AKADEMIK BURCHAK


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Ta’lim


Bizning burchakda ilm-fan bo‘yicha muhim va qiziqarli ma'lumotlarni kuzatib borishingiz mumkin.
Kanal - ilmiy faoliyatga qiziquvchilar uchun yaxshi manzil...

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Немис онаси ўғлининг никоҳ тўйи олдидан берган маслаҳати интернет тармоғида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Ушбу постни ўзбек тилида эътиборингизга ҳавола қилмоқчиман.

--- --- --- --- ---

Ўғлим, эсингда бўлсин: мен сени жуда яхши кўраман. Сенга берадиган адоқсиз маслаҳатларим ҳам ана шу муҳаббатимнинг ёрқин ифодасидир.

Хотинингдан мен сингари муносабат кута кўрма. Чунки у сени дунёга келтирмаган. Бу нарсани яхши тушунмайди.

Пайпоқларингни ҳар доим ўзинг юв. Сен учун уларни фақат кир ювиш машинаси ювсин. Нуқта.

Тиш чёткангни ҳар ойда бир марта алмаштир.

Хотинингга ҳеч қачон: «Онажоним шундай қиларди», дема.

«Онажонимники мазалироқ эди», деган гапни абадий унут.

Хотинингдан нолима. Сен уни ўзинг танлагансан!

Ўтмишдаги муносабатларинг ҳақида хотинингга ҳеч нарса айтма. «Ўтмиш хотираларини эслашни истамайман», дегин.

Телефонингда фақат «хавфсиз» маълумотларни сақла. Қолгани хотираларингда бўлсин — хотирани машқ қилдир, муҳими — компроматларни ёдда сақла.

Хотининг тайёрлаган овқатни доим мақта.

Хотинингга ота-онанг билан бўлган илгариги жанжаларни ҳеч қачон айтма. Бу ўтган ишлар, ҳеч кимга кераги йўқ.

Агар мен касал бўлсам, ҳафтада бир марта ташриф буюр. Бу мен учун жуда муҳим. Ва йўлда шоколадли эклер олиб кел.

Сендан нимадир сўрасам асабийлашма. Эсингда бўлсин, мен сени тувакка ўргатган одамман...

Энди сенинг ҳаётингдаги энг асосий аёл — хотининг. Шуни унутма.

Агар хотининг: «Бу кўйлак мени семиртириб кўрсатмаяптими?» деб сўраса, доим: «Йўқ, ҳатто озгина озгандек кўринасан!» деб жавоб бер.

Агар хотининг катта бир нарса сўраса (ремонт, шуба, машина, саёҳат, велосипед тренажёри ва ҳ.к.), учинчи марта айтганида рози бўл. Биринчи марта у шунчаки овоз чиқариб ўйлаётган бўлади. Иккинчи марта — ўзига керакми-йўқми деб баҳолаётган бўлади. Учинчи марта — демак, аниқ керак. Учинчи мартада рози бўл!

Гул, шоколад ва ички кийимлар бундан мустасно. Уларни хотининг сўраб ўтириши шарт эмас!

Агар мен сендан нимадир сўрасам, биринчи мартадаёқ бажар. Ишончим комилки, сўрамасдан олдин уч марта ўйлаб кўрган бўламан.

Хотинингнинг ота-онасини ҳеч қачон танқид қилма. Улар сен танлаган аёлни дунёга келтиришган.

Ўз устингда ишла. Китоб ўқигин, маърузалар тинглагин, тренингларда қатнашгин, курсларга ёзилгин.

Ҳафтасига 6 кечани оила билан, 1 кечани дўстлар билан ўтказ. Бу қалбдаги мувозанат учун керак.

Меҳмонга бўш қўл билан борма. Бу ҳурматсизлик ҳисобланади.

Хотинингни барча байрамлар билан табрикла. Шу жумладан, тўй куни ва танишган кунинглар билан ҳам. Аёллар учун бу муҳим.

Уйингга киришдан олдин, бир бор кул.

Эсингда бўлсин, хотининг ва фарзандларинг учун сен — хотиржамлик ва ишонч мезонисан!

©️ Сарвар Раҳимий таржимаси

📍@akademik_burchak 🛋


Techscience.uz dan repost
ОАК Рўйхатидаги TECHSCIENCE.UZ журналининг
2025 йил 2- сонига мақолалар қабул қилинади!

Нархи-375 000 сўм. 325 000 - сўм.
Дедлайн - 25.05.2025 й (18:00 да тугайди).
Нашр муддати – 10.06.2025 й.
Фан йўналиши: 05.00.00-техника фанлари.
Tili: oʻzbek (lotin alifbosida), rus yoki ingliz.
✅ Мақолага қўйилган талаблар: мана бу ерда.

💪Журналнинг афзалликлари:
🔸05.00.00-Техника фанлари бўйича ОАК РЎЙХАТИГА кирган.
🔸ОАК тан олган базаларда индексланади:
-CrossRef (ОАК 35-база);
- ResearchBib (ОАК 14-база).
🔸тезкор нашр.

❇️
Мақолаларни https://t.me/sciencepro_tahririyat ёки scienceproblems.uz@gmail.com эл.почтага юборинг.

❇️ Telegram kanal:
https://t.me/Techscience_uz

Ҳурмат билан,
журнал таҳририяти.


Мавзу танлашда биз қандай хатоликларга йўл қўямиз?

1. Мен магистрлик диссертация мавзусини танлаш муаммоси билан биринчи марта 2008-йил Японияда дуч келганман. Ўша пайт мен Цукуба университетида магистратурада ўқишни бошлаган эдим. Мен томонимдан таклиф қилинган мавзуимга илмий раҳбарим танқидий фикр билдирар экан, у жумладан шундай деди: “Бу мавзуга 12 томлик китоб ёзса бўлади”, “narrow down your topic”. Кейин мавзуим устида ишлаш жараёнида шуни тушуниб етдимки, илмий иш мавзулари ғарб илм оламида (Япониянинг таълими ғарб таълим тизимига асосланган) илмий муаммони чуқурроқ ўрганиш учун мавзу жуда тор доирада танланиши керак экан. Тор доирада мавзулар танлаш Ўзбекистон илм оламида кам учрайдиган феномен. Бизда мавзулар асосан кенг контекстда олинади ва бунинг натижасида муаммо хусусан нимада эканлиги ва нима ечим берилаётганлиги мавҳум бўлиб қолади. Бундай мавзулар асосан дискрептив (мавжуд фикрларни бошқача сўзлар билан қайта баён этиш) характерга эга эканлиги билан ажралиб туради. Менга муҳокама учун келган илмий иш мавзуларидан бири қуйидагича баён этилган эди: “Ўзбекистон ташқи сиёсатининг сиёсий, ҳуқукий ва маданий жиҳатларини тадқиқ қилиш”. Бу мавзуга юқорида айтганим каби 12 томлик китоб ёзса бўлади.

2. Менга кўп ҳолларда илмий мавзу танлаш учун шогирдлар мурожаат қилишади. Улар орасида энг асосий саволлардан бири – бу “қайси мавзуда илмий ишимни ёзсам бўлади?”. Мен бунга қуйидагича жавоб бераман: “Мен берган мавзуда илмий иш ёзсангиз, янгилик ярата олмайсиз, чунки мен берган мавзу аллақачон мен томонимдан ўрганиб бўлинган, мен мавзуни фақат билган билимим доирасида бера оламан”. Бу савол жавоб диалоги фундаментал муаммо ҳисобланган “илмий қарамлик” (epistemic dependence) маданий масаласига бориб тақалади. “Илмий қарамлик” бу мавжуд илм доирасидан чиқмаган, уни танқид қилмаган ҳолда тадқиқот олиб бориш тушунилади. Кўп ҳолларда бизда ёзилаётган илмий ишлар бор илмий контекстга мослашади ва уни танқид қилмаган ҳолда мавжуд фикрларни умумийлаштиради. Бундай шароитда илмда янгилик бўлиши қийин. Менинг докторлик диссертация мавзуим диссертациямни ёзишни бошлаганимдан тахминан 2 йилдан кейин маълум бўлган. Бу дегани мен ўша ўрганаётган муаммо доирасидаги мавжуд илмий ишларни ўрганиб чиқиб, уларнинг камчиликларини топиб ва шу камчилик асосида ўз ечимимни таклиф қилганман. Мавзу шу ечим таклиф этилган контекстда шаклланган. Бундай мавзуни олдиндан билиб бўлмайди. Сабаби мавзу шаклланиши мавжуд илмни танқид қилиш асосида юзага келишидадир. Биз илмда мавжуд билимларни танқид қилишга тайёрмизми?

Фикр биздан, хулоса сиздан.

©️ Ulug‘bek Azizov

📍@akademik_burchak да қолинг 🛋


Yoshlarning bo‘sh vaqtini mazmunli tashkil qilish uchun 900 ga yaqin teatr, madaniyat markazlari va konsert zallari, hududlarda 1,5 mingga yaqin sport maydonchalari, 200 ta oromgoh, 2 mingdan ortiq turizm ob’ektlari imkoniyatlaridan to‘liq foydalanish zarurligi ta’kidlandi.

Mutasaddilarga joylardagi amfiteatr va sayilgohlarda har kuni konsert va musiqa kechalari o‘tkazish, madaniyat va istirohat bog‘larida san’at ko‘rgazmalari, she’riyat kechalari va intellektual o‘yinlar tashkil etish topshirildi.

Poytaxtdagi Yangi O‘zbekiston bog‘i va parklarda har kuni ochiq osmon ostida konsertlar uyushtiriladi.

Bu ishlarni sport sohasida ham tashkil qilib, 6 million yoshlarni qamrab olishga ko‘rsatma berildi.

📍@akademik_burchak da bo'ling 🛋


"Ilmiy qaramlik" (epistemic dependence) haqida (1)

"Ilmiy qaramlik" (epistemic dependence) atamasi, bilim olish jarayonida bir kishining boshqa bir kishining yoki manbaning bilimiga tayanishi holatini anglatadi. Bu atama, ayniqsa ilmiy hamjamiyatda ko'p uchraydi, chunki ilmiy bilimlar ko'pincha murakkab va ixtisoslashgan bo'lib, ularni to'liq tushunish yoki tekshirish uchun maxsus bilimlar yoki ko'nikmalarga ega bo'lishni talab qiladi.


Batafsil: https://telegra.ph/Ilmiy-qaramlik-yoki-epistemic-dependence-01-27

📍@akademik_burchak da qoling🛋


‼️УЗОҚ ВА СОҒЛОМ ЯШАШ МУМКИН! КАРДИОЛОГ ЭРИК ТОПОЛНИНГ 5 МАСЛАҲАТИ

🟢Машҳур кардиолог ва олим Эрик Тополнинг янги китоби — Super Agers —да инсон организмини қаришдан қандай секинлаштириш мумкинлиги ҳақида илмий асосланган маслаҳатлар берилган. Ушбу тавсиялар, генимиздан қатъи назар, соғлом қариш имкони борлигини исботлайди.

1. Куч машқларини бошланг.
Ҳар ҳафта фақатгина 1 соатлик куч машқлари ўлим хавфини 25% га камайтиради. Бу нафақат жисмоний кучни оширади, балки уйқу, суяк мустаҳкамлиги ва руҳий ҳолатни ҳам яхшилайди.


2. Уйқу режимига риоя қилинг.
Тўйимли ва чуқур уйқу саратон, инсульт ва ҳатто деменциядан ҳимоя қилади. Топол ҳаёт тарзини ўзгартириб, чуқур уйқуни кунiga 15 дақиқадан 1 соатгача ошира олган.


3. Руҳий саломатликни мустаҳкамланг.
Стрессни назорат қилиш, табиат қўйнида вақт ўтказиш, дўстлар билан мулоқот қилиш — булар барчаси узоқ умр билан боғлиқ. Тадқиқотлар кўрсатишича, ижтимоий фаоллик ўлим хавфини пасайтиради.


🔬 4. Биологик тестларга эҳтиёткорлик билан ёндошинг.
Қиммат ва шубҳали тестларсиз ҳам соғлом турмуш тарзи орқали кўпроқ самара олиш мумкин.


⚠️ 5. Интернет “экспертлар”ига ишонманг.
Тасдиқланмаган қўшимчалар ёки дармондори тавсия қиладиган инфлюенсерлардан эҳтиёт бўлинг. Кўпроқ ҳаракат, тўғри овқатланиш ва уйқу — энг ишончли стратегия.


☝️Қариш муқаррар, аммо касалликлар муқаррар эмас. Илм-фан ва ҳаёт тарзи орқали соғлом ва фаол кексаликка қадам қўйиш мумкин!

➖➖➖➖➖➖➖➖➖

Professor | Dotsent

PhD student | master's degree


*   *   *
Har kun – umrimizning bir safaridir,
Har on – kunimizning bir gavharidir.
Tinchlik, omonlikda otgan har bir tong
Ollohning bizlarga xushxabaridir.

  ✍️Sirojiddin SAYYID

📍@akademik_burchak da bo'ling 🛋


#savollarga_akademik_javoblar

📌SAVOL: Ilmiy rahbarimni almashtirmoqchi edim, lekin almashtirmoqchi bo'lgan ilmiy rahbarim chet elga ko'chib ketgan o'sha yerda yashaydi. Shu kishi menga ilmiy rahbar sifatida biriktirilishi mumkinmi?

JAVOB: Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 22-maydagi 304-son qarori 2-ilovasi bilan tasdiqlangan “Oliy taʼlimdan keyingi taʼlim toʻgʻrisida Nizom” talablariga muvofiq ilmiy rahbar va konsultantlarning izlanuvchilarga biriktirilishi va ular faoliyatining samaradorligini nazorat qilish Kollegial organ tomonidan amalga oshiriladi. Nizomda chet eldan ilmiy rahbar tayinlanishiga cheklovlar mavjud emas.

📍@akademik_burchak da bo'ling 🛋


Doktorantlar va ilmiy izlanuvchilar | PhD, DSc dan repost
🎓Aniq fanlar sohida ilmiy faoliyat boshlayotgan magistrantlar, yosh ilmiy izlanuvchilar uchun juda muhim bo‘lgan ma'lumotlarni bir joyga jamladik.

🔸Fizika-matematika fanlari bo'yicha bepul top 5 jurnal - havola

🔹Matematik tenglamalarni bir zumda yechib beruvchi platforma - havola

🔸Matematika bo'yicha magistratura, PhD va postdoktorantura uchun stipendiyalar va grantlar taqdim etuvchi Top - 5 sayt - havola

🔹Matematiklar uchun ilmiy tadqiqotlardagi muhim metodlar - havola

🔸Matematik olimlar uchun eng qiziqarli va foydali saytlar - havola

🔹Ilmiy hamkorlik va muloqot platformalari - havola

🔸ORCID ID olish haqida - havola

🔹UDK nima? U qanday olinadi? - havola

🔸“Scopus Online Training” bepul onlayn kurslari - havola

🔹Dunyoning Top-besh universitetlardan online kurs - havola

🔸GMAT uchun bepul manbalar - havola

🔹O‘zingizga kerakli patent ma’lumotlarini topishingiz uchun - havola

🔸O‘z rezyumingizni oson yaratish uchun - havola

🔹LaTeX nima? - havola

🔸LaTex haqidagi eng muhim qo‘llanma - havola

Ps: Ma'lumotlarni barcha matematiklar, fiziklarga yuborishni unutmang!

👨🏻‍🔬Yanada batafsil: @ILM_NUR_2020


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ёзда барча таълим муассасаларида ёшлар учун спорт, фан ва касб тўгараклари очилади.

➖➖➖➖➖➖➖➖➖

Professor | Dotsent

PhD student | master's degree


‼️Magistrlik dissertatsiyasi tarkibiy qismlari haqida

🔻Dissertatsiyalarni buyurtma qilish

🔻Magistrantlar nima uchun chet elda PhD o'qishi kerak?

🔻Magistratura (PhD) da scholarship uchun qanday ariza yozish kerak?

🔻Magistratura (PhD) dasturlariga topshirish, SOP yozish

🔻Magistrlar ilmiy ishlari uchun eng foydali manbalar

Magistrlar stipendiya dasturlarini qayerdan topishi kerak?

➖➖➖➖➖➖➖➖➖

Professor | Dotsent

PhD student | master's degree


‼️Аъло баҳоларга ўқиган талаба қизларга икки баробар стипендия тайинланади

2025 йил 1 июндан бошлаб, Ўзбекистонда таълим соҳасида ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш мақсадида янги тартиб жорий этилади. Энди "қизил" тоифага киритилган, яъни ижтимоий ҳолати жиҳатдан эҳтиёжманд деб топилган оилалардан бўлган талаба қизлар, агар "аъло" баҳоларга ўқиётган бўлсалар, икки баробар миқдорда стипендия олишади.

Ушбу махсус стипендия талабаларга базавий стипендиянинг икки баробари миқдорида тўланади.


📍@akademik_burchak да бўлинг 🛋


#bepul #jurnal #filologiya #pedagogika #linguistika #publish

Elsevier nashriyotining Scopus ma'lumotlar bazasidagi maqola chop qilish bepul bo'lgan jurnallar

1. Linguistics and Education(Q1)
2. Lingua(Q1)
3. Language & Communication(Q1)
4. Brain and Language(Q1)
5. Journal of Memory and Language(Q1)
6. International Journal of Educational Development(Q1)
7. Social Science Research(Q1)
8. Studies in Educational Evaluation(Q1)
9. International Journal of Educational Research(Q1)
10. Teaching and Teacher Education(Q1)

Tadqiqot ishingizni ko'rib chiqish muddati 1-7 oy.


Elsevier nashriyotining jurnallarida maqolalaringizni "open access" modelida yoki bepul chop qilishingiz mumkin. Shunchaki maqolangizni jurnalga taqdim qilganingizda bepul chop qilish varianti haqida online tizimga qayd qilsangiz bo'lgani.

Ps: Ushbu postni maksimal darajada ilmiy doiralarga ulashing va kanalga taklif qiling

📍@akademik_burchak da bo'ling 🛋


#unvon #professor

Илмий ташкилот мутахассисларига профессор илмий унвонини бериш тартиби тўғрисида

Профессор илмий унвони умумий ва қуйидаги талабларни бажариб, илмий ташкилотда муваффақиятли фаолият кўрсатаётган мутахассисларга берилади:


- камида
10 йиллик илмий ва педагогик, жумладан илмий ташкилотда 5 йиллик илмий иш стажига эга бўлган;

Батафсил: https://telegra.ph/Ilmij-tashkilot-mutahassislariga-professor-ilmij-unvonini-berish-tartibi-t%D1%9E%D2%93risida-02-10

📍@akademik_burchak да қолинг 🛋


Yosh tadqiqotchilarga ilmiy rahbarlik qilishda ustoz-olimlar o'ziga qanday talablar qo'yishi kerak?!

Fikrimizcha, ilmiy rahbarlarda quyidagi asosiy talablar va ko'nikmalar mavjud bo'lishi lozim:

-Yuqori malaka va bilim: Rahbar o'z sohasida chuqur bilimga ega bo'lishi, shuningdek, yangi tadqiqotlar va uslublardan xabardor bo'lishi kerak.
-Tadqiqot tajribasi: Katta miqdordagi ilmiy ishlar va tadqiqotlarda ishtirok etgan bo'lishi va bu borada nashr qilingan ishlari bo'lishi talab etiladi.
-Mentorlik qobiliyatlari: Rahbar tadqiqotchilarni rivojlantirish, ularning ilmiy qobiliyatlarini yuksaltirish va o'zlariga ishonch hissi berish qobiliyatiga ega bo'lishi kerak.
-Aloqa ko'nikmalari: Ilmiy rahbar o'z fikrini aniq va ravshan ifoda eta olishi, shuningdek, murakkab g'oyalarni sodda qilib tushuntira olishi zarur.


👉Batafsil o'qish uchun👈

👨🏼‍🏫 Professor degani oʻzi nima ish qiladi? batafsil o'qish❗️

📍@akademik_burchak da qoling🛋


ILMIY MENTOR dan repost
70 scopus conf..docx
20.0Kb
#Scopus_conference 🌍📚
#super_aksiya
🔥🔥🔥
📢 Scopus konferensiyasi uchun 1 nafardan hammualliflikka taklif qilinadi, qolgan mualliflar XORIJLIK!

🗓 Nashr muddati: 5-6 oy ichida

✅ Indeksatsiya kafolatlangan!

⏱️Qabul muddati: 1 kun.🔥

Scopus_Q4 🔥🔥🔥✅ Scopus Q4 Hammualliflik taklifi
2-3 nafar o‘zbekistonlik hammuallif kerak. Qolgan hammualliflar xorijdan bo‘ladi.
⏳ Nashr muddati: 15-20 kun
⏱️Qabul muddati: 16 mayga qadar.🔥

Mavzular:
O‘zbek tilida:
1. Iqlimga bog‘liq stress va kasalliklar dinamikasining akvakultura turlari bo‘yicha tahlili
2. Akvakultura muhitida antibiotiklar qarshiligini barqaror boshqarish
3.Aqliy IoT asosidagi ma’lumotlarni tahlil qilish va kuzatish tizimi: oqimli chuchuk suvli akvakultura uchun zamonaviy yechim
4. Akvakultura uchun suv sifati monitoringi va boshqaruvini takomillashtirishda loyqa mantiqqa asoslangan tizim
5. GIS va mashinali o‘qitishga asoslangan yagona tizim: suvli xo‘jalikda kasallik tarqalishi va qarshiligini oldindan bashorat qilish
6. Shahar suv havzalaridagi baliqlarda og‘ir metall bilan ifloslanishning ta’sirini baholash
7. Barqaror akvakultura ta’minot zanjirida blokcheyn asosidagi kuzatuv tizimi
8. Sun’iy intellekt va katta ma’lumotlar tizimlarining dengiz salomatligini yaxshilash va barqaror turizmni rivojlantirishdagi roli
9. CNN asosidagi ko‘p turlarga oid dengiz o‘tlari (seagrass)ni aniqlash va sanash tizimi
10. Suv osti tasvirlari va YOLOV10 tarmog‘iga asoslangan akvakulturada kasalliklarni avtomatik aniqlash


📩 Murojaat uchun: @Ilm_uchun2024
📢 👉🏻 Kanalimizga qoʻshiling: t.me/ilmiy_mentor


‼️ Тадқиқотчилар томонидан замонавий воқеликнинг кўп ўлчовли табиатини ўрганиш, идрок этиш ва таҳлил қилишда “мавҳумлик даври”, “имкониятлар даври”, “хилма-хиллик даври” каби нисбатлар берилмоқда.

Мавҳумлик, ноаниқлик (indefinite), ўзгаришларни прогностик аниқлаш имкониятининг йўқлиги жамият ва шахс олдида янги муаммоларни пайдо қилди.

Тизимли тадқиқотларда атроф-муҳит, борлиқни тавсиялашда “ноаниқлик” тушунчасидан фойдаланиш одатий ҳолга айланди.


Француз социологи, Европа социологик тадқиқотлар марказининг асосчиси Пьер Бурдье (фр. Pierre Bourdieu) ижтимоий макон генезиси ва структуризациясини тадқиқ қилар экан, “Ноаниқлик бугун ҳамма жойда мавжуд бўлиб, инсон онги ва онг остини таъқиб қилмоқда”, дея таъкидлайди.

Ушбу ҳодиса назариётчилар томонидан инглизча insecurity (ҳимоясизлик), французча о precarite (хавф жамияти), немисча Unsicherheit (ноаниқлик), итальянча incertеzza (мавҳумлик) иборалари билан ифодаланади.

📍@akademik_burchak да бўлинг 🛋


Ichki ishlar vazirligi akademiyasini yurist mutaxassisligi boʻyicha tamomlaganlar magistratura oʻqimasdan turib, oliy yuridik ta’lim muassasalariga oʻqituvchi sifatida ishga kirishi va tayanch doktorantura, doktorantura yoki mustaqil izlanuvchilikka qabul qilinishi mumkin.

Xatdagidan tashqari, qoʻshimcha asoslar:

20-сон 10.02.2006. Oliy ta’lim muassasalariga pedagog xodimlarni tanlov asosida ishga qabul qilish tartibi to‘g‘risidagi nizomni tasdiqlash haqida
https://lex.uz/docs/-973497

304-сон 22.05.2017. Oliy ta’limdan keyingi ta’lim tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari to‘g‘risida
https://lex.uz/docs/-3213410


Xizmatdan charchagan tezkor vakil, prof inspektori va tergovchilarga yaxshi yoʻnalish.

👉Magistratnlar uchun eng foydali ma'lumotlarni bir joyda👈

👉Tayanch doktorantlarning ilmiy-amaliy faoliyati uchun eng foydali ma'lumotlar👈

📍@akademik_burchak da bo‘ling🛋


📚Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг ДИССЕРТАЦИЯ Қисмидан бепул фойдаланиш имконияти борлигини биласизми?

Вақтни самарали ўтказиш ва илмий тадқиқот иши учун етарли материаллар тўплаш учун ажойиб имконият

🔗Платформадан фойдаланиш учун линк: https://diss.natlib.uz/

➡️
Сайтга қириб, тадқиқот иши мавзуси, калит сўзлари, аннотация ёки УДК рақами орқали ишларни топиш мумкин
✅ Барча илмий изланувчи ва тадқиқотчиларга
ушбу хабарни улашиб қўйинг

⁉️УДК нима? Батафсил жавоб!

⁉️ORCID ID қандай олинади? Батафсил жавоб!

‼️Scopus илмий техник базасидан фойдаланиш ва мақола чиқариш👈🏿

Каналга уланиш
@ILM_NUR_2020


⚡️Maqbullashtirilgan kunduzgi taʼlim shakli ya'ni part-time education haqida batafsil!

Maqbullashtirilgan kunduzgi taʼlim shakli (yoki ingliz tilida: part-time education) — bu o‘qish va boshqa majburiyatlar (ish, oila, shaxsiy sabablar)ni birgalikda olib borishga mo‘ljallangan taʼlim shaklidir. Bu tizim ko‘pincha an’anaviy kunduzgi (to‘liq stavkali) o‘qishdan farqli ravishda moslashtirilgan dars jadvalini o‘z ichiga oladi.


📃 Part-time ta’lim bu — oddiy kunduzgi o‘qishga o‘xshaydi, lekin unda siz kamroq darsga borasiz va kamroq fanlar o'qiysiz. Ya'ni yuklama kamroq bo‘ladi, ammo o‘qish muddati biroz cho‘ziladi. Masalan, 3 yillik bakalavr dasturi 6 yilgacha cho‘zilishi mumkin.

Asosiy xususiyatlari:

Dars jadvali: odatda haftasiga 2-3 kun yoki faqat ma’lum soatlarda darslar tashkil etiladi (masalan, kechki payt yoki dam olish kunlari, talabaning vaqtiga qarab).

O‘qish muddati: yo'nalishlarga qarab 5-6-7 yilgacha davom etadi.

Dars jarayonlari: haftaning ma'lum bir kunida to'liq yoki 1-2 parani tashkil etadi. Ya'ni talaba shu kunlarda auditoriyaga keladi. Mutaxassislik fanlariga urg'u qaratilgani sababli, umumiy o'quv fanlari nisbatan qisqartirilgan bo'ladi. Dars vaqti, soati, kuni va parasi talaba vaqtiga mos shakllantiriladi.

Kimlar uchun qulay: ishlayotganlar, bola parvarishlayotganlar, sog'lig'ida muammosi borlar, nogironlar yoki boshqa majburiyatlari borlar uchun.

Diplom: to‘liq kunduzgi taʼlimga teng kuchga ega bo‘lgan diplom beriladi. Diplomda ta'lim shakli yozilaydi.

🇺🇿O'zbekistonda bu o'qish qanday tashkil etiladi?

Bu sirtqi o'rniga joriy etilgan yangi ta'lim shakli hisoblanib, avgust oyiga qadar ilg'or xorijiy tajribalar asosida qaror loyihasi ishlab chiqilishi belgilangan.

Professor | Dotsent

PhD student | master's degree

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.