Aktam XAITOV | rasmiy kanal dan repost
☑️ Саркарда, буюк бобокалонимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 542 йиллиги кенг нишонланаяпти
Мамлакатимиздаги қарийб барча ташкилот, муассасаларда Бобур таваллудига бағишланган маданий-маърифий тадбирлар ўтказиляпти.
Улуғ бобокалонимизнинг ибратли ҳаёти, бадиий ижодда, илмда, давлат бошқаруви ва ҳарбий санъат бобидаги фаолиятини тарғиб қилиш халқимиз тафаккури, миллий маданияти юксалишига хизмат қилмоқда. Айниқса, ҳаётимизнинг барча жабҳаларида туб ислоҳотлар амалга оширилаётган бугунги кунда Бобур Мирзонинг бебаҳо меросини чуқур ўрганиш ва оммалаштириш янада муҳим аҳамият касб этади.
Саркарда бобокалонимиз ижодининг гултожи – “Бобурнома” асари бўлиб, унда 1494-1529 йиллар Марказий ва Кичик Осиёда, Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларида кечган воқеалар баён этилган. Бобур гўзал хулқ-атвор эгаси, тақво, шижоат, ҳалоллик, вафодорлик, сабр-тоқат, ҳиммат, адолат, раҳм-шафқат каби хислатларни мужассамлаган. Бу хислатлар унинг ижодида ҳам ўз ифодасини топган.
Бобур лирик шоир ва ижтимоий масалалар ечимига ўз ҳиссасини қўшган олим сифатида халқимиз маънавий маданияти тарихида муносиб ўрин эгаллайди. Унинг асарларидаги ахлоқий қарашлар, бағрикенглик, инсонпарварлик тамойиллари инсонларни доимо эзгуликка чорлаб туради.
Мухтасар айтганда, Бобурнинг серқирра, ибратга тўла бўлган ўзига хос ҳаёт йўли барчамиз учун умумбашарий қадриятлар даражасида намуна мактаби бўла олади.
@a_xaitov