Вафо Мўмин dan repost
ЎЗБЕКИСТОНДА ОИЛА ИНСТИТУТИ КАТТА ХАВФ ОСТИДА
Шу кунларда аёллар орасида "чидама" деган челленж фаол тарғиб қилинмоқда. Аввалига оилавий зўравонликларга чидамасликка чақирган бу челленж энди майда оилавий икир-чикирларга ҳам чидамасликка чақиряпти. Бундан кейин ҳам бу яна агрессивлашиб ва радикаллашиб боришига шубҳам йўқ.
Аслида бу ғоянинг илгари сурилишининг ўзи хато эди. Чунки оилавий зўравонликлар аёлларнинг чидамаслиги билан ҳал бўладиган муаммо эмас. Бу учун ҳар бир ҳолат алоҳида кўриб чиқилиб, ечим берилиши керак. Ўзи умуман икки одамнинг орасини ислоҳ қилиш жуда нозик масала бўлиб, буни шунчаки "чидама" дейиш билан ҳал қилиб бўлмайди.
Бир пайтлари ғарб давлатларида қилиниб, оила институтини парчалаб ташлаган бу каби радикал тарғибот кимга керак бўлиб қолгани менга қоронғу. Тўла ишонч билан айта оламанки, бу тарғиботни ташкиллаштираётганлар оила ҳақида етарли тушунчага эга эмас. Улар шунчаки жимжимадор, аммо таги пуч ғояларни илгари суришмоқда.
Тасаввур қилинг, давлатдаги ижтимоий муаммоларга ҳам одамларга "чидама" деб кўчага олиб чиқса нима бўлади!? Бунақа давлат пароканда бўлади. Муаммо чидамаслик билан эмас, ҳамма томонларнинг бирдек ҳаракат қилиши билан бартараф этилади.
Сўзим сўнгида шуни алоҳида таъкидлаш керакки, мен оилавий зўравонликларга мутлақ қаршиман. Бироқ, буни бартараф этиш учун "чидама" деб тарғибот қилишни радикал ёндашув деб ҳисоблайман. Агар чидамаслик ечим бўлганида, ғарб оила институти парчаланиб кетмас эди.
@VafoMumin - холис фикр минбари
✅ Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube