Postlar filtri


Mubaşşir Ahmad dan repost
БИЗ КИММИЗ ЎЗИ?!

Ўзимизнинг кўчамизга асфалт қилдира олмай, лой кечиб юришга рози бўламизу, душманларимизга бойликларимизни шимилдириқ эвазига берворишга кўнамизу, аммо "Жўлоний Сурияни бошқара олмайди", "Фаластин-исроил сулҳи мени қониқтирмади", "Эрдўғон диктатор" дея бошқаларнинг муаммоларига жуда юқоридан қараймиз, гўё масалалар бизнинг фикримизга қараб қолгандек.

Менинг бундай норозилигим сабаби оддий. Ўзимизга қарайлик, ўзим кимман дейлик, ўзимизнинг муаммоларимизни ечайлик. Шунда ишлар ҳал бўлиб, бошқаларга ҳам овозимиз ва кучимиз етади.

Сурат "Финжон ичра бўрон" деб номланади. Даъволаримиз глобал, аммо кучи финжондан ташқарига чиқмайди, ярим чақалик. Аммо узр лекин.

@MubashshirAhmad


Mubaşşir Ahmad dan repost
ҲАМАС эътирофи:

"Жазоир, Хитой, Россия, Туркия, Жанубий Африка, Ўзбекистон ва Испанияга Ғазодаги мазлумларнинг ҳуқуқларини қўллаб-қувватлашда адолатли позицияни эгаллаган барча давлатларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз."

© Gorizont

@MubashshirAhmad


Mubaşşir Ahmad dan repost
Ўтган асрнинг тўқсонинчи йилларидаги миллий уйғониш ва миллий ғоя ҳозиргидан кўра анча кучли, мазмунли ва юксак бўлган:
1. Эрк ва мустақиллик учун чанқоқлик жуда кучли, миллат эса саводли ва савияли эди. Собиқ иттифоқ мустабид ва зулмат эканини кўпчилик тушунган бўлган. Ҳозир руспарастлик ва мустақилликдан безиш анча сезиларли.
2. Тил, Орол муаммоси, мустақил яшаш орзуси ва очиқ дунёнинг жилваси каби анчайин кучли ғоялвр бўлган. Ҳозир мазкур оҳанграболар ўз куч ва қувватини йўқотган ёки сўндирилган. Мусаффо ғоялар хиралаштирилган ё обрўсизлантирилган.
3. Кучли шахсиятлар ва кучли жамият бўлган. Халқнинг виждони - Ёзувчилар уюшмаси йўналтирувчи, забардаст диний олимлар эргашилувчи, миллий ва демократик ҳаракатлар эса янги, обрўсизлантирилмаган ва иштиёқли бўлган. Ҳатто санъат ҳам эркка чорлаган. Биргина Дадахон Ҳасановнинг "Нега йиғламайсан, она Туркистон" қўшиғи миллатга қанчалар мотивация берган. Ҳозир шулардан бирортаси қолмаган ёки қолдирилмаган.
4. Миллатнинг руҳи, орзу-умидлари ҳозир анча синган. У тушкун, хорғин ва энг асосийси савиясиз. Кўпроқ тўдани англатади. Пароканда ва ҳайрон.

Шу маънода олдинги тўлқинни миллий уйғониш даври дейилса, ҳозиргисини эса миллий мудраш-ғафлат ё таназзул даври деса ҳам бўлади.

Кўп жиҳатларни ва батасил ёзсам бўлади. Шунчаки эриндим ва энди бефойда.Фақат бир нарса қолди. Касаллигимиз ташхисини тўғри қўйиш, ўзликни (тўғрироғи унинг таназзул ва инқирозини) англаш ва буни тан олиш. Шунда умумий тавба даври бошланади ва яна қайта уйғониш мумкин.

17.01.2023 й.

@MubashshirAhmad


Azon Global — Муқобил ахборот-таҳлилий канали dan repost
«Биз синмадик». Аллоҳнинг асл бандаларига хос дил изҳорлари

470 кунлик қирғинлар бизни чарчатди, лекин биз синмадик. Ота-онамиздан, қариндошларимиздан, дўстларимиздан ажралдик, лекин биз тушкунликка тушиб қолмадик.

Бу йўлда боримизни бердик, лекин мағлуб бўлмадик. Бошимиз узра тонналаб бомбалар ёғдиришди. Совуқ кунларда чодирларда яшадик, лекин улар барибир бизни синдира олишмади. Ёвуз душманлар бизни ҳар томондан қуршаб олишди, лекин барибир енга олишмади.

Биз очлик ва ташналикдан ўлаётган эдик, лекин фақат Аллоҳга дуо қилардик. Бу сатрларни ёзар эканман, сулҳдан кейин ўзим кабилар билан қаерга боришимизни билмайман. Фақат бизни сўнгги нафасимизгача ўзларига қул қила олмасликларини биламан.

Чунки биз Аллоҳнинг қулларимиз. У Зот энг яхши ҳомий ва ёрдамчидир.

✏️ «Ал-Жазира»нинг Ғазодаги мухбири Анас ал-Шариф


Abror Muhtor Aliy bilan tushlarimda juda kop suhbat qilganmiz alhamdulillah


Tushumda Abror Muhtor Aliy bilan rosa suhbat qilibmiz

Mani qiynagan mavzu boridi shu boyicha savolimga javob beribdilar alhamdulillah

Suhbat malhamatul kubro haqida ketdi…


Ҳикмат истаганга... dan repost
#ЯХШИЛИК ВА #ЁМОНЛИК

Бахт, дейди Форобий, улкан яхшиликдир. Бахтга эришишга восита бўладиган ҳамма нарса ҳам яхшилик ҳисобланади. Улар ўзича эмас, балки айнан бахтга эришишга восита бўлгани учун ҳам яхшилик ҳисобланади. Бахтдан тўсадиган нарсалар эса ёмонлик ҳисобланади.

Форобий, инсонни бахтга етакловчи яхшиликлар ёки ундан тўсадиган ёмонликларни икки хил турга бўлади. Инсон бахтга эришиши учун хизмат қиладиган ёки ундан тўсадиган табиатдаги барча нарсалар табиатан яхши ёки ёмон нарсалар ҳисобланади. Инсон ўз иродасига кўра амалга оширган ишлар иродавий яхшиликлар ёки иродавий ёмонликлар дейилади.

Инсоннинг ўзидаги туғма истак яхшиликларнинг бахтга элтувчи нарсалар эканлиги туфайли ҳам уларни истайди. Инсон ўзидаги ақлий қобилияти билан бахтга эришиш учун қандай яхшиликларни қилиш кераклиги ҳақида фикр юритади. Унинг тафаккуридан ҳосил бўлган хулосага кўра, тана аъзолари ёрдамида ўша яхши ишларни бажаради. Инсон шу тариқа иродавий яхшиликларни ҳосил қилган бўлади.

Иродавий ёмонликлар ҳам, ҳудди юқоридагидек, инсоннинг ақлий қобилияти туфайли вужудга келади. Бироқ, инсон бахт тушунчасини нотўғри тушунганда иродавий ёмонликлар содир бўлади. Турли инсонлар турли хил нарсаларни ўз ҳаётларининг асосий ғояси ва ҳаётий мақсадига айлантирадилар. Бунга, дунёвий лаззатлар, манфаатлар, ҳурмат-эҳтиром ёки шунга ўхшаш нарсалар киради. Форобий инсоннинг ақлий фаолияти оқсаб турганида, у бахт нима эканлиги ҳақида тўлиқ хулоса чиқармасдан туриб, унга шошилади ва натижада ҳақиқий бахтни эмас, балки дунёвий лаззатлар, манфаатлар, ғалаба ёки ҳурмат-эҳтиром каби нарсаларни бахт деб ўйлаб, уларга эришишни ўзининг ҳаётий мақсадига айлантиради. “Инсон шошқалоқ яралган”, деб шунга айтилса керак. Шу тариқа, инсон ёлғон бахтга интилади, унга эришиш йўлларини қидиради, ҳаёл ва ҳиссий қувватлари ёрдамида унга олиб борадиган амалларни бажаради. Барча ёмонликлар шундай содир бўлади.

Бундан ташқари, баъзан инсон ҳақиқий бахтнинг нима эканлигини тўғри топса ҳам, унга эришишни ўзининг ҳаётий мақсадига айлантирмайди, ёки ҳақиқий бахтга эришишни чин кўнгилдан истамайди. Бунинг ўрнига, ҳақиқий бахт қолиб, бошқа нарсаларни ҳаётий мақсадига айлантиради ва унга эришиш йўлларини қидиради. Шундай ҳолатда ҳам барча ёмонликлар содир бўлади.

Форобий юқоридагидек тушунтиришлар орқали дунёда турли миллатларнинг мавжудлигини айнан инсоннинг ақлий фаолияти билан боғлиқлигини, инсон ўз ақли ёрдамида ҳақиқий бахтни топиши ёки сохта бахтни ўзининг ҳаётий мақсадига айлантириши орқали яхши ёки ёмон амалларнинг содир бўлиши билан изоҳлайди.

Фазилатли ёки унинг зидди бўлган миллатларнинг шаклланиши инсоннинг айнан нимани бахт деб ўйлаши ва унга эришишни мақсад қилиши билан боғлиқлиги маълум бўлди.


Azon Global — Муқобил ахборот-таҳлилий канали dan repost
Улардан кейинги келганлар: "Эй Роббимиз, бизни ва биздан аввал иймон билан ўтган биродарларимизни мағфират қилгин, иймон келтирганларга қалбимизда нафрат (пайдо) қилмагин. Эй Роббимиз, албатта, Сен шафқатли ва меҳрибонсан", дерлар

Ҳашр сураси 10-оят

©️Azon Global


Ҳикмат истаганга... dan repost
#ҲАҚИҚИЙ_БАХТ

Форобийнинг фикрига кўра, ҳақиқий бахт инсон эришиши мумкин бўлган энг улкан яхшилик ва камолотдир. Моҳиятан барча яхшиликлар орасида энг улуғи, энг юксаки ва энг яхшиси ҳақиқий бахтдир. Бироқ, у қандай бўлади?

Мумтоз манбаларда “саодат” шаклида келадиган бахт тушунчаси “саъд” сўзидан олинган бўлиб, “омад, барака, ютуқ” сўзларига маънодош сўз ҳисобланади, унинг зиддига “шақоват”, яъни бадбахтлик дейилади. Саодат инсоннинг яхши ва хайрли ҳолатга етишишини англатади. Одатда бахт-саодат тушунчаси дунё ва ундан кейинги ҳаёт билан боғлиқ мавзуларга нисбатан қўлланилади. Масалан, инсоннинг фазилатли касби, баракали уйи, яхши улови ва яхши қўшниларининг бўлишига саодат дейилган.

Қадимдан айрим мутафаккир ва файласуфлар бахт-саодатни инсоннинг ҳаётий мақсади деб таълим берганлар. Юнон файласуфи Афлотунга кўра, бахт-саодат инсоннинг тўғрилиги ва адолатидан, бадбахтлик эса, исроф ва адолатсизликдан пайдо бўлади. Эпикур эса, бахт-саодатни танада оғриқнинг йўқлиги ва қалбда ташвишнинг бўлмаслиги сифатида таърифлайди. Аристотель бахт-саодатни инсоннинг энг юксак мақсади эканлигини, бироқ унинг инсонларга кўра фарқланишини таъкидлаган. Инсон ақлий мавжудот бўлгани боис, унинг ҳатти-ҳаракатлари ақлга мос келишига қараб бахтли бўлади. Аристотелга кўра, бахт инсон руҳининг ақл ва фазилатга уйғун ҳаракатланишидир. Энг олий бахт-саодат, Аристотель наздида, инсоннинг энг юксак ақлий тафаккур ва билимга эга бўлган ҳолидир. Зеро ақл инсоннинг энг улуғ ҳислатидир.

Шарқ фалсафасида бахт-саодат мавзусини биринчилардан бўлиб чуқур ўрганган Форобий, ўзининг “Фазилатли шаҳар аҳлининг мафкураси” асарида, бахт-саодатни “инсон нафсининг модда-материяга муҳтож бўлмайдиган даражада камолотга эришуви” сифатида таърифлаган. Форобийга кўра, инсон ўзидаги билим ва фазилатлар туфайли камолотга эришиши ортидан самовий ақл ҳузурига кўтарилиш билан ҳақиқий бахт-саодатга эришади. Бахт-саодат барча яхшиликларнинг энг фазилатлиси ва энг юксак мақсаддир. Форобийга кўра, бахт-саодат якка шахсларнинг эмас, жамиятнинг ҳам ниҳоий мақсадидир. Шунинг учун ҳам, Форобий, фазилатли давлатнинг аҳолиси ўзаро кўмак, машварат ва ҳамжиҳатлик билан бахт-саодатга эришишини таъкидлайди.

Ибн Сино ҳам, Форобий сингари, ҳақиқий бахт-саодатни инсоннинг кейинги оламда ҳис қилиши мумкин бўлган энг юксак ҳолат, деб баҳолайди. Ибн Сино инсоннинг ақлий тафаккури туфайли эришиши мумкин бўлган бундай бахтни тана лаззатларидан олий ҳис эканлигини тушунтиради. Бироқ, бундай юксак бахт-саодатга эришув учун соғлом тафаккурдан ташқари, ахлоқий фазилатлар ва яхши амалларни бажариш ҳам талаб этилади, дейди олим.

Имом Ғаззолий эса, инсоннинг энг юксак бахт-саодатини ўз яратувчисини таниш эканлигини айтади. Олимга кўра, энг юксак саодат инсоннинг кейинги оламда яратувчи ҳақидаги маърифатга етишишидир.

Шу тариқа, Форобий, инсон эришиши мумкин бўлган ҳақиқий энг олий-бахт саодат, деб унинг энг камолотга эришган ҳолати, самовий ақлий ҳолатга эришуви деб билади. Мана шу ҳолат ҳақиқатда бахт бўлган бахтдир. Инсониятнинг бутун сайъ-ҳаракатлари мана шу бахтга эришишга қаратилган бўлади. Инсон қидирган ва излаган, қўлга киритишни хоҳлаган барча яхшилик ва фазилатлар айнан ушбу бахтни қўлга киритиш учун талаб қилинган бўлади. Инсон бундай энг олий бахт-саодатга етишганда, барча сайъ-ҳаракатларини тўхтатади. Бундай бахтга етишиш, дейди Форобий, бу ҳаётда эмас, балки бу ҳаётдан кейин келадиган кейинги ҳаётда содир бўлади. Ана шу “энг олий бахт-саодат” деб аталади.


Mubaşşir Ahmad dan repost
Лаҳвбошиларга★ уйғоқларни ухлатишга бор имконият берилаётган бир вақтда, биз мудраганларни уйғотишдан ман этилмоқдамиз.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий

лаҳвбоши - ўйин-кулгу, кўнгилхушлик ва бекорчилик ташкилотчилари.

@MubashshirAhmad


Ҳикмат истаганга... dan repost
#ФАЗИЛАТ

Фазилат ҳақида сўз борганда, Форобийнинг наздида ушбу тушунча қандай экалигини таъкидлаб ўтиш лозим. Чунки, турли мутафаккир ва олимлар фазилат ҳақида турлича қарашда бўлганлар.

Мисол учун, Аристотель фазилат деб ўрта йўлни ёки икки зид маънодаги хислатнинг ўртасидаги мувозанатни назарда тутган. Аристотель сахийлик фазилатини хасислик (камлик) ва исрофгарчилик (ортиқча) ўртасидаги энг яхши ҳолат, деб таъкидлаган.

Афлотун эса, фазилатни руҳнинг уйғунлиги ва жамиятда адолатнинг қарор топиши билан боғлайди. Унга кўра, инсонда тўрт муҳим фазилат бўлиб, булар донолик, жасорат, нафсни тийиш ва адолатдир.

Фазилат сўзи араб тилида “ортиш, ўсиш, зиёда бўлиш, устун бўлиш” каби маъноларда келувчи “фазл” сўзидан олингандир. Исфаҳоний, фазилат тушунчасини “бирор шахсни бошқалардан устун ва имтиёзли бўлишини таъминлайдиган ҳолат, инсонни бахтга элтувчи нарса” деб таъриф этиб, ушбу ҳислатнинг зиддига “разолат” деб аталишини маълум қилган.

Шарқ адабиётида фазилат сўзи “бирор шахс ёки нарсани бошқаладан устун қилувчи хусусиятлари” маъносида иш-ҳаракатлар, вақт-замон, шахслар, қавмлар, миллатлар, жой-маконларга нисбатан, уларнинг бошқа турдошларидан устун ёки аъло эканлигини билдириш учун ифодаланган.

Форобий эса, фазилатлар дейилганда инсонни энг олий бахт-саодатга эришишига кўмакчи бўладиган ҳислатлар ва ишларни назарда тутади. У “Бахтга етишиш” номли асарида жамиятларни дунё ҳаётида дунёвий бахт ва охират ҳаётида ниҳоий бахт-саодатга элтувчи ҳислатлар сифатида назарий фазилатлар, фикрий фазилатлар, ахлоқий фазилатлар ва амалий саноатларни санайди.

Назарий фазилатлар инсоннинг ақлий салоҳиятининг нарса ва ҳодисаларнинг ҳақиқатини ўрганиши натижасида вужудга келган зеҳннинг илғорлиги ва билимнинг зиёдалигидир.

Фикрий фазилатлар инсоннинг тафаккур салоҳиятини шахс, жамияти ва давлат учун энг фойдали ва манфаатли бўлган нарсаларни ижод қилиш ва кашф этиш учун йўналтирган сайъ-ҳаракатларидир. Фақат, инсоннинг ижоди ёки кашфиёти эзгу ишларга қаратилгандагина фазилат, акси тақдирда разолат ҳисобланади.

Аҳлоқий фазилатлар сифатида, Форобий Аристотель сингари нафснинг ҳаддан ошиқчалик ёки ўта етишмовчилик каби икки разил ҳислатларнинг ўртасидаги мувозанатли йўл эканлигини таъкидлайди.

Назарий, фикрий ва аҳлоқий фазилатлар қаторида, Форобий, инсонинг турли соҳаларда энг зарур малакат ва маҳоратларни билишини амалий фазилатлар сифатида кўради.

Ҳақиқий бахт — Форобийнинг таълимотига кўра — инсон эришиши мумкин бўлган энг улкан яхшиликдир. Инсон бахтга фақат фазилатлар орқали етишиши мумкин.

Демак фозил раҳнамо жамиятни ҳақиқий бахтга етакловчи раҳнамодир. Фазилатли бошқарув эса, жамиятни ҳақиқий бахтга олиб борувчи бошқарув тизимидир.


Ҳикмат истаганга... dan repost
#ЖОҲИЛОНА_БАХТ

Форобий ақли соғлом инсоннинг ҳар бир ҳатти-ҳаракати бахтга эришувга қаратилган бўлишини таъкидлайди. У бахтни инсоннинг энг юксак камолоти деб таърифлайди. Шунинг учун ҳам, инсон бахтга эришишни ҳаётий мақсадига айлантириши керак дейди.

Бироқ, ҳамма инсон ҳам ақлий салоҳиятда бирдек бўлмагани боис, ҳамма ҳам ҳақиқий бахт нима эканлигини билавермайди, дейди. Баъзи инсонлар дунёвий лаззатлар, шон-шуҳрат, устунлик ёки ғалаба туйғусини ҳақиқий бахт деб адашадилар. Буларнинг барчаси жоҳилона бахт тушунчасидир, деб таъкидлайди.

Форобий наздида ҳақиқий бахт, инсоннинг барча муҳтожликлардаг ҳалос бўлиб, ўз яратувчисига етишидир.

Бироқ, одамлар дунёда жоҳилона бахтлардан бирини ўзининг ҳаётий мақсадига айлантирадилар. Ана шундай жоҳилона бахтлар турларидан бири ғалаба ёки устунлик туйғусидир.

Баъзан ҳаётта ҳам, ижтимоий тармоқда ҳам ҳаёти учун заррача аҳамиятсиз мавзуларда тарафкашлик қилиб, бир-бирларига телефон рақамларини қолдириб, гаплашиб олиш чақириғида бўлган муносабатларни кўряпман. Ҳатто, йўлда автомобилда ногоҳон сиқилиб қолганда, эринмай қувиб ўтиб, қайта сиқиб кетиш каби бахтиёрлик ҳислари ҳам бор.

Мана шундай муносабатларга киришишдан кўзланган мақсадни тушунмайман. Сенинг дунёдаги кичик масалалар бўйича устунликка бўлган бунчалик ўчлигинг сенга охиратда нима беради? Устунлигингни кўрсатиш учун бунча ҳаракат қилмасанг?

Шу билан ўзингни бахтли ҳис қиляпсанми?!




Mubaşşir Ahmad dan repost
Дин воситасида тараққий этган миллат, динни инкор этган пайтда ортга кетиб, илк даврига қайтиши муқаррардир.

Аллома Муҳаммад Саид Рамазон Бутий раҳимаҳуллоҳ

@Mubashshirahmad


Mubaşşir Ahmad dan repost
Агар исломга жонингиз куйишини, унинг учун қайғуришни хоҳласангиз:
Аввало ўзингиз учун қайғуринг!
Гуноҳларингиздан, бузилишларингиздан хавф қилинг!
Аллоҳ таолонинг динини ўзгартирганингиздан, алиштирганингиздан қайғуга тушинг!
Аллоҳ таоло билан муомалада рост бўлмаганингиздан қўрқинг!

Аллома, имом Муҳаммад Саид Рамазон Бутий

@Mubashshirahmad




Mubaşşir Ahmad dan repost
Қалбингдан фатво сўра...

Сўровчи яхшилик ҳақида сўраганида ислом Пайғамбари: "Қалбингдан сўра...", деб, бу жавобни қон тўкишни ҳалол биладиган ва ҳуқуқларга суиқасд қиладиган жиноятчига ҳадя ўлароқ тақдим этмадилар. Қалблари гуноҳи кабираларни бемалол сиғдирадиганлар қанчалар бисёр!

Бу эзгу жавобни у зот сағира гуноҳдан ҳам сесканадиган, фитрати соғлом, жавҳари шаффоф ва эзгулик ошиқига айтганлар.
Пайғамбари карим бу одамни савол бериш ва фатво кутиш машаққатидан халос этмоқни истаганлар, қачон ишлар олдида иштибоҳли бўлганда қалбига боқишига ҳамда муфтийлар фатво берса-да, унинг (қалбининг) жавобидан хотиржам бўлишини хоҳлаганлар.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий,"Ҳаётингни янгидан бошла" китобидан

@Mubashshirahmad


Ҳикмат истаганга... dan repost
#САОДАТ

Миллатмизда одоб-аҳлоқ, яхшилик ва ёмонлик каби тушунчалар бузилиб кетаётгани ҳақида юқорида ёзган эдим.

Миллатнинг шаклланишида одоб-аҳлоқ тушунчаси марказий ўринни тутар экан, унинг қоидаларини илм-фан нуқтаи назаридан қандай белгилаймиз, деган савол бўлиши турган гап.

Жамиятда яхши ва ёмон амалларни аниқ кўрсатиб берувчи қоидалар миллий ғоя ва миллий мақсад тушунчасидан келиб чиқади.

Одамларнинг жамият бўлиб бирлашишига ва ўзаро кўмаклашишига ягона мақсад сабаб бўлади. Булар турлича бўлиши мумкин. Масалан, мустақилликка эришиш, фаровон жамиятни барпо этиш, илм-фанни ривожлантириш каби.

Жамият ўзи учун бахт деб билган ана шундай мақсадлардан бирини танлаб, унга эришиш йўлида ҳаракат қилади.

Ижтимоий одоб-аҳлоқ тушунчаси мана шу мақсад ва ғоя устида барпо бўлади. Форобийнинг фикрича, инсоннинг ўз мақсадига элтувчи қобилиятлари уч хил бўлиб, булар жисмоний ҳаракатлар, руҳий ҳолат ва ақлий фаолият ҳисобланади.

Инсон, ва табиийки инсонлардан таркиб топган жамият ҳам, ўз мақсадига эришиш учун мана шу қобилиятлардан унумли фойдаланади.

Одоб-аҳлоқ ва этика олимларининг фикрича, инсон ва жамиятни ўз мақсадига эришишига ёрдам берувчи амаллар фазилатли ва яхши амаллар, уни бу мақсаддан чалғитувчи амаллар жоҳилона ёки ёмон амаллар ҳисобланади.

Демак, бизни миллий мақсадимизга етакловчи ҳаракатлар, руҳий ва маънавий ҳолатлар ва ақлий фаолиятлар миллатимизга хос фазилатли амаллар ҳисобланади.

Бизни миллий мақсаддан чалғитувчи ҳатти-ҳаракатлар, маънавий ва ақлий фаолиятлар ёмон ва аҳлоқсиз амаллар ҳисобланади.

Форобий ва Ибн Сино каби мутафаккирларнинг миллий мақсади жамиятни энг олий бахт-саодатга етишуви бўлиб, бундай юксак саодат кейинги дунёда бўлишини таъкидлаганлар.

Шунинг учун ҳам, улуғ мутафаккирлар наздида жамиятни кейинги ҳаётдаги абадий бахтга етакловчи ҳаракат, руҳий ҳолат ва ақлий фаолиятлар фазилатлар ҳисобланиб, одобдан саналган. Ибн Сино, ҳатто, инсон фақатгина руҳий ҳолатини поклаган ва камолотга етиштиргандагина олий бахт-саодатга эришуви мумкинлигига алоҳида урғу берган.

Ибн Холдун эса, бу дунёга ўринбосар (халифа) бўлиб уни обод қилиш ҳам инсон зотининг маънавий вазифаси эканлигини таъкидлаб, жамият мана шу улуғ мақсад йўлида ҳаракатланиши зарурлигини уқтирган.

Шунинг учун ҳам, Ибн Сино, бу дунёни обод қилишдек улуғвор мақсадга хизмат қилмайдиган дангасалик ва боқимандаликни ёмон амаллардан санаб, давлат бундай одамларни меҳнатга мажбурлаши зарурлигини билдирган.

Ер юзининг обод бўлиши ижтимоий вазифа бўлгани ва инсон зотининг кўпчилик бўлиб ҳаракатланишини талаб этгани учун ҳам, Ибн Сино, соғлом оила қуришга бефарқ бўлган (латта) эркакларни маломат қилиб, уларга беписанд бўлган.

Энг олий саодат деганда шуни назарда тутишимиз керакки, мантиқан унинг ўзи инсонларга энг улкан бахтни келтириши керак. Баъзи бахт деб билган нарсаларимиз аслида бахт бўлмай, бахтга элтувчи воситалар ҳисобланади. Масалан, моддий бойликни олайлик, унинг ўзи инсонга ҳеч нима бермайди, балки инсон у орқали ўзига манфаатли нарсаларни сотиб олиши мумкин бўлгани учун ҳам уларнинг қиймати мавжуд.

Шу тариқа, миллий мақсадимизга ойдинлик киритсак, миллий одоб-аҳлоқ қоидаларимиз ҳам ўз-ўзидан аён бўлади.

Миллий мақсадимиз нима? Биз ягона жамият сифатида интилаётган олий бахт нима?

"Янги Ўзбекистон" ғоясими? Йўқ. Бу ғоянинг ўзи бахт эмас, балки бахтга олиб борувчи воситадир. Бахт масалан Янги Ўзбекистонда кутилаётган фаровон ҳаётдир?

Ушбу фаровон ҳаётнинг таърифи қандай?! Унда инсоннинг ўрни қандай?

Мана шу саволга жавоблар жамиятимиздаги барча ижтимоий муносабатларнинг одоб-аҳлоқ мезонларини белгилаб беради.

Муҳим савол эса энди келади.
Биз кўзлаган мана шу фаровон ҳаётга ўзимиз эмас, зурриёдларимиз етишадиган бўлса, фалсафий жиҳатдан олий саодатга улар етишган бўлади.

Бизнинг насл унда бахтга қандай эришади ёки бахтга эришмай ўлиб кетадими?!

Шунда, беихтиёр Форобий ва Ибн Синонинг энг олий бахт-саодат ҳақидаги тушунчаси ёдга келади.

Демак, Форобий ва Ибн Сино миллатидаги одоб-аҳлоқ қоидалари айнан шу онда яшаб турган бизни энг олий саодатга эриштириши мумкин бўлган реал қоидалар эканлиги маълум бўлади.


Narigi nomerim udalit bopketti ozidan ozi
@xnf_8008

Shu akkauntdaman


Ҳикмат истаганга... dan repost
Янги йил байрамининг халқимизда кенг оммалашиб кетишига сабаб, совет даврида унинг мактаб ва боғчаларда мажбуран нишонлангани деб ҳисоблайман.

Болаларнинг онгини ёшликдан ўзбек миллатига янги бўлган советча байрам билан шакллантириш натижасида, арча Қорбобо, қорқиз, ялмоғиз каби ўрис фольклор персонажлари бизнинг халқимизнинг онгида "маҳаллийлашиб" қолган.

Миллат онгини шакллантиришда боғча ва мактаб муҳим босқич ҳисобланади. Хабарларга кўра, шунинг учун ҳам Туркия таълим вазирлиги давлат мактабларида Санта Клаус ва арчалар билан янги йилни нишонлашни "миллий қадриятларимизга зид" деб тақиқлабди.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.