UzPharmAgency

@Uzpharm_agency Yoqdi 1

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш Агентлигининг «телеграм»даги расмий ахборот канали.
📮 Мурожаат учун: @uzpharmagency_bot
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
Tibbiyot


Muallifga yozish
Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Tibbiyot
Indeksga qo‘shilgan
31.05.2019 10:44
reklama
SearcheeBot
Telegram-каналлар оламидаги сизнинг йўлбошчингиз.
TGAlertsBot
Каналингиз репостлари ва эсловлари ҳақида хабар беради.
Telegram Analytics
TGStat хизмати янгиликларидан бохабар бўлиш учун обуна бўл!
2 033
ta obunachilar
~1.2k
1 ta e’lon qamrovi
~7.5k
kunlik qamrov
~7
ta e’lon 1 kunda
57%
ERR %
6.89
iqtibos olish indeksi
Kanalning repost va eslovlari
233 ta kanal eslovlari
7 ta e’lonlar eslovlari
18 ta repostlar
www.gazalkent.uz
GoPharmacist
GoPharmacist
GoPharmacist
UzGerMed Pharm Group
20 Nov, 10:47
Sen ila birgaman..!
Kitoblar Olami va Biz
UzGerMed Pharm Group
UzGerMed Pharm Group
Жаноб фармацевт
9 Nov, 11:36
GoPharmacist
9 Nov, 11:36
JIDDIY KANAL👊
Hikoyalar (G&M)
Talabalar ta‘limda🎓
Akmal Farm Medical
30 Oct, 15:41
28 Oct, 15:02
Abituriyent.uz
UzGerMed Pharm Group
14 Oct, 11:22
Pedagog O‘zbekiston
BuxDU.UZ RASMIY KANALI
natlib.uz
Moliya Bozori Uz
Allmarketuz
Allmarketuz
Allmarketuz
Talabalar ta‘limda🎓
Pedagoglar
OTM O'ZBEKISTON
🎓Baxmal ziyolilari
Андижон 24
So'z sehri💥💥💥
Davlat test markazi
EDUTAX.UZ
@Uzpharm_agency iqtibos olgan kanallari
Huquqiy axborot
9 Dec, 07:34
Huquqiy axborot
Chernovka
21 Nov, 14:41
Xushnudbek.uz
20 Nov, 14:40
Shavkat Mirziyoyev_press-service
20 Nov, 14:33
Huquqiy axborot
15 Nov, 13:01
Huquqiy axborot
9 Nov, 14:11
Huquqiy axborot
Huquqiy axborot
6 Nov, 10:33
Huquqiy axborot
Huquqiy axborot
21 Oct, 17:08
Huquqiy axborot
16 Oct, 12:42
Huquqiy axborot
Huquqiy axborot
Kun.uz | Rasmiy kanal
Uzagrotexsanoatxolding
Agrobank
Asaka bank
Turonbank
Трастбанк
SANOAT QURILISH BANK
NBU_official
"O'ZARXIV" AGENTLIGI
UZBEK-SILK
"HUDUDGAZTA'MINOT" AJ
Mahallalar kengashi
Узгидромет
AgroFin.uz
natlib.uz
"O'qituvchi" NMIU
"O'zbekiston" NMIU
So‘nggi e’lonlar
O‘chirilgan e’lonlar
Eslovlar bilan
Repostlar
UzPharmAgency 9 Dec, 15:17
​​#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Рецептсиз бериладиган дори воситаларининг янги рўйхати эълон қилинди
(рўйхат рақами 3200, 6.12.2019 й.).

Илгариги рўйхатга қараганда янги рўйхат 49 та позицияга қисқарган. Бироқ, шифокор рецептисиз бериладиган монопрепаратларнинг умумий сони 4 тага ошган, комплекс препаратлар эса шу рўйхатда 53 тага камайган.

⚠️ Умумий рўйхатда бўлмаган барча дори воситаларига энди рецепт талаб этилади.

Бу шифокорнинг фармацевтик маълумотга эга бўлган мутахассисга дори препаратини тайёрлаш ва (ёки) бериш ва уни қўллаш усули тўғрисидаги ёзма кўрсатмасидир. Рецептнинг шакли Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Эслатиб ўтамиз, рецептсиз препаратлар рўйхати ҳар йили янгиланади (йилда камида 1 марта). Қоидага кўра, бу ноябрь-декабрда рўй беради. Масалан, 2016, 2017 ва 2018 йилда ҳам шундай бўлган.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 6.12.2019 йилдан кучга кирди. Рўйхатнинг тўлиқ матни билан мана бу ерда танишишингиз мумкин.

Расмий каналимизга обуна бўлинг!
👉🏻 http://telegram.me/uzpharm_agency
To‘liq o‘qish
UzPharmAgency 9 Dec, 10:09
«Фармацевт ён дафтарига» рукни: Асосий тушунчалар

🎧 Каналга уланиш:
telegram.me/uzpharm_agency
Attached file
UzPharmAgency 9 Dec, 10:09
​​📎 «Фармацевт ён дафтарига» рукни

«Зарур амалиётлар (GxP) талабларига мувофиқлик юзасидан инспекциялар ўтказиш тартиби тўғрисида»ги
низомда (ВМҚ 788-сон 18.09.2019) қўлланилувчи асосий тушунчалар ҳақида маълумот берамиз:

👉🏻 ариза берувчи — Зарур амалиётлар (GxP) сертификатини олиш учун тегишли ариза билан мурожаат қилган юридик шахс ёки у томонидан белгиланган тартибда ваколат берилган шахс;

👉🏻 жалб этилган эксперт — инспекторат вакили бўлмаган, Зарур амалиётлар (GxP) бўйича етарли тажрибага эга бўлган шахс;

👉🏻 жиддий номувофиқлик — дори воситалари муомаласи жараёнида уларнинг сифати пасайишига олиб келувчи Зарур амалиётлар (GxP) талабларига тўғри келмайдиган номувофиқлик;

👉🏻 жиддий бўлмаган номувофиқлик — Зарур амалиётлар (GxP) талабларига тўғри келмайдиган номувофиқлик бўлиб, дори воситаси сифатига таъсир кўрсатмайди, бироқ уни бартараф этиш сифат тизимини такомиллаштиради;

☑️ Расмий каналимизга обуна бўлинг!
👉🏻 http://telegram.me/uzpharm_agency
To‘liq o‘qish
UzPharmAgency 9 Dec, 08:01
​​​​​​​​​​🔎 Фойдали маълумотлар рукни

Ёдда тутинг! Дорини нима билан ичиш тақиқланади?

🍹 Компотлар ва киселлар

Шифокорлар компотлар ва киселларни гастрит ва ошқозон ярасидан азият чекувчи беморларга тавсия қилишлари мумкин: кисел ошқозон деворларини ўраб олади ва шу билан препаратнинг тирнаш хусусиятини камайтиради. Бироқ препаратнинг даволовчи таъсири ҳам камаяди ва буни эътиборга олиш муҳим.

Таблеткани компот билан ичиш ярамайди — мевали кислоталар баъзи дориларнинг, шу жумладан меъда қайнаши ва гипертонияга қарши воситаларнинг фармакологик таъсирини ўзгартириши мумкин. 

☑️ Расмий каналимизга обуна бўлинг!
👉🏻 http://telegram.me/uzpharm_agency
To‘liq o‘qish
UzPharmAgency 9 Dec, 07:34
​​#Кун_тарихи

🗓 9 декабрь - Коррупцияга қарши курашиш халқаро куни

2003 йил 21 ноябрда
Мексикада БМТ Бош Ассамблеяси томонидан БМТнинг Коррупцияга қарши Конвенцияси имзоланган бўлиб, 9 декабрь - Коррупцияга қарши курашиш халқаро куни деб эълон қилинган.

Ушбу кун 2004 йилдан бошлаб халқаро миқёсида ҳар йили нишонланади

Расмий каналимизга обуна бўлинг!
👉🏻 http://telegram.me/uzpharm_agency
To‘liq o‘qish
UzPharmAgency 9 Dec, 06:59
​​📆 Ўтган ҳафтада каналимизда нашр этилган энг муҳим постлар «Ҳафта дайжести - Weekly digest» рукнида:

02.12.2019
Дорихоналардаги нархлар тафовути борасида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш Агентлиги мутахассиси Муҳаббат Ибрагимова тушунтириш берди
👉🏻 Батафсил

03.12.2019
Соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳасида биринчи ўзбек-турк бизнес форуми ташкил этилди
👉🏻 Батафсил

05.12.2019
Ўзбек-турк бизнес форуми доирасида Англашув меморандуми имзоланди
👉🏻 Батафсил

06.12.2019
Ўзбекистонда аллергияга қарши янги дори воситалари яратилди.
👉🏻 Батафсил

06.12.2019
​​1 декабр санасидан кучга кирган Зарур амалиётлар (GxP) талабларига мувофиқлик юзасидан инспекциялар ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом ҳақида тушунтириш берилди
👉🏻 Батафсил

06.11.2019
Фармацевтика соҳасининг илғор мутахассислари дори воситаларини экспертиза қилишда замонавий ёндашувларни муҳокама қилишди
👉🏻 Батафсил

08.12.2019
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Конституция куни билан табриклади
👉🏻 Батафсил
--
25-ноябрь — 1-декабрь
Лойиҳамизнинг ўтган ҳафтадаги қисми
👉🏻 Батафсил

Расмий каналимизга обуна бўлинг ва Фармацевтика тармоғига оид янгиликлардан биринчилар қаторида хабардор бўлинг! t.me/uzpharm_agency
To‘liq o‘qish
UzPharmAgency 9 Dec, 06:59
#Dayjest
Ўтган ҳафтада нималар бўлди?

Фармацевтика соҳасида рўй берган энг сўнгги хабарлар билан каналимизда «Ҳафта дайжести - Weekly digest» рукни

Uzpharmagency расмий саҳифалари
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
To‘liq o‘qish
UzPharmAgency 8 Dec, 13:52
Шавкат Мирзиёев: Ватанимизга, халқимизга меҳр-муҳаббат билан хизмат қилсак, албатта, натижалар бизники!

https://telegram.me/uzpharm_agency
UzPharmAgency 8 Dec, 09:35
Конституция ҳақидаги 11та қизиқарли факт

Кўпчилик дунёдаги илк Конституция АҚШда ишлаб чиқилган деб ҳисоблайди, бироқ бундай эмас

Батафсил ўқинг | @uzpharm_agency .
Қизиқарли фактлар
Конституция – давлатнинг асосий ҳужжати бўлиб, давлат бошқаруви, ҳукумат органлари фаолиятининг тартиби ва тамойиллари, давлат, жамият, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари у билан белгиланади. 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан дунёнинг турли давлатлари конституцияси ҳақидаги қизиқарли фактларни тўпладик. 1. Кўпчилик дунёдаги илк Конституция АҚШда ишлаб чиқилган деб ҳисоблайди, бироқ бундай эмас. Энг қадимги Конституция Польшага тегишли. У 1792 йилда қабул…
UzPharmAgency 8 Dec, 07:00
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Конституция куни билан табриклади

“Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида 7 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллигига бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди

Батафсил ўқинг | @uzpharm_agency
Байрам табриги
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев халқимизни ушбу қутлуғ айём билан табриклади.  Ҳар бир давлат ўз тараққиёт йўлини танлар экан, энг муҳим мақсад ва вазифаларини белгилаб олади. Мамлакатимиз мустақиллигининг илк даврида қабул қилинган Конституцияда ҳам халқимизнинг хоҳиш-иродаси, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, давлат тузилиши ўз ифодасини топган. Бош қомусимиз, жинси, ирқи, миллати, дини, ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар, юртимиз фуқаролари тенглигининг кафолатланишини қайд этди ва замонавий…
UzPharmAgency 7 Dec, 22:04
Бугун 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун!

🎧 Каналга уланиш:
telegram.me/uzpharm_agency
Attached file
UzPharmAgency 7 Dec, 22:04
​​🇺🇿 Бугун 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун!

Ҳар бир давлат ўз тараққиёт йўлини танлар экан, энг муҳим мақсад ва вазифаларини белгилаб олади. Мамлакатимиз мустақиллигининг илк даврида қабул қилинган Конституцияда ҳам халқимизнинг хоҳиш-иродаси, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, давлат тузилиши ўз ифодасини топган.

Бой маданий меросимиз ҳамда ўзбек халқининг кўп асрлик тарихига асосланган бизнинг асосий Қомусимиз жинси, ирқи, миллати, тили, дини ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар, барча ўзбекистонликларни бир хил ҳуқуқ ва эркинлик билан таъминлайди.

Шу боис Конституциямизни ардоқлаймиз, улуғлаймиз, ўрганамиз.

Фурсатдан фойдаланиб Фармацевтика тармоғини ривожлантириш Агентлиги жамоаси 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни билан барча ватандошларимизни самимий муборакбод этади.

Ватанимиз равнақи йўлида олиб бораётган саъй-ҳаракатларингизда улкан зафарлар тилаб қоламиз!

Расмий каналимизга обуна бўлинг!
👉🏻 http://telegram.me/uzpharm_agency
To‘liq o‘qish
UzPharmAgency 7 Dec, 22:00
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн биринчи сессиясида 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган бўлиб, 6 бўлим, 26 боб, 128 моддадан иборатдир.

Расмий каналимизга обуна бўлинг!
👉🏻 http://telegram.me/uzpharm_agency
UzPharmAgency 7 Dec, 17:28
dan repost: Noma’lum
Respublikamizda yilning eng yaxshi Tibbiyot Instituti qaysi biri deb hisoblaysiz?
Опрос
  • Toshkent Farmatsevtika Instituti
  • Toshkent tibbiyot akademiyasi Urganch filiali
  • Toshkent Davlat Stomatologiya Instituti
  • Andijon Davlat Tibbiyot Instituti
  • Toshkent tibbiyot akademiyasi Farg'ona filiali
  • Toshkent tibbiyot akademiyasi Termiz filiali
  • Abu Ali Ibn Sino nomidagi Buxoro davlat tibbiyot instituti
  • Toshkent Tibbiyot Akademiyasi
19940 голосов
UzPharmAgency 7 Dec, 12:00
💡 Билишимиз зарур

GxPнинг асосий мақсади нималардан иборат?

🎧 Каналга уланиш:
telegram.me/uzpharm_agency
Attached file
UzPharmAgency 7 Dec, 12:00
​​💡 Билишимиз зарур

✅ GxP нинг асосий мақсади нима?

👉🏻 Оддий қилиб айтганда, бу маҳсулот ва хизматларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича кўрсатмалар тўплами.

👉🏻 Аниқроқ қилиб айтганда, GxP тартибга солинадиган соҳаларни жуда аниқ ва хавфсиз ишлаб чиқариш жараёнларига ва сақлаш тартиб-қоидаларига риоя қилишга мажбур қилади, одам иштирокида хавфсиз клиник тадқиқотларни таъминлайди, ҳамда клиник бўлмаган лаборатория синовлари учун самарали тадқиқот стандартларини ўрнатади.

👉🏻 GxP ғоят самарали ва амалий ҳужжатларга эътибор қаратади.

Ушбу атамалар GxP контекстида нимани англатади?

👉🏻 Бу маълум маҳсулот ёки тадқиқот учун бутун қисми ёки турли ҳиссаларни аниқ бир таърифини англатади. Барчаси, шу жумладан ким ҳисса қўшгани ва ушбу ҳиссаларнинг таъсири тўғрисидаги маълумотлар ҳужжатлаштирилади.

👉🏻 Ишлаб чиқариш жараёнининг ҳар бир босқичи ҳам ҳужжатлаштирилади.

👉🏻 Шундай қилиб, ҳар қандай маҳсулотнинг келиб чиқишини кузатиб бориш, шунингдек, ишлаб чиқариш жараёнидаги ҳар бир оралиқни текшириш осонлашади

☑️ Расмий каналимизга обуна бўлинг!
👉🏻 http://telegram.me/uzpharm_agency
To‘liq o‘qish
UzPharmAgency 7 Dec, 12:00
​​✅ Так какова основная цель GxP?

👉🏻 Проще говоря, это набор руководящих принципов, обеспечивающих безопасность продуктов и услуг.

👉🏻 Чтобы уточнить этот момент, GxP заставляет регулируемые отрасли придерживаться очень специфических и безопасных производственных процессов и процедур хранения, обеспечивает безопасные клинические испытания с участием людей, а также устанавливает эффективные стандарты исследований для неклинических лабораторных испытаний.

👉🏻 Как популярно заявлено, GxP фокусируется на чрезвычайно эффективной и действенной документации.

Что именно означают эти термины в контексте GxP?

👉🏻 Это относится к четкому определению различных вкладов по частям или целому конкретному продукту или исследованию. Все, включая информацию о том, кто внес свой вклад, и влияние этих вкладов документированы.

👉🏻 Каждый шаг производственного процесса также задокументирован.

👉🏻 Таким образом, становится просто отслеживать происхождение любого продукта, а также проверять каждую промежуточную процедуру, которую он прошел во время производства.

☑️ Наш официальный канал:
👉🏻 http://t.me/uzpharm_agency
To‘liq o‘qish
UzPharmAgency 7 Dec, 08:30
​​Хабарингиз бор, жорий йилнинг 1 декабр санасидан Зарур амалиётлар (GxP) талабларига мувофиқлик юзасидан инспекциялар ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом кучга кирди.

Ушбу низомга кўра:

Зарур амалиётлар (GxP) талабларига мувофиқлик юзасидан олдин берилган сертификатлар ҳақиқий ҳисобланади ҳамда уларнинг амал қилиш муддати якунлангандан сўнг янги сертификатлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш Агентлигининг Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази томонидан берилади

Зарур амалиётлар (GxP) талабларига мувофиқлик юзасидан инспекциялар ўтказиш тартиби қўйидаги схемада акс этган 👇🏻

📎 Изоҳ: 4 ва 5 босқич фармацевтик инспекция жараёнида номувофиқлик аниқланган тақдирда амалга оширилади

☑️ Расмий каналимизга обуна бўлинг!
👉🏻 http://telegram.me/uzpharm_agency
To‘liq o‘qish
UzPharmAgency 7 Dec, 07:30
​​​​​​​​🔎 Фойдали маълумотлар рукни

Ёдда тутинг! Дорини нима билан ичиш тақиқланади?

🍷 Алкоголь 

Дориларнинг спиртли ичимликлар фонида сўрилиш тезлигини кўриш учун олимлар ингичка ичакка ўхшаш сунъий муҳит яратишди. Тажрибалар шуни кўрсатдики, синовдан ўтказилган дориларнинг деярли 60 фоизи алкоголли суюқликда тезроқ эрийди. Айниқса антидепрессантлар, антибиотиклар, анальгетиклар ва иссиқни туширувчиларни қабул қилишда алкоголь қатъиян тақиқланади. Ҳатто зарарсиз ҳисобланувчи парацетамол ҳам спирт билан қўшилиб жигарни заҳарлай олади.

🥤 Газланган ичимликлар

Шакарли вижиллайдиган ичимликларнинг фойдасизлиги — ошқозон шиллиқ қаватини тирнаши, кўнгил айнишини чақириши, шишириши етмагандек, дори билан биргаликда ошқозон-ичак тракти учун ҳақиқий «бомба» бўлади. Бу, айниқса овқат ҳазм қилинишини яхшиловчи, сийдик ҳайдовчи, антибиотиклар учун алоқадор.

☑️ Расмий каналимизга обуна бўлинг!
👉🏻 http://telegram.me/uzpharm_agency
.
To‘liq o‘qish
UzPharmAgency 7 Dec, 07:00
📖 ​​#Биласизми? | Ҳуқуқшунос вақти

Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси (ЎРҚ-399-сон) қонунига кўра:

👉🏻 Дори воситаларини, тиббий буюмларни ва тиббий техникани давлат рўйхатидан ўтказилганлик гувоҳномасининг амал қилиш муддати рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси эгасининг зарур ҳужжатлар илова қилинган аризасига кўра узайтирилиши мумкин.

👉🏻 Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза ушбу гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугашидан олдин уч ой ичида берилиши керак.

👉🏻 Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтириш рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини бериш учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади.


☑️ Расмий каналимизга обуна бўлинг!
👉🏻 http://telegram.me/uzpharm_agency
To‘liq o‘qish