❗️Энди айрим тоифадаги ўқитувчилар аттестациядан ўтмайди
Вазирлар Маҳкамасининг 28.02.2025 йилдаги 130-сон қарори билан педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш ва касбий сертификатлаш масалалари билан боғлиқ Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Бунда халқаро стандартлар асосида малака тоифасини олган педагог ходимларга уларнинг амалдаги тариф ставкасининг 70 фоизи миқдорида устама ҳақ тўланади.
Ҳужжат билан 2025 йил 1 сентябргача навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтмаган педагоглар, шунингдек аттестация муддати тугаган педагоглар мажбурий аттестацияда иштирок этмаслиги ва уларга амалдаги малака тоифаси (лавозими)га мувофиқ иш ҳақи тўланиши белгиланди.
Қуйидаги тоифадаги педагогларга тегишли малака тоифаси (лавозими) берилади:
Ҳужжат билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган:
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 01.03.2025 йилдан кучга кирди.
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

▪️ олий малака тоифасини (бош ўқитувчи) олгандан сўнг мазкур лавозимни 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган – олий малака тоифаси (бош педагог лавозими);
▪️ 25 йил ва ундан ортиқ педагогик стажга эга бўлган – амалдаги касбий тоифаси (лавозими);
▪️ пенсия ёшига 5 йилдан кам қолган, шунингдек пенсия ёшига етган ва педагоглик фаолияти билан шуғулланаётганлар – амалдаги малака тоифаси (лавозими).
Ҳужжат билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган:
▪️таълим ташкилотларида ишлайдиган мусиқа ва жисмоний тарбия ўқитувчиларини, пенсия ёшидаги педагогларни, олий маълумотга эга бўлмаган педагогларни аттестациядан ўтказиш;
▪️Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимида ишлаётган малакали педагог кадрлар ва илғор ходимларни рағбатлантириш;
▪️Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси фаолиятини такомиллаштириш.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 01.03.2025 йилдан кучга кирди.
✉️ Юристга савол юбориш
📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈