Юрист блогер /расмий канал


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Huquq


Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз.
Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz
БЕПУЛ МАСЛАҲАТ 👉 @yuristdan_javob_bot
Ариза ва шикоят ёзиб бериш хизмати 👉 @Yurist_ariza_xizmati

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Huquq
Statistika
Postlar filtri


❗️АЛИМЕНТ ОЛОЛМАЁТГАН БОЛАЛАРГА АЛИМЕНТ ТЎЛОВЛАРИ ЖАМҒАРМАСИДАН АЛИМЕНТ ТЎЛАБ БЕРИЛИШИ МУМКИН

📃 Вазирлар Маҳкамасининг 03.08.2022 йил кунги 427-сон қарори қабул қилинган ва мазкур қарор билан Алимент тўловлари жамғармаси тўғрисидаги Низом тасдиқланган.

➖ Низомга кўра, Жамғарма маблағлари вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун қарздор жиноий жавобгарликка тортилган тақдирда, алимент тўловларидан юзага келган қарздорликни (ушбу жиноят натижасида етказилган зарарни) қоплаб беришга, яъни бирйўла ундирувчига тўлаб беришга йўналтирилади.

✅ Алимент тўловларини қоплаб бериш учун мажбурий ижро ҳаракатини амалга оширган давлат ижрочисининг алимент тўловларини қоплаб бериш тўғрисидаги қарори асос бўлиб ҳисобланади.

✅ Алимент тўловлари қарор олинган кундан бошлаб 2 иш кунидан кечиктирилмаган ҳолда амалга оширилади.

✏️Айтайлик алимент тўловчи алимент қарзини тўламай юрипти хамда у алиментни тўламаганлиги сабабли унга нисбатан суд томонидан жиноий жазо белгиланди. Манашундай ҳолатда алимент тўловчининг алиментдан қанча қарзи бўладиган бўлса ўша қарзларнинг хаммаси юқоридаги жамғарма томонидан алимент олувчига бирданига тўлаб берилиши керак. Кейинчалик алиментчининг ўзидан ундириладиган алиментлар ушбу жамғарманинг хисобига тушаверади. Кимда манашу масала бўйича қўшимча саволлари бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиришлари мумкин!


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr


❗️БОЛАЛАР НАФАҚАСИНИ НЕЧА ЙИЛ ОЛИШ МУМКИН ?

⚡️САВОЛ:
Болалар нафақасини бола неча ёшга киргунигача олиш мумкин ?

⚡️ЖАВОБ:
Вазирлар Маҳкамасининг 654-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра,

➖ болалар нафақаси 12 ой муддатга тайинланади, бироқ оиланинг энг кичик ёхуд ягона боласи ўн саккиз ёшга тўлган ойнинг охиригача тўланади деб кўрсатилган.

✏️ 12 ой муддатга тайинланади ва 18 ёшгача тўланади нима дегани? Гап шундаки, Сиз бу нафақани олиш учун мурожаат қилсангиз ва хужжатларингиз ушбу нафақани олиш учун тўғри келса Сиз мазкур нафақани 12 ой давомида тўхтовсиз олишингиз мумкин. 12 ойдан кейин қайта хужжат топшириб яна 12 ой олиш мумкин. Бу ҳолат бола 18 ёшга тўлгунига қадар давом этаверади. Демак, болалар нафақасини бола 18 ёшга киргунигача олиш мумкин фақат, ҳар йили қайтадан ариза топшириш керак бўлади.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr


❗️БОЛАНИ МАКТАБГА ЮБОРМАГАН ОТА-ОНАЛАРГА ЖАВОБГАРЛИК БОРЛИГИНИ БИЛАРМИДИНГИЗ ?

⚡️САВОЛ;
Фарзандини мактабга юбормаган ота-оналарга қонунчиликда қандай жавобгарлик бор ?

⚡️ЖАВОБ;
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига кўра,

➖ болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишига ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўсқинлик қилиши уларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдори (375 000)нинг ўн бараваридан ўн беш баравари (5 625 000 сўм)гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr


⚡️БОҒ ДАЗМОЛИ

➖ Буғ дазмолининг одатий дазмолларимиздан фарқи шуки, у исталган жойда ишлатишга қулай ва одатий дазмолларимиздан кўра самаралироқ эффектга эга.
➖Тозалайди, вирусларни ўлдиради ва ишни мато сифатига салбий тасир қилмасдан бажаради.
Шкафда турган ➖кийимларингизни турган жойида дазмоллаб хам қўяверасиз.

Нархи 139 000 сўм

🚕 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд

БУЮРТМА БЕРИШ
👇
   👇
https://100k.uz/oqim/585667
https://100k.uz/oqim/585667
https://100k.uz/oqim/585667


❗️ОНА ТАЪМИНОТИ УЧУН ТЎЛАНАДИГАН АЛИМЕНТ ЭНГ КАМИДА ҚАНЧА БЎЛИШИ КЕРАК ?

⚡️САВОЛ;
Вояга етмаган болаларга тўланадиган алиментдан ташқари бола 3 ёшга тўлгунигача она таъминоти учун тўланадиган энг кам алимент қанча бўлиши керак ?

⚡️ЖАВОБ;
Оила кодексининг 118-моддасига кўра,

➖ собиқ хотин ҳомиладорлик даврида ва ўртада бола туғилган кундан бошлаб уч йил давомида собиқ турмуш ўртоғидан ўзининг таъминоти учун моддий таъминот олиши мумкинлиги белгиланган.

➖ Мазкур кодекснинг 119-моддасида эса, она ўзининг таъминоти учун оладиган таъминотининг энг кам миқдори қонунчиликда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори (ҳозирги кунда 1 155 000 сўм)нинг 11,75 фоизи (135 712 сўм)дан кам бўлмаслиги лозимлиги белгиланган.

✏️ Демак, вояга етмаган болаларга тўланадиган алиментдан ташқари онага бериладиган таъминотнинг энг кам миқдори ҳозирги кунда 135 712 сўмдан кам  бўлиши мумкин эмас. Ушбу таъминотнинг энг кўп миқдори эса қонунчиликда белгиланмаган. Бундай таъминотни ундириш бўйича ишни кўриб чиқаётган суд жавобгар тарафнинг тўловга қобилиятини ва унинг моддий аҳволини хисобга олган ҳолда мазкур таъминот миқдорини мустақил белгилайди.


Қўшимча саволлар учун 👇
               @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr


⚡️МУҲИМ

❗️ЯНГИ ОИЛА ҚУРГАН ЁШЛАРГА ХОНАДОНИДА ҚЎШИМЧА УЙ-ЖОЙ ҚУРИШ УЧУН
33 000 000 СЎМГАЧА ГАРОВСИЗ КРЕДИТ БЕРИЛИШИДАН ҲАБАРДОРМИСИЗ ?

📃 Ҳукуматнинг 637-сон қарори билан тасдиқланган низомда, “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган оилаларнинг фарзандлари ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган янги турмуш қурган ёшларнинг якка тартибдаги хонадонида қўшимча уй-жой қуриш учун 33 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратиш тартиби ва шартлар белгиланган.

➖ Унга кўра мазкур кредитлар:

✅ бозор ставкасида мижоз хоҳишига кўра 6 ой имтиёзли давр билан;

✅ 20 йилдан кўп бўлмаган муддатга;

✅ бошланғич бадали якка тартибдаги хонадонда қўшимча қурилаётган уй-жой қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган қийматда;

✅ бир қарз олувчига бериладиган кредитлар 33 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда берилади.

❗️Ушбу кредитни олиш учун талабгор:

✅ кредит олиш учун мурожаат қилган кунида 18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган бўлиши;

“Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган оилаларнинг фарзандлари ёки “Ёшлар дафтари”га киритилган ва қонуний никоҳдан ўтганига 3 йилдан ошмаган бўлиши ва юқоридаги низомнинг бошқа мезонларига тўғри келиши лозим.

✏️ Ушбу имтиёздан фойдаланиш бўйича қўшимча саволларингиз бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиринг!


Қўшимча саволлар учун 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr


❗️БОЛАЛАР НАФАҚАСИ ТАЙИНЛАНИШИ УЧУН ОИЛАНИНГ НЕЧА ОЙЛИК ДАРОМАДИ ХИСОБГА ОЛИНАДИ ?

⚡️САВОЛ;
Бола пули тайинланиши учун оиланинг неча ойлик даромади хисобланиши керак ?

⚡️ЖАВОБ;
Вазирлар Маҳкамасининг 654-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра,

➖ оиланинг бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача даромад болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олиш учун мурожаат қилинган ойдан олдинги ойГАЧА бўлган охирги уч ойи учун ҳисоблаб чиқилган барча оила аъзоларининг даромади суммасини оила таркибига киритиладиган оила аъзолари сонига ва учга бўлиш орқали аниқланади.

✏️ Яъни, болалар нафақаси тайинланиши учун даромад хисоблашда Сиз қайси ойда ариза берган бўлсангиз ўша ойдан 4 ой орқага қайтилади ва ўша 4 ойдан биринчи уч ой олинади. Масалан, Сиз шу февраль ойида ариза берсангиз январь ойи хисобланмайдида ундай олдинги 3 ой, яъни декабрь, ноябрь хамда октябрь ойларидаги даромадингиз хисобланади. Шу тартибда ҳисобланган даромадингиз киши бошига юқоридаги низомда белгиланган мезондан ошиб кетмаса Сизга болалар нафақаси тайинланиши мумкин.

✏️ Агар орангизда бизга бола пули чиқармикан ёки чиқмасмикан деб юрганлар бўлса, ана энди ўзингиз хисоблаб кўринг! Юқоридаги тартибда орқадаги 3 ойда барча топган расмий даромадингизни кўз олдингизга келтиринг ва ўша даромадларни оила аъзоларингиз сонига ва учга бўлинг. Шунда масала ойдинлашади. Агар ўзингиз юқоридаги Низом талаблари бўйича даромадингизни ҳисоблай олмасангиз бизга савол шаклида ёзиб қолдиринг!


Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
              @Yurist_Blogerr


⚡️АКСИЯ

Уй бекалари ва тикувчиликни севувчилар уй шароитида тикиш бичиш билан шуғулланишлари учун қулай тикув машинаси

- Аверло функцияси мавжуд

- Олдинга ва орқага тикади

- Ипни моккига автоматик равишда ўрайди

- Тармоқдан ва агар тўсатдан чироқ ўчиб қолса батарейкада ҳам ишлайди

Нархи 92 000 сўм

🚗 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд

БУЮРТМА БЕРИШ
👇
👇
https://100k.uz/oqim/532168
https://100k.uz/oqim/532168
https://100k.uz/oqim/532168


⚡️ ДИҚҚАТ

❗️КРЕДИТ БЎЙИЧА КАФИЛ БИЛАН БИРГАЛИКДА ҚАРЗ ОЛУВЧИНИНГ НИМА ФАРҚИ БОР ?


✏️ Бугунги кунда кўпчилик одамлар кредит бўйича кафил ва биргаликда қарз олувчи тушунчаларини бир маъноли деб ўйлашади. Аслида эса бу тушунчалар бошқа-бошқа маънога эга.

❗️Шундай қилиб кафил ва бирга қарз олувчиларнинг ўртасида қандай фарқ бор ?

📄 Қонунчиликка кўра, асосий қарз олувчи олиниши режалаштирилган кредит бўйича тўловларни тўлаш учун етарли даромадга эга бўлмаганда, мазкур тўловларни биргаликда қоплаш учун даромадга эга бўлган бошқа жисмоний шахс, яъни биргаликда қарз олувчи жалб қилиниши мумкин.

➖ Кафиллик шартномаси бўйича эса қарздор ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажармаган тақдирда кафил кредит ташкилоти олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади. Бошқача қилиб айтганда, кафилликни таъминот тури сифатида эътироф этиш мумкин.

✅ Кафилнинг биргаликда қарз олувчидан асосий фарқи шундаки, кафил қарздор томонидан мажбуриятлар бажарилмаган тақдирдагина мажбуриятларни бажарувчи сифатида иштирок этади. Биргаликда қарз олувчи эса, кредит сўндирилгунга қадар доимий равишда асосий қарз олувчи билан бир хил мажбуриятга эга бўлади.

✏️ Қиссадан-ҳисса шуки, бирор-бир танишингизга адашиб кафил бўлиб қолган бўлсангиз хам, биргаликда қарз олувчи бўлиб қолманг! Кафил бўлиб қолган бўлсангиз банк Сизни асосий қарздор қарзини узоқ вақт давомида тўламаган тақдирда безовта қилади. Биргаликда қарз олувчи бўлсангиз "безовта қилиш графигидан чиқмаган ҳолда" исталган пайтда беровта қилиши мумкин. Шунинг учун ўйнаб иш қилсангиз хам ўйлаб иш қилинг !


Бепул савол-жавоб 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr


⚡️ ДИҚҚАТ

❗️ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ВА ТАБИИЙ ГАЗДАН ЛИМИТДАН ОРТИҚ ФОЙДАЛАНГАН ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАР КОМПЕНСАЦИЯ ОЛИШ УЧУН ҚАЕРГА МУРОЖААТ ҚИЛИШИ КЕРАК ?

✏️ Кўпчилик эҳтиёжманд оилалар, мен кам таъминланган оилалар рўйхатида тураман ва агар электр энергияси хамда табиий газдан лимитдан ортиқ фойдалансам менга автоматик равишда компенсация тўлаб берилади деб ўйлашади, лекин йўқ.

📄 Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йилдаги 204-сон қарорига 3-илова қилиб келтирилган схемада,

➖ электр энергияси ва табиий газдан белгиланган базавий мейёрдан ортиқ фойдаланган эҳтиёжманд оилалар ноябрь—март ойлари учун ҳар ойнинг 15 санасига қадар "Инсон" ижтимоий хизматлар марказига ёки маҳаллалардаги ижтимоий ҳодимларга мурожаат қилиши кераклиги кўрсатилган.

✏️ Тушунган бўлсангиз керак, гап эҳтиёжманд оилалар учун ноябрь ойидаги 270 000 сўмлик компенсация ҳақида кетмаяпти. Бу ерда электр энергияси ва табиий газдан лимитдан ортиқ фойдаланилган истеъмол учун ҳар ойлик компенсациялар ҳақида гап бормоқда. Агар ушбу компенсациялардан фойдаланиш бўйича амалиётда тушунмовчиликлар Сизда кузатилаётган бўлса муаммоли саволларингизни қуйида бизга ёзиб қолдиринг!


Бепул савол-жавоб 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr


❗️СОЛИҚЛАРНИ ТЎЛАМАСА НИМА БЎЛАДИ ?

📃 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 174-моддасига кўра,

➖солиқ олинадиган фойдани (даромадни) ёки бошқа объектларни қасддан яшириш (камайтириб кўрсатиш) ёхуд солиқлар ва йиғимлар тўлашдан қасддан бўйин товлаш — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари (3 750 000 сўм) миқдорида жарима солинишига сабаб бўлади.


Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr


⚡️Дазиран сув филтири

❗️Ҳозирги кунда асосий муаммолардан бири бу тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёжнинг ортиб бораётганлиги десак адашмаймиз. Бунинг акси эса, айнан тоза ичимлик сувининг камайиб бораётганлиги.

☝🏻Биз Сизга тавсия қилаётган ушбу филтрнинг ички меҳанизми ўзида зарра ва хлоринларни ушлаб қолади ва Сизга ўзингиз истаган тоза сувни чиқариб беради

Нархи 97 000 сўм

🚗 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд

БУЮРТМА БЕРИШ
👇
   👇
https://100k.uz/oqim/539383
https://100k.uz/oqim/539383
https://100k.uz/oqim/539383


❗️“Аёллар дафтари”га киритилганларга 5 000 000 сўмгача кредитлар нақд пулда берилиши мумкин

📃 Ҳукуматнинг 145-сон қарори билан тасдиқланган низомда,

➖ «Аёллар дафтари»га киритилган ва ўзини ўзи банд қиладиган хотин-қизларга айрим турдаги фаолиятни амалга ошириш (касаначилик, ҳунармандчилик, иссиқхона қуриш ва шу кабилар учун зарурий хом ашё, эҳтиёт қисм ҳамда қурилиш молларини сотиб олиш) мақсадида 5 млн сўмгача миқдорида кредит маблағлари нақд пулда берилиши мумкинлиги кўрсатилган.

✏️ Бизнингча имтиёзли кредитларнинг нақд кўринишда берилиши мумкин бўлган қисмини ошириш керак. Бундай кредитлар тўлиқлигича нақд кўринишга ўтказилса хам майли эди. Масалан, ҳозирги кунда бирор-бир имтиёзли кредит оламан деб банкларга мурожаат қилсангиз ва мабооодо хужжатларингиз имтиёзли кредит талабларига тўғри келиб, Сизга кредит ажратилган тақдирда хам кредит Сизга нақд кўринишда берилмайди. Кредит аввал таъминотчи деб аталмиш шахсларнинг хисоб рақамларига ўтказилади ва ўша таъминотчилар Сиз нима мақсадда кредитни олган бўлсангиз ўша мақсадни предмети бўлган нарсани Сизга етказиб беради. Бизга етиб келаётган "айланма маълумотлар"га қараганда фуқаролар олган кредитининг 10 ёки 15 фоизи ўша таъминотчи аталмишларнинг қўлларида қолиб кетар эмиш миш-миш. Чунки кредит олувчиларга кредит нақд шаклда керак. Таъминотчилар эса уларга керакли нарсани сифатлисини етказиб беролмайди ёки атайлаб етказиб бермайди. Чунки мажбурий ҳаридорга ким хам сифатли маҳсулот сотади тўғрими? Сотса "остатка" товарларини сотади ёки уни ўрнига кредит олувчига олган кредитини нақд қилиб беришни ваъда қилади ва эвазига 10 ёки 15 фоиз ест эканлигини билади. У бўлади, бу бўлади ўртада сарсон яна қора ҳалқ бўлади...


Бепул савол-жавоб 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr


⚡️ ДИҚҚАТ

❗️АҲОЛИ УЧУН ГАЗ ВА ЭЛЕКТР БЎЙИЧА БУГУНГИ КУН ҲОЛАТИГА БЕЛГИЛАНГАН ЛИМИТЛАР ҚАНЧА ?


⚡️ САВОЛ:
Ҳозирги кунда аҳолига газ ва электр учун бир ойлик белгиланган лимит қанча ?

⚡️ЖАВОБ:
✏️ Негалигини балмайман, лекин ҳар-сафар газ ва электр энергияси учун белгиланган манашу лимитларга кўзим тушганида кайфиятим бузилади. Шундай пайтларда, "Сен ёлғиз эмассан тинчлан жигарим" деб ўзимни босаман. Бу саволга ҳам имкон қадар анашу босиқлик билан жавоб беришга ҳаракат қиламан.

📄 Вазирлар Маҳкамасининг 16.04.2024 йил кунги 204-сон қарорига асосан,

❗️Электр энергияси учун белгиланган ойлик тарифлар:

➖ ойига 200 кВт соатгача — 450 сўм;
➖ ойига 201 кВт соатдан 1 000 кВт соатгача — 900 сўм;
➖ ойига 1 001 кВт соатдан 5 000 кВт соатгача — 1 350 сўм;
➖ ойига 5 001 кВт соатдан 10 000 кВт соатгача — 1 575 сўм;
➖ ойига 10 001 кВт соат ва ундан юқори — 1 800 сўм этиб белгиланган.

❗️Табиий газ учун иситиш мавсумида белгиланган ойлик тарифлар:

➖ ойига 500 куб метргача — 650 сўм;
➖ ойига 501 куб метрдан 2 500 куб метргача — 1 500 сўм;
➖ ойига 2 501 куб метрдан 5 000 куб метргача — 1 950 сўм;
➖ ойига 5 001 куб метрдан 10 000 куб метргача — 2 275 сўм;
➖ ойига 10 001 куб метр ва ундан юқори — 2 600 сўм.

✏️ Бугун беихтиёр электр энергияси бўйича расмий ташкилотларимиз берган бир маълумотга кўзим тушиб қолди. Унда айтилишича, бир ҳонадонда 11 турдаги электр жиҳозлари ишлатилса, ойига 180 кВт ток сарфланар эмиш 👀 ийи, у қандай электр жиҳозлари эканки бир ойда атига 180 кВт электр сарфласа. Ўша 11 турдаги электр жиҳозларининг ўнтаси телефон "зарядчик"ларими дейман. Ха майли, маълумот расмий ташкилотлар томонидан берилганку тўғри бўлса керакда...

✏️ Биз бу ерда мавзуга ҳазил қўшиб гапиряпмиз. Лекин, ҳақиқий ҳаётда кам ойликка ишлаб юрганлар бу лимитларни қандай тўлаяпти экан. Ҳеч қаерда ишламаётганларчи. Умуман олганда лимитлар майли, аммо ўша лимитлар хам тўғри ишлаяптими йўқми. Лимит доирасидаги хисоб-китоблар адолатли бўляптими йўқми? Ҳақиқий ҳаётдаги реал ҳолатларни билиш бизга мавзуни ёритишимиз учун кўпроқ маълумот ва имконият беради. Ушбу масала бўйича кимда низоли ҳолатлар бўйича саволлари бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиринглар!


Бепул савол-жавоб 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr


❗️НОГИРОНЛИК ПЕНСИЯСИ НЕЧАНЧИ ГУРУХ НОГИРОНЛАРИГА ТАЙИНЛАНАДИ ?

⚡️САВОЛ;
Ногиронлик пенсияси кимларга тайинланади ?

⚡️ЖАВОБ;
"Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонуннинг 15-моддасига кўра,

➖ ногиронлик пенсиялари қонунчиликда белгиланган тартибда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар деб топилган шахсларга, шунингдек Чернобиль АЭСдаги авария туфайли майиб бўлиш ёки касаллик оқибатида III гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар деб топилганларга тайинланади.

Мазкур Қонун 16-моддасига кўра, ногиронлик сабаблари ва гуруҳлари, шунингдек ногиронлик бошланган вақт ва ногиронликнинг қанча муддатга белгиланиши Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган Низом асосида ишловчи тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари томонидан аниқланади.

✏️ Гурух ногиронлигига чиқиш жараёни бўйича амалиётдаги низоли ҳолатлар юзасидан кимда муаммоли саволлари бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиришлари мумкин!


Бепул савол-жавоб 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr


❗️ҲЕЧ КИМ "АЁЛЛАР ДАФТАРИ"ДАН ШУНЧАКИ ЧИҚАРИБ ЮБОРИЛМАСЛИГИ КЕРАК !

✏️
Кўпчилик аёллар, мен "Аёллар дафтари"га киритилган эдим менга ҳеч қандай ёрдам кўрсатмасдан дафтардан чиқариб юборди деб бизга мурожаат қилишади. Ҳош, аслида "Аёллар дафтари" дан чиқариш асослари қандай ?

📄 Вазирлар Маҳкамасининг 145-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан,

хотин-қизлар қуйидаги ҳолларда «Аёллар дафтари»дан чиқарилиши мумкин;

🟢 ҳар бир тоифа бўйича белгиланган амалий ёрдамлар тўлиқ кўрсатилганда (индивидуал дастур асосида);

🟢 тўлиқ давлат таъминотига олинганда;

🟢 ўз аризасига кўра;

🟢 «Аёллар дафтари»га ноқонуний киритилганлиги аниқланганда;

🟢 бошқа давлатларга доимий яшаш учун чиқиб кетганда;

🟢 суднинг озодликдан маҳрум этишни назарда тутувчи ҳукми қонуний кучга кирганда;

🟢 шахс вафот этган тақдирда ёки суд қарори асосида бедарак йўқолган деб топилганда.

❗️Низомда «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларнинг индивидуал дастурга киритилган масалалари тўлиқ ҳал этилгунга қадар уларни «Аёллар дафтари»дан чиқаришга йўл қўйилмайди деб кўрсатилган. Яъни, кимдир бу дафтарга киритилдими, унга қандайдир йўналишда амалий ёрдам берилиши шарт дегани бу.

✏️ Агар кимдадир бу каби дафтарларга киритишда ёки дафтарлардан чиқариш жараёнида ноқонуний ҳолатлар кузатилган бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиринг!


Бепул савол-жавоб 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr


❗️МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИГА КИМЛАР КИРАДИ ?

📄 Қонунчиликка кўра, «Маҳалла еттилиги» — маҳалла фуқаролари йиғини раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ижтимоий ходим, солиқ инспекторидан иборат жамоа ҳисобланади.

✏️ Маҳалла еттилигининг ижобий хулосасини олиб келинг деб кимдир сўраса агар, манашу еттовлоннинг ижобий хулосаси Сизга керак бўлади..

Ушбу еттиликнинг фаолияти билан боғлиқ кимда қандайдир низоли ҳуқуқий саволлари бўлса бизга ёзиб қолдиришлари мумкин


Бепул савол-жавоб 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr


❗️СУППЕР АКЦИЯ

⚡️"TIMMER"- соч ва соқол олиш учун синалган восита!

➖ Ушбу мослама орқали сиз:

✅ сочларни осон олишингиз

✅ соқол ва мўйловларни қиртишлашингиз

✅ турли-туман ҳажмдаги бириктирмалар ёрдамида ишингизни осонлашитиришингиз, муҳими, бу ишни ҳеч қандай муаммоларсиз бажаришингиз мумкин!.

Нархи 57 000 сўм

🚗 Ўзбекистон бўйлаб eтказиб бериш хизмати мавжуд

БУЮРТМА БЕРИШ
👇
👇
https://100k.uz/oqim/564896
https://100k.uz/oqim/564896
https://100k.uz/oqim/564896


⚡️ДИҚҚАТ

❗️БОҚУВЧИСИ БЎЛМАГАН ҲОТИН-ҚИЗЛАРГА 1 500 000 СЎМДАН БИР МАРТАЛИК ЁРДАМ ПУЛИ БЕРИЛАДИ


📄 Вазирлар Маҳкамасининг 31.03.2022 йилдаги 145-сон қарори билан тасдиқланган низомда "Аёллар дафтари"га киритилган ҳотин-қизларни қўллаб-қувватлашнинг бир-нечта йўналишлари келтирилган бўлиб,

мазкур низомга 2-илова қилиб келтирилган рўйҳатга кўра,

✅ Боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар учун базавий ҳисоблаш миқдори (Ҳозирги кунда 375 000 сўм)нинг 4 барвари (1 500 000 сўм) миқдорида бир марталик моддий ёрдам берилиши кўрсатилган.

✏️ Фақат бир ҳолатга эътиборли бўлиш керак! Биз @Yurist_Blogerr каналида ўқидик, шундай имконият бор экан деб қаергадир бу имтиёзни сўроқлаб борсангиз "Хоп бўлади, мана ўша Сиз сўраган пул" деб ҳеч ким қўш-қўллаб пул бериб қўймайди. Ҳар-холда амалиётимизда шундай! Аввалига пул йўқ деб кўради, бундай қарор йўқ деб кўради, нима ҳақда гапиряпсиз дейди, Сизга тааллуқли эмас деб кўради, Сиздан баттарлар хам бор дейди. Хуллас, нима деса деб кўрадики дарров пул бермайди. Агар Сиз ўзингиз сўраб бораётган имтиёз ҳақида чуқурроқ ўрганиб бормасангиз шундай ҳолатларга дуч келишингиз мумкин. Шунинг учун ана Сизларга қарор рақами ва санаси билан ёзиб қўйдик. Аввал бир танишиб чиқиб кейин курашга киришган маъқул! Агар ушбу имтиёздан фойдаланиш бўйича ўзингизни қизиқтирган саволларингиз бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиринг!


Бепул савол-жавоб 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr


❗️НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН БОЛАЛАРНИНГ ОНАЛАРИ БОШҚАЛАРДАН 5 ЙИЛ ОЛДИН ПЕНСИЯГА ЧИҚИШИ МУМКИН

⚡️САВОЛ
;
Болаликдан ногиронлиги бўлган болаларни тарбиялаган оналар пенсияга 50 ёшдан чиқиши мумкинлигини эшитдим. Шу ростми ?

⚡️ЖАВОБ;
Бундай норма қонунчиликда мавжуд. "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонуннинг 12-моддасида, болаликдан ногиронлиги бўлган фарзандларнинг оналари уларни саккиз ёшгача тарбиялаган бўлса — иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда умумий белгиланган 55 ёшдан эмас, бошқаларга қараганда имтиёзлироқ яъни, 50 ёшдан пенсияга чиқиши мумкинлиги кўрсатилган.

✅ Демак, болаликдан ногиронлиги бўлган болаларни камида 8 йил тарбиялаган оналар пенсияга бошқалардан 5 йил олдин чиқиши мумкин. Фақат, юқорида кўрсатилган иш стажига эга бўлишлари керак.

✏️ Меҳнат стажи билан боғлиқ ҳамда пенсияга алоқадор ҳар қандай ҳуқуқий масаладаги саволларингизни қуйида бизга ёзиб қолдиришларинг мумкин!


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.