#Тошкент_вилоят_Кенгаши
Миллий қадриятларимиз – миллатимиз ғуруриМиллий қадриятлар — ҳар бир халқнинг маданияти, анъаналари ва тарихи билан боғлиқ бўлган муҳим элементлардир. Улар халқимизнинг ўзлигини, миллий руҳини ва умумий маънавий асосини ташкил этади. Бугунги кунда, миллий қадриятларимизни тарғиб қилишда жамоат ташкилотларининг роли катта аҳамиятга эга.
ННТлар, жумладан, ижтимоий ташкилотлар, маданий марказлар ва жамоатчилик ассоциациялари мамлакатимиздаги миллий қадриятларни сақлаш ва ривожлантиришда фаол иштирок этмоқдалар. Уларнинг асосий мақсади — халқимизнинг маданий меросини, анъаналарини ва қадриятларини ёш авлодга етказиш, шунингдек, жамиятдаги ижтимоий муаммоларни ҳал қилишдир.
Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш ўқув курсида Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши ташаббуси билан “Миллий қадриятларимизни тарғиб қилишда жамоат ташкилотларининг роли” мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди. Унда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари ҳамда партия фаоллари қатнашди. Тадбирда сўзга чиққан “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Гулнора Аҳмедова, миллий қадриятларни сақлаш ва ривожлантиришда жамоат ташкилотларининг алоҳида ўрни борлигини таъкидлади.
Шунингдек, маҳаллаларда аҳоли ўртасида ташкил этилган тадбирлар, семинарлар ва тренингларнинг аҳамияти катта бўлиб, бу орқали ёшлар ва жамиятнинг бошқа қатламларига миллий қадриятларимиз, анъаналаримиз ва маданий меросимиз ҳақида кенг маълумот бериш мумкинлигини билдирди.
Тадбирда, шунингдек, миллий қадриятларни ёшларга етказиш учун замонавий технологиялардан фойдаланиш, интернет платформаларида миллий қадриятларни тарғиб қилиш, ижтимоий тармоқларда жамоатчиликни хабардор қилиш каби таклифлар ҳам билдирилди.
Давра суҳбати якунида, иштирокчилар миллий қадриятларни тарғиб қилишда жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш, ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш ва маҳаллада миллий қадриятларни сақлашга қаратилган тадбирларни ташкил этиш бўйича келишиб олдилар.
Adolat.uz |Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube