❗️ЧЕТ ЭЛГА ИШЛАШГА КЕТГАН ШАХСЛАРНИНГ БОЛАЛАРИГА "БОЛА ПУЛИ" БЕРИЛМАЙДИМИ ?
⚡️САВОЛ;
Турмуш ўртоғим Россияга ишлашга кетган. Мен болалар нафақасини олиш учун мурожаат қилсам аризам турмуш ўртоғим чет элда бўлганлиги сабабли рад қилиниши мумкинми ?
⚡️ЖАВОБ;
Вазирлар Маҳкамасининг 21.10.2021 йил кунги 654-сон қарори билан тасдиқланган Низомга кўра,
➖ агар электрон ахборот алмашинуви орқали олинган маълумотларда чет элда ишлайдиган ёки чет элда тадбиркорлик ва бошқа фаолият турини амалга оширувчи оила аъзоларидан пул ўтказмалари миқдори аниқланмаса ёки ўтказмалар миқдори меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг икки баравари миқдоридан кам бўлса, у ҳолда оиланинг бир ойлик ўртача жами даромадини аниқлаш учун оиланинг чет элда ишлайдиган ёки чет элда тадбиркорлик ва бошқа фаолиятни амалга оширувчи оила аъзосига даромад аниқланаётган даврда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг икки баравари (Бўлади 2 310 000 сўм) миқдорига тенг бўлган бир ойлик ўртача норматив даромад миқдори қабул қилинади деб кўрсатилган.
✏️ Бу нима дегани ? Бу агар турмуш ўртоғингиз чет давлатга кетган бўлса ва болалар нафақаси олиш учун берган аризангиз бўйича Сизларни оилавий ҳолатингиз ўрганилаётган вақтда турмуш ўртоғингиз томонидан Сизларга пул ўтказмалари ўтказилганлигини аниқлашнинг имкони бўлмаса ёки ўтказма миқдори юқоридаги 2 310 000 сўмдан кам бўлса, демак турмуш ўртоғингизга 2 310 000 сўм миқдорида норматив даромад ёзилади дегани бу. Турмуш ўртоғингизга ёзилган мазкур норматив даромад ва оилангизни бошқа даромадларини қўшиб хисоблаганда киши бошига минимал истеъмол ҳаражатлари миқдори (Ҳозирги кунда 648 000 сўм) дан ошиб кетмаса шундагина Сизларга болалар нафақаси берилиши мумкин. Турмуш ўртоғингизни чет давлатда эканлигини болалар нафақасини олишга бошқа таъсири йўқ.
❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!
👉 @Yurist_Blogerr