🔴 🟦🟦🟦
❗️ССВ: Аллергология марказида 30 турдаги янги диагностика ва даволаш усуллари жорий этилди
➡️ Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт маркази юртимизда ана шундай касалликларнинг олдини олиш, бундай патологияларни аниқлаш ва даволаш билан шуғулланувчи бош муассаса ҳисобланади.
📊 Шунингдек, муассасамиз жаҳон талабларига жавоб берадиган янги бинога кўчиб ўтди. Бу ерда 1,5 миллион АҚШ доллари қийматидаги халқаро грант маблағи ҳисобига референс-лаборатория ишга туширилди. Натижада шифохонамизда махсус аллергенларга сенсибилизацияни текширувчи реагентлар сони 500 дан ортди.
🔬 Ўз навбатида, Бухоро вилоятида 30 турдаги, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ҳамда Сирдарё, Сурхондарё, Жиззах, Хоразм вилоятларида 10 турдаги махсус аллергенларни аниқлаш йўлга қўйилди.
✅ Навоий ва Қашқадарё вилоятларида Жанубий Кореяда ишлаб чиқарилган, бир вақтнинг ўзида 60 хил махсус аллергенларни аниқлаш имконини берувчи “PROTIA Allergy-Q” технологияси амалиётга киритилди.
🧪 Туманларда ташқи нафас фаолиятини ўлчашда бронходилятацион ва бронхопровакицион синамалар ўтказиш ўзлаштирилди.
📌 Шунингдек, ўтган йили марказда диамин оксидаза, гистамин, альбумин, калий, фосфор, натрий, амилаза, ишқорий фосфатаза, кўкйўтал, IgG, IgM, лямбия A M Gни аниқлаш жорий этилди. Физиотерапия бўлими замонавий BTL 5818 SLM, плазмоферез даволаш аппаратлари билан жиҳозланди.
✅“Бронхиал астма”, “Атопик дерматит” ва “Ўткир токсик аллергик реакциялар” мавзусидаги клиник протоколлар тасдиқланиши ҳам соҳада даволаш самарадорлигини ошириш имконини беради.
🏥 Бундан ташқари, марказда педиатрларни ўқитиш орқали болалар аллергологларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш йўлга қўйилди.
✔️ 10 нафар аллерголог докторлик ва номзодлик диссертациясини ёқлади, 5 та йўналишда илмий изланишлар олиб борилди. Қолаверса, 10 нафар аллерголог хорижда малака ошириб қайтди.
🟣 Жорий йилда марказимиз томонидан ҳудудларда янги диагностика ва муолажа усуллари сонини оширишга алоҳида эътибор қаратамиз.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

📈 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти хулосасига кўра, XXI аср — аллергик касалликлар асри. Ҳозир Ер юзида энг кўп тарқалган ноинфекцион хасталиклар тури шу. У дунё аҳолисининг 35-40 фоизида учрайди.
➡️ Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт маркази юртимизда ана шундай касалликларнинг олдини олиш, бундай патологияларни аниқлаш ва даволаш билан шуғулланувчи бош муассаса ҳисобланади.
💬 — Давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 23 ноябрдаги тегишли қарори фаолиятимизни бутунлай янги босқичга олиб чиқди, — дейди марказ директори Илмира Разикова. — Аллергология соҳаси тўлиқ трансформация қилиниб, яхлит вертикал бошқарув тизими жорий этилди. Хизмат кўрсатиш туман даражасига туширилди.
📊 Шунингдек, муассасамиз жаҳон талабларига жавоб берадиган янги бинога кўчиб ўтди. Бу ерда 1,5 миллион АҚШ доллари қийматидаги халқаро грант маблағи ҳисобига референс-лаборатория ишга туширилди. Натижада шифохонамизда махсус аллергенларга сенсибилизацияни текширувчи реагентлар сони 500 дан ортди.
📈 Марказда 30 турдаги, вилоятларда 10 турдаги, туман шифохоналарида 6 турдаги янги даволаш ва диагностика усуллари татбиқ этилиши туфайли марказимизга мурожаатлар 2 баробар камайди.