Хирш индексини қўтаришнинг 16та усули.
🌐 0. Ўзингизни реклама қилишдан уялманг.
✔️1. Биринчи навбатда қизиқарли ва долзарб мавзуларда сифатли оммабоб мақолалар ёзинг. Кўпчилик мақолага унинг мавзусига қараб қизиқади ва ўқийди.
✔️2. Адабиётлар рўйхатини тузишга алоҳида эътибор беринг, иложи борича, катта библиографик рўйхат тузинг. Кўплаб муаллифлар ўзларининг илмий ишларига иқтибослар қидиришади. Аксарият ҳолларда улар ҳам бошқа илмий ишларида сизга ҳавола қилишади.
✔️3. Бошқа бир олим (ҳамкасб) ёки гуруҳ билан “тил бириктирган” ҳолда ўзаро иқтибос олинг.
✔️ 4. Ўзингизга ҳавола қилишдан тортинманг. Биринчидан, бу Хирш индексини қўтаришга хизмат қилади. Иккинчидан эса ўқувчилар ушбу мавзуда бошқа илмий ишларингиз ҳам борлигини кўришади.
✔️5. Сиз Scopus ёки WoSда мақола нашр этдингизми, дарҳол ҳамкасблар, дўстлар ёки шогирдларга хабар беринг. Ўзингизни реклама қилишдан уялманг.
✔️ 6. Ижтимоий тармоқларда Scopus ёки WoSда нашр этган мақола хақида маълумотлар жойлаштиринг. Ўзингизни реклама қилишдан уялманг.
✔️7. Илмий анжуманларда қилинган чиқишларда ёки докладларда Scopus ёки WoSда нашр этган мақола хақида айтиб ўтинг. Ўзингизни реклама қилишдан уялманг.
✔️8. ResearchGate («ресерч гейт») – //
www.researchgate.net/ ижтимоий тармоғида рўйхатдан ўтинг ва Scopus ёки WoSда нашр этилган мақолангизни жойлаштиринг. Scopus ёки WoSда нашр этган мақолалар аксарият ҳолатларда пуллик бўлиб, мақолаларни олиш илм ахлига қимматга тушади.
✔️9. Иложи борича мақолани очиқ журналларда «open access journals» нашр қилинг.
✔️10. Мақолани нашр этиш учун ўзингизга мос журнални танланг. Яъни вазифа ва мақсадлари билан танишиб чиқинг, Scopus ёки WoSда индексацияда ўтишини текширинг.
✔️11. Мақолада маълумотлардан фойдаланишга алоҳида эътибор беринг.
✔️12. Муайян мавзулар бўйича муаммоларни батафсил қамраб олган мақолалар ёзинг.
✔️13. Scopus ёки WoSда шахсий профиль очинг, ва унда нашр этган мақолани жойлаштиринг.
✔️14. Мақолалар нашр этишда Фамилия ва Исмингизни ҳар сафар инглиз тилида бир шаклда ишлатинг. Бу қидиришни осонлаштиради.
✔️15. Хирш индексини қўтармоқчи бўлсангиз Фамилия ва Исмингизни алмаштирманг.
✔️16. Жуда бахс ва мунозара келтириб чиқарадиган (ёки ҳатто нотўғри фикрли бўлса ҳам) мақола ёзинг. Мунозара жараёнида сизга хаволалар кўпаяди.
✅
Бу ҳавола орқали батафсил ўқинг! Каналга уланиш
@ILM_NUR_2020