❗️
Фуқароларга қўлланиладиган жарималар БҲМ-нинг беш бараваридан ошмаслиги керак!
⚡️
САВОЛ;Фуқароларга қўлланиладиган жарималарнинг миқдори нимага асосланиб белгиланади ва фуқаролар учун қўлланиладиган жарималарнинг энг кўп миқдори қанчадан ошмаслиги керак ?
⚡️
ЖАВОБ:Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 25-моддасига асосан, ➖ Жариманинг миқдори маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган вақтдаги, давом этаётган маъмурий ҳуқуқбузарлик учун эса бу ҳуқуқбузарлик аниқланган вақтдаги белгилаб қўйилган базавий ҳисоблаш миқдоридан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
✅ Фуқароларга солинадиган жариманинг энг кам миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг элликдан бир қисмидан, мансабдор шахсларга эса — ўндан бир қисмидан кам бўлмаслиги керак.
❗️ Фуқаро ва хизматчиларга солинадиган жариманинг энг кўп миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ошмаслиги керак. Баъзи ҳуқуқбузарликлар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт юз эллик бараваригача миқдорда жарима солиниши мумкин деб белгиланган.
✏️ Хулоса шундай, қонунчилигимиздаги мазкур норма мукаммал эмас. Нафақат мукаммал эмас, балки тушунарсиз хам дейиш мумкин. Нега тушунарсиз ? Фуқароларга қўлланиладиган жарималар энг кўпида
БҲМ-нинг 5 бараваридан ошмаслиги керак, баъзи ҳуқуқбузарликлар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг
тўрт юз эллик бараваригача миқдорда жарима солиниши мумкин. 👀 Манашу жойи бироз тушунарсиз. Қонунчиликда маълум ҳуқуқбузарликлар, баъзи, айрим ва бошқа ҳуқуқбузарликлар деган терминлар бўлмаслиги керак! Бундай йўналиши аниқ бўлмаган терминлар амалиётда нормани ким қандай хоҳласа шундай ижро қилиши мумкинлигини англатади. Сиз қўйган айблов қонунчиликни қаерида кўрсатилган дейилса, манашу баъзи деган жойига тўғри келади! Зўр а ))
Савол-жавоб 👇
@yuristdan_javob_botКаналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr