Aktam XAITOV | rasmiy kanal dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
☑️ Жиззахда ишчи гуруҳ ўрганиш якунлари муҳокама қилинди
“O’zLiDeP PRESS KLUBI”нинг навбатдаги сессияси жорий йил январь ойида ишчи гуруҳимизнинг Жиззах вилоятида сайловчилар билан бўлиб ўтган учрашувлари якунларига бағишланди.
Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгаш депутатлари, мутасадди ташкилотлар вакиллари, тадбиркорлар, ёшлар ва партия фаоллари иштирок этдилар.
Таъкидланганидек, ишчи гуруҳ Жиззах вилоятида бир ой давомида фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор ва бошқа долзарб масалалар юзасидан ҳудудлар кесимида жамоатчилик назорати асосида ўганишлар олиб боришди.
Партия фаоллари ва сайловчилар билан бўлиб ўтган ҳар бир учрашув очиқ ва самимий мулоқотларга айланиб кетди. Партиядошларимиз корхона ва ташкилотларда, маҳаллаларда бўлдилар. Вилоятда ислоҳотлар жараёнини бевосита кузатиб, аҳоли хонадонларида оддий одамлар билан мулоқот қилдилар. Уларни ташвишга солаётган муаммоларни ўргандилар.
Пресс-клубда ОАВ вакиллари, иштирокчилар депутатларга, мутасаддиларга кўплаб саволлар билан мурожаат қилдилар. Бугунги кунда Жиззах вилоятида ижтимоий соҳалар ривожига тўсқинлик қилаётган муаммолар очиқ муҳокама қилинди. Уларни биргаликда бартараф қилиш йўллари бўйича таклифлар ўртага ташланди.
@a_xaitov