"Asakabank" AJ Matbuot kotibi


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


"Asakabank" AJ Boshqaruv Raisi Matbuot kotibining telegramdagi rasmiy sahifasi
Veb-sayt: http://asakabank.uz/uz/press-center/news-and-notifications

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🌍”Umumjahon pul haftaligi – 2025” doirasida Jizzaxda “Ochiq eshiklar kuni” bo‘lib o‘tdi

📣2025-yilgi “Umumjahon pul haftaligi” (Global Money Week – 2025) doirasida Jizzax viloyatidagi 1-sonli hamda Sharof Rashidov tumanidagi 5-, 6- va 16-sonli umumta'lim maktablarining o‘quvchilari uchun Jizzax Bank xizmatlari markazida “Ochiq eshiklar kuni” tadbiri tashkil etildi.

💰Mazkur tadbir doirasida o‘quvchilarga bank tizimining faoliyati, moliyaviy savodxonlikning ahamiyati, kundalik hayotda pul bilan to‘g‘ri muomala qilish qoidalari, jamg‘arma va byudjet tushunchalari haqida batafsil ma’lumotlar berildi. Shuningdek, bolalar interaktiv o‘yinlar va savol-javoblar orqali bilimlarini mustahkamlash imkoniyatiga ega bo‘lishdi.

🎓Tadbirning asosiy maqsadi — yosh avlodda moliyaviy madaniyatni shakllantirish, ularni tejamkorlik va mas’uliyatli moliyaviy qarorlar qabul qilishga o‘rgatishdan iboratdir.

#Asakabank
#GlobalMoneyWeek2025 #MoliyaviySavodxonlik
#OchiqEshiklarKuni
#YoshlarKelajagimiz
#Finlit


“Moliyaviy savodxonlik bo‘yicha eng yaxshi o‘qituvchi” tanlovi g‘oliblari aniqlandi!

O‘zbekiston Respublikasi Markaziy banki tomonidan “Umumjahon pul haftaligi” doirasida o‘tkazilgan “Moliyaviy savodxonlik bo‘yicha eng yaxshi o‘qituvchi” tanlovining Jizzax viloyati bo‘yicha hududiy bosqichi o‘z yakuniga yetdi.

Tanlovda ishtirok etgan pedagoglar moliyaviy savodxonlikni oshirish borasidagi yondashuvlari, ijodiy metodlari va dars ishlanmalarini namoyish etdilar.

Hududiy bosqich natijalariga ko‘ra quyidagi o‘qituvchilar faxrli o‘rinlarni egalladilar:

🥇1-o‘rin – Xidirova Pokiza Shamsiddinovna, Jizzax shahridagi 1-sonli umumta’lim maktabi o‘qituvchisi
🥈2-o‘rin – Uroqova Yulduz Sobir qizi, Sh.Rashidov tumanidagi 16-sonli umumta’lim maktabi o‘qituvchisi

G‘oliblar Markaziy bank Jizzax viloyat bosh boshqarmasi tomonidan diplom va esdalik sovg‘alari bilan taqdirlandilar.

Ushbu ishtirokchilar endi respublika bosqichida Jizzax viloyati sharafini himoya qilishadi.

Tabriklaymiz!
#MoliyaviySavodxonlik #MarkaziyBank


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🏦 Асакабанкда янгиланган Кузатув Кенгашининг илк йиғилиши бўлиб ўтди

2025 йил 17 апрель куни “Асакабанк” акциядорлик жамияти Кузатув Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда янгиланган таркибдаги Кенгаш аъзолари, жумладан мустақил аъзолар иштирок этди. Кун тартибидан банк фаолиятини трансформация қилиш, стратегик ривожланишга оид устувор йўналишлар ва операцион самарадорликни ошириш масалалари ўрин олди.

Йиғилишда банк фаолиятини янада трансформация қилиш, стратегик ривожланишнинг устувор йўналишлари ҳамда операцион самарадорликни оширишга қаратилган ташаббуслар муҳокама қилинди. Шу билан бирга, банкнинг таркибий тузилмалари ўзларининг фаолиятлари тўғрисидаги батафсил маълумотларни тақдим қилди.

🏦 Асакабанк барқарор ривожланиш стратегиясини изчил амалга оширишда давом этади. Банк мижозлар эҳтиёжларига мос равишда сифатли молиявий хизматларни тақдим этиш, инновацион ечимлар жорий этиш ва бозорда ўзининг мустаҳкам позициясини янада кучайтиришни мақсад қилган.


Shavkat Mirziyoyev_press-service dan repost
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида дунёда юз бераётган иқтисодий тебранишларнинг мамлакатимиз тармоқларга таъсирини камайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Под председательством Президента Шавката Мирзиёева состоялось видеоселекторное совещание по обсуждению мер, направленных на снижение негативного влияния глобальных экономических колебаний на отрасли нашей страны.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #barqarorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


🏦 Асакабанк — Ўзбекистоннинг энг ишончли учта банкидан бири!

🏦 Bankers.uz нашри томонидан 2025 йил учун тузилган “Энг ишончли банклар” рейтингида “Асакабанк” АЖ мамлакатимизда фаолият юритаётган 36 та тижорат банки орасида кучли учликка кирди!

Ушбу рейтинг тузишда банкларнинг халқаро рейтинг агентликлари (Fitch, S&P, Moody’s) томонидан берилган баҳолари, умумий активлари, устав капитали ва депозитлар ҳажми каби кўрсаткичлари инобатга олинди.

📈Асакабанкнинг халқаро рейтинглари BB- (Fitch ва S&P) ва Ba3 (Moody’s) даражасида баҳолангани, шунингдек, банкнинг 38,7 трлн сўмлик кредит портфели ва 8 трлн сўмлик умумий капитали банкнинг бозордаги барқарорлиги ва ишончлилигини яна бир бор тасдиқлайди.

🌱 Бу натижа — банкнинг стратегик йўналиши, корпоратив ва чакана мижозлар орасидаги мустаҳкам нуфузи ҳамда инновацион ёндашуви самарасидир.

🏦 Ғурур билан таъкидлаймиз: Асакабанк – нафақат автокредитлар бозоридаги етакчи, балки ишончли ҳамкор сифатида миллий молиявий тизимимизнинг муҳим суянчиғидир!


#Asakabank #ЭнгИшончлиБанк #BankersUZ #Фахр #МолиявийБарқарорлик


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🏦 "Asakabank" АЖда брифинг: 2024 йилда амалга оширилган ишлар ва 2025 йилга мўлжалланган режалар

📍 “Asakabank” АЖ Матбуот хизмати раҳбари Азизхон Анвархонов томонидан 2024 йил давомида банк томонидан аҳолига кўрсатилган хизматлар, жорий этилган янгиликлар ва келгуси йил учун белгиланган устувор вазифалар юзасидан брифинг ўтказилди.

🎙 Брифингда мижозларга кўрсатилган чакана хизматлар, рақамли молиявий ечимлар, янги маҳсулотлар ҳамда маҳаллаларда амалга оширилган лойиҳалар бўйича амалий натижалар хусусида батафсил маълумот берилди.

Ушбу видеолавҳа орқали “Asakabank” АЖнинг 2024 йилдаги фаолияти ва 2025 йилга қўйилган мақсадлар билан танишишингиз мумкин.


Жорий йилдан бошлаб томорқадан фойдаланиш бўйича янги тизим ишламоқда. Масалан, Асака тумани Оташ маҳалласидаги 810 та хонадондан 805 тасида иссиқхона бор, уларда йилига 3 марта ҳосил олинаяпти. Худди шундай, Обод маҳалласидаги 922 та хонадон эгалари иссиқхоналардан самарали фойдаланяпти.

Вилоятдаги қолган 907 та маҳаллада ҳам бу тажрибадан унумли фойдаланиш муҳимлиги қайд этилди. Мутасаддиларга Асакадаги маҳаллаларга арзон уруғ ва минерал ўғит етказиб бериш тизимини бутун республикада жорий қилиш топширилди. Бу тизим орқали уруғ ва ўғит 15 фоизгача арзон сотилмоқда.

Ўтган йилда Андижонда камбағаллик 11,9 фоиздан 9,5 фоизга тушгани билан республикада 9-ўринда турибди.

Балиқчи ва Олтинкўлда 5 гектардан иссиқхона ташкил қилиниб, 100 та эҳтиёжманд оила даромадли қилинди. Иссиқхона камбағал оилаларга 10 сотихдан икки йилга ижарага берилган. Йилига 3 марта ҳосил олиш ҳисобига ҳар бир оила 150-200 миллион сўмдан даромад топади. Тадбиркор кўчат, уруғ, ўғит ва ёқилғини етказиб бериб, ҳосилни ўзи сотиб олади.

Бу ишлар камбағаллик юқори Улуғнор, Пахтаобод, Хўжаобод, Марҳамат ва Андижон туманларида ҳам йўлга қўйилиши белгиланди. Бундай замонавий иссиқхоналарни намунавий ташкил қилган маҳалла раисларига 100 фоиз устама берилади.

Ёшларни тадбиркорлик, ердан самарали фойдаланишга ўргатиш учун аввало уларда касбий кўникмани ривожлантириш зарурлиги қайд этилди. Ҳудуд ихтисослашуви асосида мактабларда меҳнат дарслари ва касбий тўгаракалар ташкил этилади. Ушбу тўгаракларга саноат савдо ва сервис корхоналари, кластерлар мутахассислари келиб дарс ўтади.


Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov dan repost
Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятини комплекс ривожлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказмоқда.

Давлатимиз раҳбари бугунги кунда Андижонда ҳавас қилса арзигулик ўзгаришлар бўлаётганини қайд этди.

"Кеча вилоятдаги ишлар билан танишдим, оддий одамлар билан гаплашдим. Ишонч билан айтишим мумкинки, бу заминда Янги Ўзбекистон шукуҳи ҳар бир маҳалла, ҳар бир хонадонга кириб улгурган.

Бу – ислоҳотларимизнинг энг катта натижаси, десак, тўғри бўлади
",

- деди давлатимиз раҳбари.

Facebook|Instagram|X


Президент Шавкат Мирзиёев Янги Андижон шаҳридаги "Янги Ўзбекистон" боғида ўтаётган халқ сайлида сўзга чиқиб, бетакрор илмий ва ижодий мероси билан миллатимиз, халқимизни бутун дунёга тараннум этган буюк аждодимиз – Заҳириддин Муҳаммад Бобур хотирасини абадийлаштириш мақсадида Янги Андижон шаҳарчасига Бобур шаҳри деб ном беришни таклиф қилди.

"Ишончим комил, бу ташаббус ҳар томонлама халқимизнинг кўнглидаги иш бўлади. Нега деганда, ҳазрати Бобур – жаҳон тарихида камдан-кам учрайдиган шундай беназир, улуғ зотки, унинг шарафига нафақат кўча ва майдонлар, боғу роғлар, балки алоҳида шаҳар бунёд этсак, албатта арзийди.

Нега деганда, Бобур Мирзо – Темурийлар Ренессансининг муносиб давомчиси, илм-фан, маданият, санъат ва адабиёт, истеъдод ҳомийси бўлган буюк шахсдир.

Унинг ёшлик пайтларидан юртда тинчлик ва адолат ўрнатиш учун олиб борган курашлари, бу йўлда кўрсатган мардлик ва жасорати фидойилик ва ватанпарварлик мактабидир.

Ҳеч шубҳасиз, қомусий билим ва тафаккур эгаси бўлган бу мумтоз аждодимизнинг биргина “Бобурнома” асари учун ҳам унинг шарафига мана шундай гўзал шаҳарчани бунёд этсак арзийди
",

- деди Президент.

Ушбу ташаббус юртдошларимиз томонидан қизғин қўллаб-қувватланди.

Facebook|Instagram|X


🏦 "Asakabank" АЖда 2024-йилда амалга оширилган ишлар ва 2025-йилдаги устувор вазифалар юзасидан брифинг бошланди

Айни дамда “Asakabank” АЖ Матбуот хизмати раҳбари Азизхон Анвархонов томонидан банк томонидан 2024-йил давомида аҳолига кўрсатилган хизматлар ҳамда 2025-йил учун белгиланган устувор режаларга бағишланган брифинг бўлиб ўтмоқда.

Унда ўтган йилдаги асосий натижалар, мижозларга тақдим этилган молиявий хизматлар, жорий этилган янги маҳсулотлар ва келгуси йилда амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар тўғрисида батафсил маълумот берилиши кўзда тутилган.

▶️Жонли эфир


🎬 “Рақамли хавфсизлик” ҳақида видео тайёрланг – ғолиб бўлинг ва қимматбаҳо совғаларни ютиб олинг! 🔐🎁

🏦 Асакабанк томонидан ёшлар ўртасида молиявий саводхонликни ошириш ва рақамли хавфсизликка эътиборни кучайтириш мақсадида видеотанлов бошланганини маълум қиламиз.

Танлов мавзуси: “Рақамли хавфсизлик”
Иштирокчилар учун ёш тоифаси: 14 ёшдан 18 ёшгача
Танлов муддати: 2025 йил 15 апрелдан 30 апрелгача

❗️ Видеога қўйиладиган талаблар:
– Давомийлиги 2 дақиқадан ошмаслиги лозим;
– Мавзуга тўлиқ мос бўлиши шарт;
– Видео охирида иштирокчининг Ф.И.Ш., яшаш манзили ва алоқа рақами кўрсатилиши зарур.

📥 Ишларни юбориш учун:
– Telegram: @hrasaka
– Телефон рақами: 97-701-80-30

🌱 Энг яхши деб топилган 3 нафар иштирокчи Асакабанк томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

🤗 Азиз ёшлар!
Рақамли хавфсизлик ҳақидаги билимларингизни ижодий ёндошувда намоён этинг ва танлов ғолиби бўлиш имкониятини қўлдан бой берманг!


#Asakabank #GlobalMoneyWeek2025 #РақамлиХавфсизлик #ИжодийТанлов #ЁшларИнициативаси


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига келди. Андижон халқаро аэропортини модернизация қилиш ишлари юзасидан ахборот берилди.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🏦 Маҳаллага кириб борган ҳар бир банкиримиз – аҳолига ишонч, тадбиркорга таянч бўлиши шарт. Биз шунга интиляпмиз!


🎥 Асакабанкнинг Андижон вилоятидаги Маҳалла банкирлари томонидан маҳаллаларда амалга оширилаётган ишлар, аҳоли ва тадбиркорлар билан юзма-юз мулоқотлар, молиявий хизматларнинг жойларда кенгайтирилаётгани, янги иш ўринлари яратилаётгани ҳамда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича амалий ташаббуслар ҳақидаги видеолавҳамизни томоша қилинг!

Бу саъй-ҳаракатлар орқали Асакабанк ҳар бир маҳаллага кириб бориб, жойлардаги аҳоли учун ишончли ҳамкор, тадбиркор учун таянч бўлиб хизмат қилишга интилмоқда.

Асосий мақсадимиз — молиявий хизматларни ҳар бир хонадонга олиб кириш!


🇺🇿 Президент Шавкат Мирзиёев бугун Андижон вилоятига ташриф буюради.

Ташриф давомида янги корхоналар фаолияти, саноат, энергетика, шаҳарсозлик ва бошқа соҳаларда амалга оширилаётган ишлар билан танишиш, жойлардаги қурилиш ва бунёдкорликни кўздан кечириш режалаштирилган.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари ҳудудни комплекс ривожлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказади.

🇺🇿 Президент Шавкат Мирзиёев сегодня посетит Андижанскую область.

В рамках поездки планируется ознакомиться с деятельностью новых предприятий, реализуемыми проектами в промышленности, энергетике, градостроительстве и других сферах, а также проводимой на местах строительной и созидательной работой.

Глава государства также проведет совещание по приоритетным задачам комплексного развития региона.

14 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.