Стажёр-тадқиқотчилик — ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда тегишли ихтисослик бўйича илмий ва илмий-ижодий изланишларни олиб бориш ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун изланувчини тайёрлаш
шакли;
таянч докторантура — фалсафа доктори (Doctor of Philosophy (PhD) илмий даражасига даъвогар изланувчилар учун ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ташкил этиладиган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисослиги бўйича олий таълимдан кейинги таълим
шакли;
докторантура — фан доктори (Doctor of Science (DSc) илмий даражасига даъвогар изланувчилар учун ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ташкил этиладиган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисослиги бўйича олий таълимдан кейинги таълим шакли;
мустақил изланувчилик — фалсафа доктори (Doctor of Philosophy (PhD) ёки фан доктори (Doctor of Science (DSc) илмий даражаларига даъвогар изланувчилар учун ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ташкил этиладиган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисослиги бўйича олий таълимдан кейинги таълим
шакли;
стажёр-тадқиқотчи — илмий ташкилот ёки таълим муассасаларига стажёр-тадқиқотчиликка белгиланган тартибда қабул қилинган шахс;
докторант — илмий ташкилот ёки таълим муассасаларига таянч докторантура ёки докторантурага белгиланган тартибда қабул қилинган шахс;
мустақил изланувчи — илмий ташкилот ёки таълим муассасаларига мустақил изланувчиликка белгиланган тартибда қабул қилинган шахс;
изланувчи — фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун докторлик диссертациясини тайёрлаётган
шахс.
Каналга уланиш
@ILM_NUR_2020