AHLI SUNNA | Расмий канал


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Ушбу каналда мотуридия эътиқоди ва ҳанафий мазҳабига оид долзарб маълумотлар тақдим этиш билан бирга турли адашган фирқаларга раддиялар бериб борилади.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


Мисъар ибн Кидом раҳимаҳуллоҳдан сўрашди:

- Нега олдинги мазҳабингни ташлаб Абу Ҳанифанинг мазҳабига ўтдинг?

У киши шундай жавоб бердилар:

- "У Зотнинг мазҳабидан кўра саҳиҳроқ мазҳаб бўлса келтиринг, шунга эргашай".

© Аллома Зафар Аҳмад Усмоний
("Эълоус-сунан", 21-жуз, 28-саҳифа).

🔗 Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


​​СОҒЛОМ АҚИЙДА

Имоми Аъзам Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ айтганлар: «Ким Аллоҳ осмондами ёки ердами, билмайман, деса кофир бўлади. Шунингдек, Аллоҳ Аршдан устун, лекин Арш осмондами ёки ердами, билмайман, деган киши ҳам».

Сўнг бундай деган кишининг кофир бўлишининг кўринишини қуйидагича таъриф этганлар: «Аллоҳ таолони томон ва чегарага хослаб қўйгани учун. Ҳолбуки, томон ва чегарага хосланган ҳар бир нарса муҳтож ва яратилган экани барчага маълум. Бундай дейиш эса, Аллоҳ таолонинг ҳаққида очиқ-ойдин нуқсонликка йўл қўйишдир. Жисм ва жиҳат ҳақида гапирувчи киши ҳиссий ишора қилинадиган нарсаларсиз бор бўлишни инкор қилувчи ҳисобланади. Бас, бундай дегувчи кишилар нарсалардан муназзаҳ, яъни пок бўлган Илоҳнинг зотини инкор қиладилар. Бундай ҳолатда шак-шубҳасиз у куфр ҳисобланади».

Қози Аҳмад Баёзийнинг «Ишоротул имом» ва Имом Таҳовийнинг «Эътиқоду аҳли сунна вал жамоа ъала мазҳаби фуқоҳоил миллат Аби Ҳанифа ва Аби Юсуф ва Муҳаммад ибн Ҳасан» китобларида қуйидагича зикр қилинади: «Аллоҳ таоло чегаралардан, ниҳоялардан, таянчлардан, аъзолардан ва бўлаклардан олий Зотдир. Пайдо қилинган бошқа нарсалар сингари олти: тепа, паст, ўнг, чап, олд ва орқа томонлар Уни қамрамайди».

📖 «Калиматун илмийятун ҳавла жумлати изаа соҳҳал ҳадису фа ҳува мазҳабий» 17-Б, Шайх Ваҳбий Сулаймон Ғовчи роҳимаҳуллоҳ

🔗 Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


СОХТА САЛАФИЙЛАРНИНГ БЕМАЪНИ ФАТВОЛАРИ

Мазҳаблар ҳақида

1. Мазҳабга тақлид қилиш, муайян бир мазҳабга мансублик ҳаром. Масалан, шофиий ё ҳанафий деб.

2. Ҳанафийлик мазҳаби муҳарраф (ўзгартирилган) Инжилга тенглаштирилган.

3. Салафийлик асосчиси Аллоҳ таолонинг ўзидир.

4. Ҳар хил оқим ва тоифаларни муайян ном билан аташ ҳаромдир. Магар салафийлик мустасно. Чунки салафийликдан бошқа барча оқим ва мазҳаблар исматга мансуб эмас. Фақат салафийларгина исматга мансубдирлар.

5. Тариқатчи сўфийларга ер ва бошқа масканларни ижарага бериш мумкин эмас. Модомики у ерда ўз ибодатларини зоҳиран бажармоқчи бўлишса
.

📚"САЛАФИЙ" ЛАРГА илмий раддиялар китобидан

🔗 Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Долзарб_мавзу

▪️Илми йўқ инсонлар мужтаҳидларга эргашиши лозим

▫️Соатмурод домла Примов,
ТИИ Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси мудири

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


#Раддия #Ўз_жонига_қасд_қилиш

Покистонлик замонавий ҳанафий уламолардан Тоҳир Қодирий шундай дейди:
“Экстремистик ташкилотлар (худкушлик орқали) нариги дунёда мукофотга етишиш ҳақидаги чўпчаклари билан ёшларнинг онгини заҳарламоқдалар. Аслида эса Ислом тинч аҳолини ўлдириш ва худкушлик амалиётларини қоралайди”.

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#asl_mohiyat, #juma_maruzasi

💬 НИЯТ ЯХШИ БЎЛИШИ КЕРАК

🎙Зайниддин домла Эшонқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари

😄Улашинг:
📱 @AhliSunnaValJamoaUz
📱@ahlisunnavaljamoauz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#ВИДЕОЛАР

🎞Айримлар ўз фарзандларини чуқур дунёвий илм олишларига қайғуришаётгани йўқ. Бу тўғрими?

🔰Шукурулло Эгамбердиев,
“Абу Ҳанифа” масжиди имом-хатиби


@AhliSunnaValJamoaUz


#Мақола #Ихтилоф #Ғулув

🤔 Динда ғулув кетишнинг салбий оқибатлари

Исломда "ғулув" дин илмини англашда ҳаддан ошишдир. Аллоҳ таоло бундай огоҳлантиради: "Айтинг: "Эй аҳли китоблар! Динингизда ҳаддан ошмангиз ва олдиндан адашган ва кўпларни адаштирган ҳамда тўғри йўлдан чалғиганларнинг ҳавойи нафсларига эргашмангиз!" (Моида сураси, 77-оят).

Расулуллоҳ алайҳиссалом "Аллоҳ таоло шариатда зиёда чуқур кетувчилар ҳалок бўлдилар", деб уч марта айтишларида, динда ҳаддан ташқари зиёдалик қилиш инсонни ҳалок қилиш билан тенг эканлигидан огоҳлантирмоқдалар.

Динда ғулувга кетиш мусулмон жамиятларида ихтилоф ва гуруҳбозликка, фитнага ва охир-оқибат ақиданинг бузилишига олиб келади. Ислом тарихида хавориж, мўътазила ва бошқа оқим ва тоифаларнинг вужудга келиши ҳам, асосан, динда ғулувга кетиш натижасида содир бўлган.

Айни вақтда, ғулувга берилганлар динни ўта оғир ва машаққатли тушунтирганлари боис одамлар тўғри йўлдан адашиб, ундан безиб қоладилар. Динда ғулувга кетиш ҳақида сўз юритилганда ақидапараст оқимларнинг ақидавий масалаларда ғулувга кетганлари ва уларнинг хатолари ҳамда бу эътиқодлари соф исломий таълимотларга нақадар зид эканини эсламасдан иложи йўқ.

Ғулувга кетиш, саркашлик, итоатсизлик, манмансираш каби иллатлардан холи бўлган ўтмиш аждодларимиз динимизни асраб-авайлаб, бизгача етказдилар. Шундай экан, диннинг мусаффолигини асраш ва уни келажак авлодга асл холича етказиш бизнинг вазифамиздир.

✍️ Абдуғоффор Ҳакимов, Мингбулоқ тумани "Қўш қишлоқ" жоме масжиди имом-хатиби

@AhliSunnaValJamoaUz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ҳомиджон домла Ишматбеков: Оилавий ажримларнинг олдини олайлик!

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#asl_mohiyat, #juma_suhbati

💬 ФАРЗАНДЛАРНИ БАХТЛИ ҚИЛАДИГАН АМАЛ

🎙Шайх Абдулазиз МАНСУР

Ўзбекистон мусулмонлари идораси фахрийлар кенгаши раиси

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#asl_mohiyat, #juma_maruzasi

💬 ИНСОН ҚИЁФАСИДАГИ ШАЙТОНЛАР

🎙Зайниддин домла Эшонқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари

😄Улашинг:
📱 @AhliSunnaValJamoaUz
📱@ahlisunnavaljamoauz


#Раддия #Мазҳабсизлик

✍️ Мазҳабга эргашиш шартми?...

Мазҳабга эргашиш лозимлиги тўғрисида Қурон оятлари ва ҳадиси шарифларда ишоралар келтирилган. Жумладан:

«...Агар билмайдиган бўлсангиз, аҳли зикрлардан сўрангиз» (16:43).
Ҳузайфа розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган ҳадисда: «Мен сизларнинг орангизда яна қанча қолишимни билмайман. Шундай экан, мендан сўнг у иккиси: Абу Бакр ва Умарга иқтидо қилинг», дейилган (Термизий, Ибн Можа, Аҳмад ривояти).

Имом Муслим «Саҳиҳ» асарининг шарҳловчиси Имом Нававий муайян имомга тақлид қилишнинг шартлигини шарҳлаб: «Сабаб шундаки, мазҳаблардан бирини танлашга рухсат бериш кишиларни, улар ўз хоҳишларига мос келадиган осон нарсага эргашишига олиб келади. Улар ҳалол ва ҳаром, рухсат этилган ва ман этилган нарсаларнинг орасидан танлайдилар. Бу мазҳаблар осонлаштирилмаган, тизимлаштирилмаган ёки машҳур бўлмаган илк ислом давридан фарқли равишда масъулият ташвишидан озод қилишга олиб келади. Шулар асосида киши ўзи қатъий равишда амал қиладиган мазҳаблардан бирини танлаши лозим бўлади», деган (Нававий. Мажму шарҳ ал-муҳаззаб. Т. 1. Б. 91).

Бошқа манбада: «Бу уммат ижмо қилган, тўғирланган, ёзиб қўйилган тўрт мазҳабдир. Бизнинг кунимизгача одамлар унга тақлид қилишиб ўзларини ўшандан деб ҳисоблайдилар. Бунда, айниқса, қатъиятлилик камайган, хоҳишларимиз онгимизга ўрнашган ва одамнинг аҳмоқона эҳтироси худди фазилат сифатида қараладиган бугунги кунда, кўпгина аниқ устунлик бор», деб ёзган (Шоҳ Валиуллоҳ. Ҳужжатуллоҳ болиға. Т. 1. Б. 154).

🗣 Баҳодир Шарипов

@AhliSunnaValJamoaUz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#VIDEOLAR

🗣 Ibn Hajar Asqaloniy bemazhab boʻlganlarmi?

🤔 Faxritdin Xudoynazarov,
Imom Termiziy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi ilmiy xodimi


@AhliSunnaValJamoaUz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ислом уммати бирлашишининг энг муҳим омили

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Mazhab

🎞Mazhabga ergashish – dinga ergashish

🔰Rustam Oxunjonov,

“Ko‘kaldosh” o‘rta-maxsus islom bilim yurti matbuot kotibi

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


#Мазҳаб

«Бошқа исломий мазҳабларни тарозининг бир палласига ва Имом Абу Ҳанифа мазҳабини иккинчи палласига қўядиган бўлсак, (кенг) тарқалиши эътиборидан қолганларидан устун келади».

✍️ Шайх Саъид Фуда ҳафизаҳуллоҳ

Изоҳ: Шуни таъкидлаш лозимки, ишонч ва эътибор қозонган ҳар бир нарса тарқалиши кенг ва кўпроқ бўлади. Ҳанафий мазҳабинининг фиқҳий ва ақидавий мадрасаларининг кенг тарқалиши ҳам шу жумладандир. Зеро, неча асрлардан буён ушбу мадраса вакиллари Аҳли сунна ва жамоанинг фиқҳий ва ақидавий масалаларига жавоб беришмоқда ва Аҳли сунна мудофаасида қоим туришмоқда.

Абдуссами Хайруллоҳ таржимаси

🕌Дўстларингизга тарқатинг🕌

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Видео

ХИЗБУТ-ТАҲРИР ЗАЛОЛАТГА БОШЛОВЧИ ФИРҚА

Илҳомжон домла Мадалиев
Тошкент шаҳар "Мўйи муборак" масжиди имом-хатиби

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Долзарб #Видеолавҳа

⁉️Қўлларни қулоқ баробарида кўтаришга мазҳабимизда далиллар

🎙Ҳасан домла Қодиров

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#odamlar_orasida

📣 СЎЗИ БОШҚА, АМАЛИ БОШҚА

Улашинг:
@AhliSunnaValJamoaUz

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.