Муқаддас Рамазон ойига тайёргарлик бошланди
Президентнинг 28.02.2025 йилдаги "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида"ги қарори қабул қилинди. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахборотига асосан 2025 йилда муқаддас Рамазон ойининг бошланиши 1 март кунига тўғри келади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига Дин ишлари бўйича қўмита ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда "Рамазон – саховат, бирдамлик ва бағрикенглик ойи" ғояси асосида Рамазон ойини юқори савияда ўтказиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш топширилган. Бунда қуйидагиларга алоҳида эътибор бериш талаб этилади:
Ҳужжат 28.02.2025 йилдан кучга кирди.
📩 Юристга савол юбориш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

⏩ эҳтиёжмандлар ҳамда илм-маърифат йўлида изланаётган ёшларга ёрдам бериш бўйича ташаббусларни қўллаб-қувватлашга;
⏩ оилавий ришталарни мустаҳкамлаш, маҳаллаларда ўзаро тушуниш ва ишонч муҳитини кучайтириш ҳамда ҳурмат ва меҳр-оқибат қадриятларини тараннум этишга;
⏩ атроф-муҳитни асраш, муқаддас қадамжо, зиёратгоҳ ва қабристонларни ободонлаштириш, кўчатлар экишга ҳамда Рамазон ойи билан боғлиқ тадбирларда меъёрга амал қилиш ва исрофгарчиликка йўл қўймасликка.
Ҳужжат 28.02.2025 йилдан кучга кирди.
📩 Юристга савол юбориш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈