O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP dan repost
📣 Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилмоқда.
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
2025 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳасида давлатнинг фуқаролар олдидаги барча ижтимоий мажбуриятларини бажариш учун етарли миқдорда маблағ ажратилган, шу жумладан иш ҳақи, пенсия ва нафақаларни ўз вақтида тўлаш ҳамда инфляция даражасидан кам бўлмаган миқдорда ошириб бориш кўзда тутилган.
Лойиҳада аҳоли талабларига ва халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берадиган таълим, тиббиёт ва ижтимоий ҳимоя тизимини ташкил қилиш учун Давлат бюджети харажатларининг ижтимоий йўналтирилганлигини сақлаб қолинмоқда.
Хусусан, камбағалликни қисқартиришга жами 20 трлн. сум маблағ ажратилмоқда. Ижтимоий ҳимояга ажратилаётган маблағларнинг манзиллилигини кучайтириш ва самарадорлигини таъминлашга қаратилган чоралар лойиҳада ўз аксини топган.
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг