Ҳикмат истаганга...


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Bloglar


...ҳикматдир дунё.

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Bloglar
Statistika
Postlar filtri


Мени бошқа нарса ўйлантиради: ўша хабар айтилганда улкан оловли нарсадан ҳанграгандек овоз эшитилиши қандай билинган экан 🤔


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
НАСА «Паркер» космик зондидан олинган видеони эълон қилди. У дунёда илк бор Қуёшнинг атмосферасига кирган космик аппарат сифатида тарихга кирди. Бу сафар давомида «Паркер» қуёш шамолининг товушини ёзиб олди.

Ушбу товушларни эшитар эканман, бехосдан қуйидаги хабарни ёдга олдим:

"Улар жаҳаннамга ташланган вақтида унинг ҳанграган овозини эшитурлар. У эса қайнаб турган бўлади ва ғазабдан ёрилиб кетай дейди."


Исроил уруғига самодан деликатес таомлар тушиб турганида, улар буни қўйиб бизларга чеснок, пиёз шунга ўхшаган емишлар берсин, деб эътироз билдирган эди.

Исроил уруғини Фиръавн зулмидан қутқарилган, улар учун денгиз ёрилган, ердан ҳар бир қабила учун булоқлар отилиб чиққан, қонунлари аниқ-тиниқ қилиб битик ҳолида келган, осмондан емишлар ёғилар ва яна кўплаб ажойиб ишлар бўларди.

Китобда "Эй Бани Исроил, сизларга берган неъматимни эслангиз," деб кўп қайтарилади.

Имом Мотуридий ушбу неъмат юқорида айтилганлар эмас, балки уларга берилган ҳидоят, иймон эканини айтади.

Айнан ўша туфайли улар одамлар орасида афзали бўлган эди.

Тарих ибратлардан иборатдир. Бизга ҳам ана шундай неъмат берилган, муқаддас заминлар ваъда қилинган, одамлар орасида афзалига айланган эдик.

Кейин эса, биз ҳам чеснок-пиёз ёки шунга ўхшаган нарсалар хоҳлаб қолдик.


...

(Турк халқининг) Беклари ва халқи номувофиқ бўлгани учун, хитой халқи ҳийлакор ва сохтакор бўлгани учун, алдамчи бўлгани учун, кичик ака ва катта акасини бир-бирига душман қилиб, беки ва халқни бир-бирига қарши қўйгани учун, Турк миллати ўз юртини йўқотиб қўйди, хоқон қилиб тайинлаган хоқонини йўқотиб қўйди.

Бекликка муносиб эркак фарзанд Хитой халқига қул бўлди, хонимликка муносиб қиз фарзанд чўри бўлди.

Турк беклари турк номини ташлади, Хитой беклари каби хитой исмларини олиб, Хитой хоқонига тобе бўлди, эллик йил хизмат қилди.

Шарқда, қуёш чиқишида Бўкли хоқонга қадар юриш қилди, ғарбда Темир дарвозага (Қашқадарёга) қадар юриш қилди.

Хитой хоқони унинг юртини ва анъаналарини тортиб олди.

Турк халқи шундай дер эди:

"Юрти бор миллат эдим, юртим энди қаерда? Ким учун юрт оламан?" дер эди.

"Хоқони бор миллат эдим, хоқоним қаерда? Қайси хоқонга хизмат қилаяпман?" дер эди.

Шундай деб, Хитой хоқонига душман бўлди. Душман бўлди, лекин ўзини тўғри йўлга сола олмагани ва яхши ташкиллашмагани учун яна Хитойга тобе бўлди.

Хитой эса, бу қадар хизматларини инобатга олмасдан:

"Турк халқини қириб ташлайман, унинг илдизини қўпориб ташлайман!" дер эди.

Турк халқи йўқ бўлиш арафасида эди.

__

КУЛ ТЕГИН БИТИГИ
VIII аср


КУЛ ТЕГИН ЎГИТИ
VIII аср

Бу ерда бўлиб, Хитой (Табғоч) хоқони бирла келишдим. Олтин, кумуш, ишланган ипакни ташвишсиз берар эди.

Хитой халқининг сўзи ширин, кийими юмшоқ экан. Ширин сўзи, юмшоқ ипаги билан алдаб, йироқ халқларни анча яқинлаштирурмиш.

Яқинлаштириб бўлгандан кейин, айниган ишларини онда ўйлар экан.

Яхши билимли кишини, эзгу алп кишини юритмас экан.

Бир киши янглишса, уруғига, қабиласига, болаларигача йўлатмас экан.

Ширин сўзига, юмшоқ кийимига алданиб, кўп турк халқи ўлдинг.

Турк халқи — ўласиз.

Берида Чоғай ўрмонига, Тўгўлтүн водийсига қўнай десанг, турк халқи, ўласиз.

У онда айниган киши онча ўргатар экан: "Узоқ бўлсанг ёмон ипак беради, яқин бўлсанг яхши ипак беради", деб онча ўргатар экан.

Билимсиз киши ўша гапга ишониб, югуриб бориб, кўп киши ўлди.

___

Челленж ёпилди 🙄


2005 йилларда Гранд Мир меҳмонхонасида ишлаб юрганимда, меҳмонхона атрофида кореяликларнинг никоҳ агентлиги бўлар эди. Кўплаб ўзбек қизлари карисларга эрга тегиш учун ушбу агентликка мурожаат қиларди.

Одатда (балким норасмий) учрашувлар меҳмонхонанинг лоббисида бўларди. 50-60 ёшга кирган онахонлар ўзларининг 20-25 ёшли қизларини олиб келиб 40-60 ёшли карисларга узатишга ҳаракат қиларди.

Ушбу вазият одамлар орасида айланиб, баъзи онахонлар тўғридан-тўғри меҳмонхонага келиб, шу ерда карислар бўлар экан, қизимни кўрсатмоқчи эдим, деб айтишарди.

Мен ўшанда, гарчи бу уларнинг фуқаролик танлови бўлса ҳам, ич-ичимдан сиқилардим.

Баъзи онахонларлан нимага бундай қиляпсиз, деб сўрасам, яхши пул беради экан, бола кўрса осмондаги ойни олиб берар экан, деган жавобларни беришарди.

Ўша қизларнинг тақдири нима бўлди, билмадим. Лекин яхши пул беради, деб хитойликларга ҳам тегиб кетилаверади, менимча.


Ҳов Аргентинадаги битта ранчога ламалар кириб пайҳон қилиб кетганининг хабари чиқса, шундан ҳам бир амаллаб давлат/халқ, олим/авом, мен/сен ўртамиздаги муносабатларни бузишга фойдаланаётганлар — сизлар топсизлар.

Топ сўзи туркчадан ўзлаштирма.

Хитой масаласида ҳам шундай.


Бир ташкилотга асос солган, унинг режаларини тузган, ташкилот фаолиятини ресурс билан таъминлаб турган, банк ва бухгалтерия назорати ўзида, имзолаш ва рухсат бериш ўзида, ходимларни ишга олиш ва ишдан бўшатиш ўз қўлида бўлган, ундаги барча жараёнлардан бевосита хабардор бўлган, ташкилотнинг тарихи-ю, келажакдаги имкониятларини биладиган раҳбар билан қўлида ҳеч вақо йўқ, бўлса ҳам ўша раҳбар берган ваколати ва ресурси бўлган қайси ходим раҳбар билан беллашади?

Хоҳлаганча бизнес режа, стратегия ёки брейнсторминг қилмайсанми, ресурс уники, имзо уники, муҳр уники бўлса.

Ҳаётда ҳам шундай. У кўрсатган йўлдан яхшироқ йўлни топаман деганлар ҳар қанақасига ақлсизлик қилаётганини билади.

Бундай ақлсизликка кўз юмишнинг ягона йўли — ундан баттар ақлсизлик қилиш — раҳбарнинг борлигини инкор қилиш.

Бошқачасига қилаётган ҳар қандай ишингга виждонинг қарши чиқаверади.


Кўчада ифтор қилиб келган ҳар кунинг уйда эшитадиган гапинг☝️


Ўйлашимча? dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ажойиб!

@o'ylashimcha


Трампнинг айтишича собиқ президент Байден Украинани қўллаб-қувватлаш учун нари-бериси 300-350 млрд.$ ажратган экан.

Буларнинг нари-бериси ҳам 50 млрд.-эй!


"Анора"миз бешта Оскар олганмуш 🙄


Дарон Ажемўғли ва Жеймс А. Робинсоннинг "Мамлакатлар таназзули сабаблари: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари" номли китоби ва унинг ҳаммуаллифининг яқинда Тошкентдаги давра суҳбати ҳақида эшитдингиз. Бу анча шов-шув кўтаргани аниқ.

Шу ўринда қизиқ бир маълумотни тақдим этаман. Мамлакатлар тараққиёти ва таназзули сабабларини илмий асосда ёритиб берган илк шахс мусулмон олим Ибн Холдун бўлганини билармидингиз?

Ибн Холдун ўзининг "Муқаддима" китобида давлатлар ва халқларнинг қудрати ва таназзули сабабларини таҳлил қилади.

Жеймс Робинсон Ўзбекистоннинг иқтисодий қолоқлиги ҳақида сўз борганда ижтимоий институтларнинг ривожланмаганини айди. Худди шу нарсани Ибн Холдун ундан анча аввал таҳлил қилиб берган эди.

Ибн Холдун ёлланма қўшинлар учун давлат харажатларини , савдо ва ишлаб чиқариш солиқлари ва тарифларини камайтириш тарафдори бўлган.

Унга кўра, давлат амалдорлари хоҳиш ва малаканинг озлиги туфайли савдо-тижорат фаолиятини тўғри бошқара олмайди (Госплан эсингиздами?). Тижорат ва ишлаб чиқариш давлат томонидан назорат қилинган мамлакатларда молиявий етишмовчилик ва таназзул содир бўлади, деб асослаб берган.

Ибн Холдуннинг тавсиялари ўз даврида ва бугунги кунда ҳам кўплаб давлатлар амал қилади. Ибн Холдунга қадар давлатларнинг тараққиёти ва таназзулини батафсил тушунтириб берган бирорта олим бўлмаган.

Аввалроқ, 1900 йилларда тиббиёт соҳасидаги бир қанча кашфиётлар, хатто Нобель мукофоти ортида Ибн Синонинг илмий мероси ётганини айтган эдим.

Хулоса шуки, бугун ғарб бизга ўргатмоқчи бўлаётган нарсаларни бундан аввал биз ғарбга ўргатиб бўлган эдик. Шунчаки, биз ўзимизнинг илмий асарларимизни ўқишдан тўхтаган пайтимиздан бошлаб, Ғарб бизга ўз асарларини ўқитишни бошлади.

Билган нарсасига амал қилишда ҳам улар биздан ўзиб кетди.

Шу сабабдан "Грузия", "Атом одатлар", "Мамлакатлар таназзули", "Учдан кейин кеч" каби китобларни ҳаддан зиёд маркетинг қилиниши ва қилишни хушламайман.

Илмий меросимиз ундан ҳам кучли, тажрибадан ўтган ва муҳими илоҳий хабар билан тасдиқланган ҳикматларга тўла.

Масала шуки, уни ўқишни истаймизми? Нашр қилишнинг имкони борми? Тарғиб қилишничи? Амал қилишчи?

24.03.2023


"Муқаддима" асарининг иккинчи қисмини ўқир эканман, тарих ва сиёсат борасида янада тафаккурли, оғир, босиқ ва теран фикрли бўлиб бораётганимни англяпман.

Форобийни ўқиганимда у қонун-қоидаларнинг ҳикмат ва фалсафасини тушунтириб берган эди. Ибн Халдун эса унинг ижтимоий-сиёсий аҳамиятларини очиб бермоқда.


Тарих ва сиёсат ибрат учун ўқилади. Зеленский қаҳрамонлик қилдими, аҳмоқликми, шахсан мен учун аҳамияти йўқ.

Менга аҳамиятли жиҳати, масалан, давлатимнинг 30 йилдир бирор қутбга оғиб кетмай, бир қарасанг Зеленскийдек бепротокол, бир қарасанг Қирол Абдулла Сонийдек ўта мулойимлик билан ё у билан, ё биз билансан, деган алдовлардан сирпаниб чиқиб юргани.

Бу ҳам дипломатик маҳорат ҳисобланади.

Ўзингни қўйиб, бошқаларни дўст тутганнинг куни шу бўлади.


Ўтди ёшлик завқ билан, гоҳи тўполон билан,
Гоҳида яхши билан, гоҳида ёмон билан,
Айро ҳам тушдим баъзан¸ қалб билан имон билан,
Лекин сени йўқотдим, биринчи муҳаббатим,
Мангу ғафлатда қотдим, биринчи муҳаббатим.

Холбуки орзулардан жудо ҳам бўлганим йўқ,
Юлдуздай куйганим йўқ, ой каби тўлганим йўқ.
Эрта хазон гул каби сарғайиб, сўлганим йўқ,
Сени эслаб йиғлайман, биринчи муҳаббатим,
Эслаб бағрим тиғлайман, биринчи муҳаббатим.

Йўлин йўқотса одам – муҳаббатга суянгай,
Ғуссага ботса одам – муҳаббатга суянгай,
Чорасиз қотса одам – муҳаббатга суянгай,
Мен кимга суянгайман, биринчи муҳаббатим,
Фақат эслаб ёнгайман, биринчи муҳаббатим.

Нидо бергил, қайдасан, шарпангга қулоқ тутдим,
Сирли тушлар кўриб мен бор дунёни унутдим,
Тонгда туриб номингга ушбу шеъримни битдим,
Дилдаги охим менинг, биринчи муҳаббатим,
Ёлғиз Оллоҳим менинг, биринчи муҳаббатим.

Абдулла Орипов


Ассалому алайкум, ҳурматли дўстлар, азизлар!

Барчангизни Рамазон ойи билан муборакбот этаман. Ушбу улуғ ойда ўзингиз, оила аъзоларингиз ва барчанинг саъй-ҳаракатларига барака сўраб, бу ойда ўзлаштирган гўзал амалларингизнинг хулқингизга айланишини тилаб қоламан.

Ҳақиқатан, охирги йилларда юртимизда Рамазон ойи янада файзли, жамоавий ибодатлар тартибли ўтяпти.

Шайхимиз Нуриддин Холиқназар ҳазратлари айтганларидек, масъуллар бу борада барча ишларни бажармоқдалар.

Мусулмон халқимизнинг ҳам бу тартиб-интизом, ўзаро тушуниш ва ишонч асосига қурилган муносабатлари гўзал хулқининг намойиши бўлади.

Бундан ташқари, жамоавий ва расмий тадбирлардаги ҳамжиҳатлик миллий бирдамлик ва меҳр-муҳаббатга замин яратади.

Форобий, Ибн Сино каби буюк алломаларимиз бундай жамоавий ибодатлардан мана шундай ижтимоий манфаатлар кўзланганини ҳам алоҳида таъкидлаганлар.

Жамоавий ибодатлардан фақат шахсий манфаатлар кўзланганида, одам жамланишига эҳтиёж бўлмасди.

Шунинг учун, жамоавий ибодат ва расм-русумлар жамиятнинг риояси қилиниши, ижтимоийлашув, ўзаро меҳр-муҳаббат ва англашувга хизмат қилиши керак.

Муфтий ҳазратимиз таровеҳ намозларининг ана шундай жиҳатларини ёритиб берибдилар.

Аллоҳ таоло ушбу ойнинг барокатидан хатоларимизни ўчирсин, ўзаро муҳаббатли қилсин ва миллий бирдамлигимизни янада қувватлантирсин.

Ҳурмат билан,

Саид Комил Муҳаммад Карим


Shayx Nuriddin Xoliqnazar dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#ramazon
#muftiy_minbari

🌙 РАМАЗОН МЕҲР-МУРУВВАТ ОЙИДИР
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


Техника мўжизасини кўрганману, аммо бунақасини... — Ваканда форева!


Қўшимча маълумот учун қуйидаги пост билан танишишни тавсия қиламан.

Бу билан менинг нима демоқчилигим муҳим эмас, сизнинг қандай тушинганингмз муҳим.

Шунинг учун чуқур таҳлил қилиш ишини сизга қолдираман.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.