Расмий хабарлар I Официальные новости dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
💰 Жорий йилнинг январь-октябрь ойларида 4,0 трлн. сўмлик фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарилди
АОКАда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Анвархон Акабиров иштирокида ўтказилган брифингда жорий йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот берилди:
⏺Хусусан, ўтган 10 ой давомида 2,73 трлн. сўмлик дори воситалари, 771 млрд. сўмлик тиббий буюмлар ва тиббий техникалар ҳамда 498 млрд. сўмлик бошқа турдаги фармацевтика маҳсулотлари, яъни, биологик фаол қўшимчалар ва гигиеник воситалар ишлаб чиқарилди.
⏺Фармацевтика йўналишида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари доирасида 147 млн. АҚШ доллари маблағлар ўзлаштирилди. Шундан, тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва кредитлар – 92 млн. АҚШ долларни ташкил этди.
⏺Жорий йилнинг 10 ойида 12 та лойиҳа ишга туширилди, улар доирасида 641 нафар янги иш ўринлари ва 145 млрд. сўмлик ишлаб чиқариш қувватлари яратилди.
⏺Корхоналар томонидан 153,2 млн. АҚШ долларлик маҳсулотлар экспорт қилинди. Экспортчи корхоналар сони 36 тага ортиб, жами 365 тани ташкил этмоқда. Ушбу корхоналар томонидан 45 та давлатга маҳсулотлар экспорт қилинмоқда.
⏺Дорихоналар томонидан GPP сертифкати учун жами 5 311 та ариза топширилди. Йил якунига қадар республикадаги барча тармоқли дорихоналарда GPP стандартини жорий этиш ишларини якунлаш белгиланган.
✍️ Батафсил
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк