Ҳайвонот боғи қоровули шерлар ҳужумида ҳалок бўлгани юзасидан жиноий иш очилди
Тошкент вилояти Паркент туманидаги хусусий ҳайвонот боғи қоровули шерлар ҳужумида ҳалок бўлгани юзасидан жиноий иш очилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Ҳаёт Шамсутдиновга кўра, мазкур ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг 257-моддаси (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳужжатлар тергов ҳаракатларини олиб бориш учун ички ишлар органларига юборилди.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 17 декабрь куни соат тонгги 05:00 ларда содир бўлган. Ҳайвонот боғида сақланаётган 3 та Африка шери катак эшиги очиқ қолдирилганидан фойдаланиб ҳайвонот боғи ҳудудига чиқиб кетган.
Ҳовлидаги шерларни шу ерда қоровул бўлиб ишловчи 44 ёшли Ф.И. катакка қайтармоқчи бўлган, бироқ йиртқичлар қоровулга ҳужум қилган ва уни ўлдирган. Шундан сўнг, назоратсиз қолган ҳайвонлар Ф.И.нинг тана аъзоларини емиш сифатида истеъмол қилган.👇
👉 @Uzbekistan24HD