Баракали вақтлар
Илм толибига эрталабки вақтдан имкон қадар кўпроқ фойда чиқариб олиш лозим бўлади, чунки бу вақт ўқиш ва фикрлаш учун жуда самарали ҳисобланади. Зеро, куннинг бу қисмида ақлий қобилиятлар ва унинг имкониятлари фаоллашади.
Талаба қуёш чиқишдан олдин қўлига китоб олиб, уни мутолаа қилиш учун ховлига ёки кўчага чиқиб, осмонни, ундаги булутларнинг ҳаракатини, қуёш шуълаларини кўриб роҳатланса ва эсаётган енгил шаббодадан чуқур нафас олса, жуда гўзал иш бўлади.
Астрономия фани олимлари эрталаб қуёш чиқишдан олдин Ер юзида озонли кислород тарқалиши ва қуёш чиқиб бўлганидан сўнг йўқ бўлиб кетишини аниқлашган. Озонли кислород инсон танаси, бешта ҳис қилиш аъзоси ва ўпкаси учун жуда фойдали ҳисобланади. Шунинг учун, илм толиблари бу вақтни эътиборсиз қолдирмасликлари зарур.
Кўкалдош ўрта махсу ислом билим юрти Матбуот котиби Рустам Охунжонов тайёрлади
Сайтда ўқиш:
https://kukaldosh.uz/07/02/2025/14513@ahnafuz – диний-маърифий канал!