Postlar filtri


БАХМАЛДА САЙЛОВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ


 🔰 Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракцияси аъзоси Рисқул Сиддиқов жорий йилнинг 28 февраль куни Бахмал туманида сайловчилар билан учрашувлар ўтказди.

🔰 Дастлаб, тумандаги Бахмал тумани Мўғол маҳалла фуқаролар йиғинидаги 7-сон оилавий поликлиникасида тиббиёт ходимлари, маҳалла фаоллари, депутатлар иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

🔰 Шу билан бирга Бахмал тумани "Мўғол" маҳалласидаги 45-мактаб фаоллар залида ижтимоий соҳа вакиллари, маҳалла еттилиги, депутатлар, маҳалла фаоллари иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди.

🔰 Сўнгра, Бахмал тумани Новқа маҳалласидаги ҳунарманд Сафарбой ота ханодонига ташриф буюрилди. Сафарбой ота бугунги кунда миллий ҳунармандчиликни ривожлантириш мақсадида от эгарларини ясаб келмоқда ва 20 нафар ёшларни иш билан таъминлаган.
Ўтказилган учрашувлар, очиқ мулоқотлар давомида амалиётдаги айрим муаммолар ва таклифлар илгари сурилди.

🌐Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:⬇️
web-sayt|telegram|facebook|instagram|youtube


O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
😎 OʻzLiDePнинг ўтган иш ҳафтаси қандай якунланди? Тафсилотлар билан “OʻzLiDeP дайжести”да танишинг.

#uzlidep #dayjest

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг




Aktam XAITOV | rasmiy kanal dan repost
☑️ Муборак Рамазон ойи барчамизга қутлуғ, фазилатли ва барокатли бўлсин!

Президентимиз "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида"ги қарорини имзолади.

Мазкур қарорга кўра, 2025 йилги муборак Рамазон ойининг бошланиши 1 март кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинди.

Ушбу фазилатли ойда “Рамазон – саховат, бирдамлик ва бағрикенглик ойи” ғояси асосида эҳтиёжмандлар ҳамда илм-маърифат йўлида изланаётган ёшларга ёрдам бериш бўйича ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, оилавий ришталарни мустаҳкамлаш, маҳаллаларда ўзаро тушуниш ва ишонч муҳитини кучайтириш ҳамда ҳурмат ва меҳр-оқибат қадриятларини тараннум этиш, атроф-муҳитни асраш, муқаддас қадамжо, зиёратгоҳ ва қабристонларни ободонлаштириш, кўчатлар экишга ҳамда Рамазон ойи билан боғлиқ тадбирларда меъёрга амал қилиш ва исрофгарчиликка йўл қўймасликка алоҳида эътибор қаратилиши белгиланди.

Бу муборак ой - халқимиз, юртимиз мусулмонлари учун эзгулик, меҳр-мурувват, саховат, олижаноблик ва шукроналик тимсолидир.

Юртимиз мусулмонларини улуғ айём билан муборакбод этамиз!

@a_xaitov


Aktam XAITOV | rasmiy kanal dan repost
Тадбиркорлик субъектлари билан судлар ўртасида электрон маълумот алмашиш йўлга қўйилади

Президент Шавкат Мирзиёев 27 февраль куни суд фаолиятини янада яхшилаш, очиқлик ва рақамлаштириш даражасини ошириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди.

Суд ишларини юритишда қоғоз шаклидан бутунлай воз кечиш мақсадида “Рақамли суд” концепцияси амалга оширилади. Бунинг учун Олий суд ҳузурида Ахборот технологиялари маркази ташкил этилади. У судларга зарур бўлган ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотлар яратиш, сунъий интеллектни жорий этиш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш билан шуғулланади.

Мамлакатимиз Конституциясига кўра, Олий судга қонунчилик ташаббуси ваколати берилган. Шунга асосан, тадбиркорлик, инвестиция, инфратузилма, ер, солиқ, кредит, меҳнат муносабатлари каби энг кўп учраётган масалаларни таҳлил қилиб, ҳар ойда ҳукуматга, ҳар чоракда парламентга таклиф киритиб бориш муҳимлиги таъкидланди.

@a_xaitov


Aktam XAITOV | rasmiy kanal dan repost
☑️ Ўзбекистон ва Покистон ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик янги босқичга кўтарилади.

Ўзбекистон ва Покистон ўртасида стратегик шерикликни кенгайтиришнинг устувор йўналишлари белгиланди


Президентимиз Шавкат Мирзиёев ва Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф тор доирада ва расмий делегациялар иштирокида музокара ўтказдилар. Ўзбекистон-Покистон стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашнинг барча йўналишлари кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, кейинги йилларда кўп қиррали ҳамкорлик жадал ривожланиб бормоқда. 2024 йилда товар айирбошлаш ҳажми 400 миллион доллардан ошди, қўшма корхоналар сони 130 тага етди. Карачи ва Тошкентда савдо уйлари очилди. Тошкент ва Лаҳор ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар тикланди.

Музокараларда савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Қабул қилинган "йўл харитаси" асосида товар айирбошлаш ҳажмини 2 миллиард долларга етказиш бўйича ўзаро мувофиқлашган чоралар кўриш муҳимлиги таъкидланди.

Имтиёзли савдо тўғрисидаги битим доирасида товарлар рўйхатини кенгайтириш, фитосанитария ва карантин талабларини, божхона тартиб-таомилларини ўзаро соддалаштириш, стандартларни яқинлаштириш, электрон савдо платформаларини интеграция қилиш, харидларда иштирок этиш имкониятини таъминлаш, банклараро ҳисоб-китоблар механизмларини такомиллаштириш ва бошқалар устувор вазифалар сифатида белгиланди.

Ўзбекистон ва Покистон етакчилари транспорт жиҳатидан ўзаро боғлиқликни кучайтириш ва транзит салоҳиятини рўёбга чиқариш масалаларига алоҳида тўхталдилар. Кейинги бир неча йилда "Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон" мултимодал йўлаги орқали юк ташиш ҳажми 5 баробар кўпайгани мамнуният билан қайд этилди. Юк айланмаси ҳажмини янада ошириш мақсадида қўшма транспорт-логистика компаниясини ташкил этишга келишиб олинди.

Музокаралар якунида кўп қиррали Ўзбекистон-Покистон ҳамкорлигини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган Қўшма декларация ҳамда икки томонлама Олий даражадаги стратегик шериклик кенгашини тузиш тўғрисидаги баённома имзоланди.

@a_xaitov


Aktam XAITOV | rasmiy kanal dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Сиз давлат бошқарувига келган илк кунлардан бошлаб Ўзбекистонни қайтадан трансформация қилдингиз.  Сиз жамиятни қайта тикладингиз.  Агар адашмаётган бўлсам, 2016 йилда Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 42 фоиз бўлган, савдо кўрсаткичи ҳам паст эди. Бугун камбағаллик даражаси 8 фоизга тушди, инвестициялар ҳажми эса 30 миллиардга етди. Шунинг ўзи катта мўжиза эмасми?!
Бу ростдан ҳам мўжиза. Чунки бундай натижаларга баландпарвоз гаплар орқали эришилмайди ёки яхши бир кенгашни ташкил этиш билан ҳал бўлиб қолмайди. Мўжизалар аниқ қарашлар, юқори динамика, тинимсиз меҳнат ва якдил мақсад сари дадил интилиш орқали пайдо бўлади. Мен мана шундай улуғ сифатларни сизда кўрдим,-


Шаҳбоз Шариф
Покистон Ислом Республикаси Бош вазири



Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Aktam XAITOV | rasmiy kanal dan repost
Халқ билан мулоқот: Ишчи гуруҳнинг навбатдаги манзили Навоий вилояти

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, маҳаллий кенгаш депутатлари ва партия ҳудудий кенгаш вакилларидан иборат ишчи гуруҳ Навоий вилоятида ўрганишлар олиб боряпти. Дастлабки учрашув вилоят марказидаги кичик саноат зонаси ҳудудида жойлашган “Навпромлитмаш” корхонасида ўтказилди.

Партия ишчи гуруҳи вилоятдаги бошқа туман ва шаҳарларда ҳам бўлишиб, кенг жамоатчилик вакиллари, депутатлик гуруҳлари аъзолари, сайловчилар билан жонли мулоқотлар ўтказяпти ва муаммоларни ўрганмоқдаа.

“XXI asr” газетасининг 2025 йил 27 февраль сонидан.

@a_xaitov


O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP dan repost
😎 Қуйи бўғин фаолияти сарҳсоб қилинди

🔍O’zLiDeP Мирзачўл туман Кенгаши таркибида ўз сафларига 11147 нафар маслакдошларни бирлаштирган 91 та бошланғич партия ташкилоти фаолият олиб бормоқда. Айни кунларда мирзачўллик партиядошларимиз ҳам қуйи бўғин раисларининг ҳисоботларини эшитиб, келгуси иш режаларини белгилаб олмоқдалар.

🔍Батафсил

#uzlidep #faoliyat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


ДЕПУТАТ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ

Мирзачўл туманида жойлашган касб - ҳунар мактабида халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати, “Ибн сино издоши” МЧЖ таъсисчиси Сабоҳат Азимова ҳамда партия фаолларининг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди.
Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган учрашув давомида бугунги кунда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, улар бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлик соҳасига кенг жалб этиш учун юртимизда яратиб берилган имкониятлар ва имтиёзлар хусусида сўз борди.
O'zLiDeP сайловолди дастурида ёшларнинг сиёсий саводхонлигини ошириш, улар учун манфаатли иш ўринлари яратиш, тадбиркорлик фаолиятини молиялаштиришга кўмаклашиш борасида устувор вазифалар белгилаб берилганлиги таъкидлаб ўтилди.

Сирожиддин Ахматов, O'zLiDeP Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилоти “Ёшлар қаноти” гуруҳи раҳбари


O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
😎 O‘zLiDeP фракцияси йиғилишида қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
😎 OʻzLiDeP фракцияси аъзолари Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани)нинг маърузасини муҳокама қилди.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
😎 Фракция мажлисидан гапирамиз! Депутатлар қандай масалаларни муҳокама қилишди?

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP dan repost
#Live

O‘zLiDeP фракциясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтмоқда

😎 OʻzLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бошланди. Унда фракция аъзолари Давлатимиз раҳбари раислигида мамлакатимиз ҳарбий хавфсизлиги ва мудофаасини мустаҳкамлаш масалаларига бағишланган йиғилиш ҳамда юртбошимизнинг 17-18 феврал кунлари Кувайт Давлати Амири Шайх Мишъал ас-Сабоҳнинг таклифига биноан амалга оширган расмий ташрифи юзасидан фикр алмашмоқда.

🔵 Мажлис давомида ушбу масалаларнинг мамлакат тараққиёти ва халқаро ҳамкорлик нуқтаи назаридан аҳамияти муҳокама қилинмоқда.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг



15 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.