AdolatSDP_Sirdaryo


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Telegram


Вилоятимиздаги янгиликлар , партия ва депутатлар фаолиятидан хабардор бўлинг
Мурожаат учун: @Adolatsirdaryo_bot

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Сирдарё садоси dan repost
🔴🎉 Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ташкил топганига 30 йил тўлди! 🤝👍

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️


#Адолат_30_ёшда

#Партия_тарихи


Партиямиз фидойлари

🔹Абдуллаев Беҳзод Артикбаевич 2014 йилдан 2016 йилга қадар “Адолат” СДП Гулистон шаҳар Кенгашини бошқарган. “Адолат” СДП Гулистон шаҳар Кенгаши раиси лавозимидан партия вилоят Кенгаши раиси ўринбосари лавозимигача бўлган йўлни босиб ўтди.

🔹Беҳзод Абдуллаев Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилояти Кенгаши раиси ўринбосари лавозимида ишлаб, вилоят партия аъзоларини ва бошланғич партия ташкилотларини сонининг ошишига муносиб ҳисса қўшди, аҳоли орасида партия танилувчанлигини ошиши, партиявий лойиҳаларини амалиётга татбиқ этилишида жонбозлик кўрсатиб келмоқда. Шунингдек маҳаллий Кенгаши депутатларини ишини яҳшилаш, уларнинг фаоллигини ошириш йўлида ўзининг куч ва билимларини аямайди. Партия ташкилоти томонидан ўтказилаётган ҳудуд миқёсидаги тадбирларда фаол иштирок этиб келади. Сиёсий жараёнларда, айниқса, сайлов ва референдумлардаги фаолиятлари бизни янада ғурурлантиради, уларни тажрибаси ва салоҳияти биз учун муҳимдир.

Ш.Умурзоқова,
“Адолат” СДП Гулистон шаҳар кенгаши раиси


🔹Депутатлик инсоннинг энг аввало ақл-заковатли, ташкилотчи, меҳнаткаш бўлишни талаб этади. Депутат ҳар доим ўзи сайланган ҳудуднинг аҳолиси билан мулоқотда бўлиб, уларнинг дардига дармон бўлиб, ҳудудни ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшиши лозим.

🔹Халқ депутатлари Сайхунобод туман кенгаши депутати И.Бекназаров ва Пахтаобод МФЙ раиси Ф.Махмудовлар Пахтаобод МФЙдаги Анжирзор (Боғишамол берк), Мақсуд шахзода (Ёшлар), Зулфузар ва Шодлик кӯчаларида, аҳолидан келиб тушган мурожаат асосида ӯрганиш олиб боришди. Анжирзор ва Мақсуд шахзода кӯчаларидаги симёғочларнинг талабга жавоб бермаслиги, Мақсуд шахзода ва Зулфузар кӯчаларининг таъмир талаб ҳолатида эканлиги ва Шодлик кӯчасидаги фуқароларнинг ичимлик сув билан боғлиқ муаммолари ӯрганилди. Депутат ва маҳалла раиси бу муаммоларни бартараф этиш учун юқорида турувчи ташкилотларга мурожаат қилишни ва депутатлик сӯрови чиқаришга келишиб олинди.


▶️ kanalga ulanish:
👉🏻 @adolatsdp_sirdaryo


🔹Маълумки, бошланғич партия ташкилотлари партия негизи ҳисобланади. БПТлар фаолиятини такомиллаштириш, уларни фаолиятини сифатли йўлга қўйиш, сафини фаол аъзолар ҳисобига ошириб бориш - партиянинг обрў-эътиборини кенг омма орасида юксалиб боришида муҳим аҳамиятга эга.

🔹БПТларнинг фаоллиги билан партия фаолияти самарадорлиги таъминланиб, аъзолар сони ортишига хизмат қилади. “Адолат" СДП Сирдарё вилоят Кенгаши ва “Адолат" СДП Гулистон туман Кенгаши раиси Ё.Миртожиев ташаббуси билан “DOCTORS” MED диагностик марказида янги БПТ ташкил қилиниб , партиямизга янги аъзолар қабул қилинди. БПТ аъзоларига “Адолат" СДП Сирдарё вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Б.Абдуллаев томонидан партия низоми, қоидалари ва партия аъзосининг бурчи ва вазифалари тўғрисида тушунтириш берилиб партия эсдалик совғалари топширилди.

▶️ kanalga ulanish:
👉🏻 @adolatsdp_sirdaryo


Партиямиз сафи кенгаймоқда

🔹Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши томонидан партиямиз сафини фаол аъзолар билан кенгайтириш мақсадида тарғибот ишлари янада кучайтирилмоқда. Жамоатчилик орасида тарғибот ишларини олиб бориш баробарида фуқароларни партия аъзолигига қабул қилиш чоралари кўриляпти.

🔹Ўзбекистон "Адолат" СДП Янгиер шаҳар Кенгаши раиси Ф.Расулов ва Аёллар қаноти раиси Д.Алиевалар хамкорликда Янгиер шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 6-сон ДМТТ да партиянинг “Партия патронажи” лойиҳаси доирасида боғча ходимларининг 6 нафари Ўзбекистон "Адолат" СДП га аъзо қилиб, аъзолик билетларини топширди.

▶️ kanalga ulanish:
👉🏻 @adolatsdp_sirdaryo


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Адолат_30_ёшда

Ўзбекистон "Адолат" СДП Янгиер шаҳар Кенгаши “Аёллар қаноти” раиси Алиева Дилрабо


#Адолат_30_ёшда
#Партия_тарихи


#Адолат_30_ёшда

Қадрли партиядошлар, қадрли ҳамкасблар, ҳурматли депутатлар партиямизни ташкил этилганлигини 30 йиллиги байрами билан самимий қутлайман!

Бугун Ўзбекистон “Адолат”СДП ташкил топганлигига 30 йил тўлди.Ўзбекистон “Адолат” СДП ўтган йилларда ижтимоий адолат ғоясини амалга ошириб, мамлакатдаги барча ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларда фаол иштирок этиб, турли аҳоли қатламлари манфаатларини ҳимоя қилувчи жипслашган куч сифатида сайловчилар орасида муносиб ўрин эгаллаб келмоқда.


🔹Ушбу кун муносабати билан “Адолат” СДП Сирдарё вилояти Кенгаши жамоаси барча БПТ аъзолари , партия фаоллари, депутатлари ва электоратини самимий табриклаб, партиявий ва депутатлик фаолиятида, келажакда ҳам кўплаб ютуқларга, янги марраларни забт этишни тилаб қоламиз.

“Адолат” СДП Сирдарё вилояти Кенгаши раиси Жамол Комилов


#Адолат_30_ёшда
#Партия_тарихи

💼 Ўзбекистон “Адолат” СДП Халқ депутатлари
Сирдарё вилоят Кенгаши депутатлари


#Адолат_30_ёшда
#Партия_тарихи

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши раҳбарлари

1995 йил 8 июнь куни Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши Сирдарё вилоят Адлия бошқармасида 38-сон билан ҳисоб рўйхатидан ўтказилган.



▶️ kanalga ulanish:
👉🏻 @adolatsdp_sirdaryo

11 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.