўзининг ҳаётий мақсадига айлантиради. “Инсон шошқалоқ яралган”, деб шунга айтилса керак. Шу тариқа, инсон ёлғон бахтга интилади, унга эришиш йўлларини қидиради, ҳаёл ва ҳиссий қувватлари ёрдамида унга олиб борадиган амалларни бажаради. Барча ёмонликлар шундай содир бўлади.
Бундан ташқари, баъзан инсон ҳақиқий бахтнинг нима эканлигини тўғри топса ҳам, унга эришишни ўзининг ҳаётий мақсадига айлантирмайди, ёки ҳақиқий бахтга эришишни чин кўнгилдан истамайди. Бунинг ўрнига, ҳақиқий бахт қолиб, бошқа нарсаларни ҳаётий мақсадига айлантиради ва унга эришиш йўлларини қидиради. Шундай ҳолатда ҳам барча ёмонликлар содир бўлади.
Форобий юқоридагидек тушунтиришлар орқали дунёда турли миллатларнинг мавжудлигини айнан инсоннинг ақлий фаолияти билан боғлиқлигини, инсон ўз ақли ёрдамида ҳақиқий бахтни топиши ёки сохта бахтни ўзининг ҳаётий мақсадига айлантириши орқали яхши ёки ёмон амалларнинг содир бўлиши билан изоҳлайди.
Фазилатли ёки унинг зидди бўлган миллатларнинг шаклланиши инсоннинг айнан нимани бахт деб ўйлаши ва унга эришишни мақсад қилиши билан боғлиқлиги маълум бўлди.