Уйни ҳадя қилишда хотиннинг розилиги керакми?
@Yurist_Xizmati 4959-савол:
Укам номидаги ховли уйни опами номига уткизмокчи опам турмишидан ажраб келоди уйнихадя кимокчи уйниуками номига 2017йил уткизилган Эди 2019йил укам уйланган айолини имзоси шартмасми кегин укам расияда онлайн имзолаб уткисса буладими келинимизи олишимиздан аввал олинган уй келинимизи хакки боми йукми келинимиз келгандан бери хеч Канака курилиш бумаган
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Оила кодексининг 23-моддасига кўра эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари, шунингдек никоҳ қайд этилгунга қадар, бўлажак эр-хотиннинг умумий маблағлари ҳисобига олинган мол-мулклари, агар қонун ёки никоҳ шартномасида бошқача ҳол кўрсатилмаган бўлса, уларнинг биргаликдаги умумий мулки ҳисобланади.
Қоиданинг мазмунига биноан эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мулклари уларнинг умумий мулки ҳисобланади. Бироқ ушбу кодекс 25-моддасига мувофиқ эр ва хотиннинг никоҳга қадар ўзига тегишли бўлган мол-мулки, шунингдек улардан ҳар бирининг никоҳ давомида ҳадя, мерос тариқасида ёки бошқа бепул битимлар асосида олган мол-мулки улардан ҳар бирининг ўз мулки ҳисобланади.
Шунга кўра укангизга ҳадя асосида ўтказилган уй-жой унинг шахсий мулки ҳисобланади.
❌ Шундай экан, уни опасига ҳадя қилишда хотининг розилиги олинмайди.
❗️Бундай вазиятда ҳадя шартномаси Фуқаролик кодексининг 504-моддасига кўра нотариал тасдиқланиши шарт.
🙅♂ Шундай экан укангиз онлайн шаклда ушбу шартномани тасдиқлай олмайди. Лекин укангиз Россия Федерациясидаги бирор нотариусга бориб, уйни ҳадя қилиш ҳуқуқини шу ерда бирор қариндошига ишончнома орқали ўтказиши мумкин. Яъни кимгадир ишончнома юбориши керак.
✅Шу ишончномани олган шахс укангиз номида уйни опангизга ҳадя қилиши мумкин.

📩 Юристга савол юбориш
☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш
📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈