AdolatSDP_Sirdaryo


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Telegram


Вилоятимиздаги янгиликлар , партия ва депутатлар фаолиятидан хабардор бўлинг
Мурожаат учун: @Adolatsirdaryo_bot

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Iqtisodiyot va moliya vazirligi dan repost
1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣5️⃣

📈 “Tashabbusli budjet”ning 1-mavsumi 1-fevraldan boshlanadi

“Tashabbusli budjet” jarayonlarining 2025-yilgi 1-mavsumi 1-fevraldan boshlanib, 20-martga qadar davom etadi.

Bunda:

1️⃣ Loyiha kiritish bosqichi — 1–20-fevral;
2️⃣ Saralash bosqichi — 21-fevral–7-mart;
3️⃣ Targ‘ibot bisqichi — 8–10-mart;
4️⃣ Ovoz berish bosqichi — 11–20-mart kunlari o‘tkaziladi.

🏆 Joriy yildagi 1-mavsum g‘oliblari 21-mart — Navro‘z bayrami kuni e’lon qilinadi.

O‘z hududingizdagi mavjud muammolarni hal etish bo‘yicha tashabbus ko‘rsating, faol bo‘ling!

#tashabbusli_budjet #open_budget

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube| Х


Депутатлар "маҳалла еттилиги" аъзолари билан учрашув ўтказди

🔹 Халқ депутатлари Сирдарё туман Кенгаши 4-Улуғбек сайлов округидан сайланган депутат Алиқулўва Наргиза Джумаевна  жорий йилнинг 27-январ куни Сирдарё туманининг “Бахмал” маҳалласида  "Маҳалла еттилиги" ҳамда маҳалла фаоллари ва нуронийлари билан учрашди.

🔹 Учрашувда депутат Н.Алиқулова"Маҳалла еттилиги" фаолияти билан яқиндан танишиб,маҳалладаги мавжуд муаммо ва ечимини кутиб ётган масалалар билан яқиндан танишди.

🔹 Учрашув давомида аҳолини қийнаб келаётган масалалар депутат томонидан эшитилиб,уларни тезлик билан ҳал этиш чоралари борасида ўзаро келишиб олинди.

▶️ kanalga ulanish:
👉🏻 @adolatsdp_sirdaryo


Депутатлар аҳоли мурожаатларини ўрганмоқда.

🔹Депутат ўзи сайланган ҳудуддаги халқ билан яқин ҳамкорликда фаолият юритиб, уларнинг муаммоларини ўрганиб, бартараф этиш чораларини кўриш учун ҳаракат қилиб бориши керак. Депутатлар ўрганишлар жараёнида сайловчиларни ўйлантирган масалаларни жойида ижобий ҳал этишга алоҳида эътибор қаратмоқда.

🔹“Адолат”СДП Сирдарё вилоят Кенгаши депутати Ж.Комилов ,туман Кенгаши депутати М.Набиев хамкорликда Гулистон тумани “Бирлашган”МФЙ да фуқоролар мурожаати юзасидан маҳалладаги сув минорасини ишламаётганлиги юзасидан жойига чиқиб ўрганилди.Маҳалла раиси ва фуқоролар иштирокида муаммо юзасидан Гулистон туман Сувтаъминот рахбаридан маълумот олиниб муаммо юзасидан 2025 йилги дастур доирасида сув минораси ишлатилиши ва сув насосини янгилаш кўзда тутилгани маълум қилинди.

▶️ kanalga ulanish:
👉🏻 @adolatsdp_sirdaryo


Қурилиш ишлари депутатлар назоратида

🔹Худудларда жамоатчилик назоратини олиб боришда худудлардаги маҳаллий Кенгаш депутатларининг ўз ўрни бор,депутатлар ўз сайлов округидаги турли йўналишларда амалга оширилаётган лойихалар ва бунёдкорлик ишлари юзасидан ўз фикрларини билдириши лозим.

🔹“Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши депутати Ж.Комилов ,туман Кенгаши депутати М.Набиевлар хамкорликда сайлов округи Гулистон тумани “Мустақиллик”МФЙ да жойлашган 23-ДМТТ қурилиш реконструкция ишлари сифати билан танишилди.Мазкур ДМТТ 150 ўринга мўлжалланган бўлиб хозирда қурилиш ишлари якунига етказилганлиги пудратчи “Гулистон мадад қурилиш” иш бошқарувчиси томонидан қилинган ишлар юзасидан депутатларга маълумот берилди. Депутатлар томонидан бино ДМТТ мудири ва пудратчи иш бошқарувчиси иштирокида кўздан кечирилиб амалга оширилган ишлари юзасидан камчиликларни бартараф этиш бўйича тавсиялар берилди.

▶️ kanalga ulanish:
👉🏻 @adolatsdp_sirdaryo


🔹Депутатлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.09.2024 йилдаги ПҚ-330-сон қарори,асосида маҳалладаги “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури бўйича фуқорларга кўрсатилган амалий ишлар билан танишилди.

🔹Хусусан:Маҳалладаги Заковат кўчасида турувчи 1 нафар ногирон фарзанди бор Муккарам Йўлдошева хонадонида бўлиб дастур доирасида туман хокимлиги ва хомийлар кўмагида қурилиш материаллари олиб берилиб,турар жойлари таъмирланиб берилгани фуқоро томонидан кўрсатилган ёрдам учун миннатдор эканлигини маълум қилди. Маҳалладаги Равшанобод кўчаси 15 уйда истиқомат қилувчи 5 нафар фарзанди бор, кам таъминланган оила Гулсун Балаева хонадонида дастур доирасида томорқасига иссиқхона қуриб берилиб даромад топиши учун ёрдам берилгани фуқоро томонидан маълум қилинди.

▶️ kanalga ulanish:
👉🏻 @adolatsdp_sirdaryo


Депутатлар аҳоли муаммолари ечимида кўмаклашмоқда

🔹Ҳудудларда аҳоли томонидан келиб тушаётган ҳар қандай мурожаатлар депутатлар томонидан ўрганиб, ижроси назоратга олинмоқда.

🔹Депутатлар ўрганишлар жараёнида сайловчиларни ўйлантирган масалаларни жойида ижобий ҳал этишга алоҳида эътибор қаратмоқда

🔹Бугун “Адолат”СДП вилоят Кенгаши депутати Ж.Комилов ,туман Кенгаши депутатлари Б.Қудратов,М.Набиевлар хамкорликда сайлов округи Гулистон тумани “Мустақиллик”МФЙ да “маҳалла еттилиги” билан учрашиб, ишсиз фуқороларни бандлигини таъминлаш, оилаларни камбағалликдан чиқариш,миграциядан қайтган фуқороларни бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар ва режалар билан танишилди.

▶️ kanalga ulanish:
👉🏻 @adolatsdp_sirdaryo



7 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.